Get Mystery Box with random crypto!

26 та ташкилот ёпиқ ишлагани маълум бўлди Коррупцияга қарши к | Media24.uz

26 та ташкилот ёпиқ ишлагани маълум бўлди

Коррупцияга қарши кураш агентлиги 2022 йил бўйича очиқлик индексини эълон қилган ва унга кўра, 26 та ташкилот энг ёмонлар қаторига киритилган.

Уларнинг орасида Маҳаллабай ишлаш агентлиги, СЭС хизмати, Мудофаа вазирлиги, Андижон вилояти ҳокимлиги, "Ўзсувтаъминот" АЖ, "Ўзавтосаноат" АЖ, Сирдарё вилояти ҳокимлиги, Ёшлар ва спорт вазирлиги, хотин-қизлар қўмитаси, Самарқанд вилояти ҳокимияти, "Ҳудудгаз", Ёшлар агентлиги, Ташқи ишлар ва қишлоқ хўжалиги вазирликлари, Uzbekistan Airways кабилар ёпиқ ишлаган деб топилган.

Энг яхши натижа қайд этганлар: Статистика агентлиги, Божхона қўмитаси, Тошкент ва Хоразм вилоятлари ҳокимияти, Рақамли технологиялар вазирлиги кабилар.

Очиқлик индекси 84 та баҳолаш мезонидан таркиб топган 8 та индикатор асосида баҳоланган. Самарадорлик кўрсаткичлари 71 баллдан 100 баллгача тўплаганлар - “яшил”, 55 баллдан 71 баллгача бўлганлар - “сариқ” ва 55 баллдан паст кўрсаткич қайд этганлар - “қизил” тоифаларга киритилган.

@media24uz