Get Mystery Box with random crypto!

Марғилон ҳокимлиги бюджетдан салкам 1 млрд. ишлатди Марғилон | Media24.uz

Марғилон ҳокимлиги бюджетдан салкам 1 млрд. ишлатди

Марғилон шаҳри ҳокимлиги ўз биносини таъмирлаш учун ярим миллиард сўмдан ортиқ пул ажратган, токдан қарздорлик учун эса қарийб 400 миллион сўм.

Хусусан, Фарғона вилояти маҳаллий бюджетининг 2023 йил бошига шаклланган эркин қолдиқ маблағлари ҳисобидан 396 миллион сўм Марғилон шаҳар маҳаллий бюджетига ўтказиб берилган.

Бу пуллар “Эркин Воҳидов номидаги ижодкорлар боғи” ҳудудидаги ёритиш чироқларига ва суғориш насосларига сарфланган электр энергиясидан юзага келган қарздорликлар учун сарфланган.

Шунингдек, Марғилон шаҳри ҳокимлиги маъмурий биносини таъмирлаш учун 537,7 миллион сўм ва шаҳар Халқ қабулхонаси биносига иситиш қозонлари сотиб олиш ва ўрнатиш ишлари учун 28 миллион сўм, жами 565,7 миллион сўм ажратилган.

Шунда жами 961,7 млн. сўм ишлатилган.

@media24uz