Get Mystery Box with random crypto!

ELTUZ

Kanal manzili: @eltuz2022
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 119.93K
Kanalning ta’rifi

Бизга мурожаат қилмоқчи бӯлсангиз, бот манзилимиз: @eltuzportali_bot.
Реклама учун мурожаат қилмоқчи бӯлсангиз, бот манзилимиз: https://t.me/eltuz_reklama

Ratings & Reviews

3.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 2

2024-04-29 14:59:53
РАСМИЙ МУНОСАБАТ Интернетда Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев қидирувда бўлган Шерали ва Абдували Абдуллаевлар билан гаплашиб тургани ҳақидаги видеоёзув чиқарилган. 2024 йилнинг 2-4 январь кунлари Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев меҳнат таътили даврида саломатлигини…
68.0K views11:59
Ochish/sharhlash
2024-04-29 13:29:53
ДЕПАРТАМЕНТ ИШЧИЛАРИ ТЎРТ ОЙДАН БУЁН ОЙЛИК ОЛМАЯПТИ

"Ассалому алайкум, Элтуз! Мурожаатим қуйидагича:

Биз Ички ишлар вазирлигининг Транспорт ва туризм обектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти Йўловчи поездларини кузатиш батальони ходимлари 2024 йилнинг бошидан, яъни тўрт ойдан бери ойлик маошимизни олмадик.

Буни президентга ижтимоий тармоқлар орқали маълум қилишдан бошқа чорамиз қолмади. Бизнинг хизмат вазифамизга йўловчи ташувчи, шу жумладан, туристларни ташувчи поездларда жамоат хавфсизлигини таъминлаш, жиноятчилик билан курашиш ва олдини олиш киради.

Республикамиз тинчлиги учун казарма ҳолатидами, кучайтирилган ҳолдами тун-у кун хизматдамиз. Баъзан бир неча кунлаб рейсга кетамиз. Барчамизни уйимизда қари ота-онамиз, фарзандларимиз бор.
Айримларнинг қарамоғида ногиронлар ҳам бор.

Деярли ҳаммамизда банкдан олган кредитларимиз бор. Шу тўрт ой давомида қарз деган ботқоқга ботиб кетдик. Департамент раҳбари генерал-маёр Б.Ю.Мирзараҳимов бирор марта батальон ходимларини йиғиб вазият бўйича изоҳ бермади.

Хизмат вазифаларини тўлиқ бажариб, тўрт ойдан бери ойлигини ололмаётган 161 та ички ишлар ходими сиздан амалий ёрдам беришингиз ва вазиятни ўз назоратингизга олишингизни  сўрайди.
33.2K views10:29
Ochish/sharhlash
2024-04-29 11:59:55 “СЕРТИФИКАЦИЯДАН ЎТГАН” МАҲСУЛОТЛАР ОДАМЛАР ЎЛИМИГА САБАБ БЎЛМОҚДА

Биз вилоят Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматида ишлаймиз.

Бошқармамиз коррупция ўчоғига айланиб қолган.

Масалан, бизнинг бошқармамиздаги лабораториялар озиқ-овқат маҳсулотларига гигиеник сертификат бериш учун аккредитациядан ўтган.

Аммо тадбиркорлар маҳсулотларига ҳеч қанақа текширувларсиз истеъмолга яроқли эканлиги ҳақидаги сертификатни оляпти.

Сертификация бўлими бошлиғи тадбиркордан 3 миллион олади.

Пулнинг маълум бир қисми бошқарма бошлиғи, қолгани сертификация бўлими бошлиғи чўнтагига тушади.

Дейлик, бир йил мобайнида мингта маҳсулотга гигиеник сертификат берилган бўлса, шундан бирорта маҳсулот лаборатория текширувидан ўтказилмаган.

Яна шунга ўхшаш қонунбузарликлар кўп. Яқинда “Док1 макс” дори воситасидан заҳарланган ёш болалалар вафот этишди.

Бошқарма томонидан текширилмасдан, истеъмолга чиқарилаётган озиқ-овқат маҳсулотларидан ҳам қанчадан-қанча одамлар заҳарланаётган бўлиши мумкин.

Telegram | Facebook |
Twitter | Instagram | YouTube
33.7K views08:59
Ochish/sharhlash
2024-04-29 10:59:53
Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ тумани Чангтепа МФЙ раиси Умаров Шомурод мавсумий ишчиларни 6 ой мобайнида ишлатиб, 1 100 000 ойликни ўзлаштириб, ишчига 400 000 дан бериб келган.
35.5K views07:59
Ochish/sharhlash
2024-04-29 10:32:59 Қўқонда тадбиркорларни қийратаётган зўравонлар ким?
35.4K views07:32
Ochish/sharhlash
2024-04-29 10:03:18
Расмдаги ифодага қўшиласизми?
37.6K viewsedited  07:03
Ochish/sharhlash
2024-04-29 08:34:53
Хивада “Лазги” халқаро рақс фестивали ўтказилмоқда. "Качайте, качайте…"
37.6K views05:34
Ochish/sharhlash
2024-04-29 07:29:55 БОШ ПРОКУРАТУРА СУЮЛТИРИЛГАН ГАЗ БЎЙИЧА АНИҚЛАНГАН ЙИРИК ТАЛОН-ТОРОЖНИ ЯШИРЯПТИ

2021 йили Вазирлар маҳкамасининг топшириғи ва Энергетика вазири буйруғи билан Қашқадарёда ўтказилган текширувда суюлтирилган газ таъминоти бўйича тўрт ярим миллиард сўм камомат аниқланди.

Вазирлар маҳкамаси ушбу талон тарож ҳақида Бош прокуратурага далолат қилди. Бош прокуратура ишни Вилоят прокуратурасига оширганига уч йил бўлди.

Уч йил давомида талон-тарож иши бўйича ҳеч қандай силжиш юз бермади. Прокуратура масалага кўз юммоқда.

Ўринли савол туғилади – Республика Бош Прокуратураси ва Вилоят Прокуратураси тўрт ярим миллиард сўм камоматни яширишдан қандай манфаат кўзлаган? 3 йилдан бери давом этаётган бу лоқайдлик кимнинг топшириғи ёки илтимосига кўра бўлиши мумкин?

Telegram | Facebook |
Twitter | Instagram | YouTube
38.2K views04:29
Ochish/sharhlash
2024-04-29 06:33:08
Элтуз танқиди ортидан ҳайдалган департамент бошлиғи оддий ижрочи лавозимида

Элтуз танқиди ортидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Бухоро вилоят бошқармаси собиқ раҳбари Ачилов Содиқжон Саидович эгаллаб турган лавозимига "нолойиқ" деб топилди ва лавозимидан олинди.

ИЖҚК департаменти раҳбарияти ушбу тизимга нолойиқ бўлган С. С. Ачиловга иш бермагани ортидан бир муддат ишсиз қолди ҳамда ўзининг яқини ҳисобланган Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Н. Йўлдошевнинг кўмаги ортида қуйироқ лавозим - Ўз. Рес. Бош прокуратураси Яширин иқтисодиётга қарши курашиш соҳасида назорат бошқармаси катта прокурори вазифасига тайинланди.

Бироқ, ИЖҚК Департаменти Бухоро вилоят бошқармасидаги ички муҳитни ботқоққа ботирган, диққатини хизмат вазифаларини бажаришга қаратмасдан, таниш билишчиликка йўл қўйган ҳамда лавозимига нолойиқ бўлган шахсни ҳаттоки қуйи лавозим бўлсада Бош прокуратурага ишга қабул қилиш қанчалар тўғри ҳисобланади?


С. С. Ачилов тизимдан кетган бўлсада Департаментнинг Бухоро вилоят жамоасида иш олдинга юрса юрдики орқага юрмади!
Telegram | Facebook |
Twitter | Instagram | YouTube
37.1K views03:33
Ochish/sharhlash
2024-04-29 05:59:55
36.3K views02:59
Ochish/sharhlash