Get Mystery Box with random crypto!

#Мулоҳаза Давлат ташрифи доирасида Ўзбекистон имижи Сир | "Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал

#Мулоҳаза

Давлат ташрифи доирасида Ўзбекистон имижи

Сир эмас, шу кунларда Тошкент шаҳри ва вилояти ҳудудида катта таъмирлаш, тозалаш, ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Ҳа, бу ишлар чиндан ҳам қўшни давлат раҳбарлари ташрифи муносабати билан амалга оширилмоқда. Лекин буни чет давлатда ўтириб олган айрим ҳасадгўй каналлар ваҳима қилиб ёзишяпти.

Бутун дунё тажрибаси ҳам шундай. Африкада ҳам меҳмон келса, кўчалар ён-атрофлар тозаланади, таъмирланади, давлат имижи бу.

Халқимизда кутилаётган меҳмон келиши олдидан ҳаммаёқни супуриб, артиб тозалаб қўйишдек ажойиб одат бор.

Шу боис, давлат ташрифи даражасидаги меҳмонлар келган вақт, атрофдаги тозаликка барча идоралар билан бирга ўзимиз ҳам масъулмиз. Уй жойларимиз атрофига қараб қўйсак ҳам фақат фойда.

Меҳмонлар бизнинг уйимиз, Ўзбекистонимиз имижи ҳақида гапиришни ўйлайлик.

Бир кунга йўлларнинг ёпилиши, ободонлаштириш ёки таъмир ишларини кўриб ваҳима қилмайлик.

Дунё жамоатчилиги халқимиздаги меҳмондўстликка ҳавас қилар экан, хайрли ишларга хайрихоҳ бўлайлик, маҳалладошлар, ватандошлар!

@PARKENT_TONGI