Get Mystery Box with random crypto!

ELTUZ

Kanal manzili: @eltuz2022
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 120.92K
Kanalning ta’rifi

Бизга мурожаат қилмоқчи бӯлсангиз, бот манзилимиз: @eltuzportali_bot.
Реклама учун мурожаат қилмоқчи бӯлсангиз, бот манзилимиз: https://t.me/eltuz_reklama

Ratings & Reviews

3.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar

2024-05-12 16:01:42
рхив фотоси. Салим ҳалиям қамағда...
29.8K views13:01
Ochish/sharhlash
2024-05-12 14:59:57
ФАРҒОНАДА ФУҚАРОЛИК СУДИ САБАБ КЎП ҚАВАТЛИ УЙЛАР ҲОЖАТХОНАГА АЙЛАНМОҚДА

Салом, Элтуз! Мен Фарғона шаҳри Ҳўжанд16 (янги Фаробий) кўчасида яшайман. Уйимиз ёнида Фуқаролик суди жойлашган.

Бизда катта муаммо бор, ёрдам сўраб мурожаат қиляпмиз. Фуқаролик суди бизнинг уй ҳовлиси томондан эшик очган. Суд атрофида доим одамлар ва машиналар гавжум. Машиналар кўп қаватли уйга кириш йўлларини тўсиб олади. Кўп қаватли уйда яшовчилар эмин-эркин ҳовлига кириб келолмай қолди. Нуроний кишига чақирилган тез тиббий ёрдам машинаси ҳам ҳовлига кириб келолмади.

Болаларимизни ҳовлида ўйнашга қўйиб юборолмаймиз, ҳавотирдамиз – судга келган одамлар ҳовлимизда ўтиради. Суд бўлганидан кейин ҳар хил вазият, ҳар хил ишлар кўриб чиқилади, одамлар асабий. Оломон болалар кўз ўнгида тез-тез жанжал қилади.

Узоқ навбатда турган одамлар кўп қаватли уй йўлакларини ҳожатхонага айлантиришяпти. Чиқиндилар, сув баклажкаларини ҳам ён-атрофга ташлаб кетишади – барини шу уйларда яшовчилар тозалаймиз.

2017 йилдан бери турли ташкилотларга мурожаат қилиб ёрдам сўраймиз, ёрдам беришмаяпти. Судни қўриқловчи миллий гвардиядан ёрдам сўрасак "бу бизнинг муаммо эмас", деб жавоб беришади.

Кўп қаватли уйимизда кекса кишилар яшайди. Улар такси чақирганда ҳайдовчилар тирбандлик сабаб ҳовлига кирмаслигини билдиради. Сизга Фарғона шаҳар Ҳўжанд 14-16 уйда яшовчи барча фуқаролар номидан мурожаат қиляпман.
38.4K views11:59
Ochish/sharhlash
2024-05-12 12:59:57 “ЎЗБЕК ХАЛҚИ, УЙҒОН!”

"Ўзбек халқи бунчалар соғин сигир бўлма.

Ижтимоий тармоқни унут.

Бемаъни видео, прикол нима беради сенга?

Топганингни кимларнидир бойишига сарфлама. Ҳақ-ҳуқуқингни талаб қил.

Электрон имзо ол, мурожаатлар порталига муаммоларингни ёз. Тепадагиларни ишлашга мажбур қил.

Тепадагилар ишламаса, иш йўқлигидан ўзларини ойликларини оширишни ўйлайди.

Элтуздаги энг кўп мурожаат Миллий гвардиядан экан. (Гвардия деб қидирувга беринглар нечта чиқишини кўрасиз).

Гвардиячи, сен асл қишлоқ, халқ фарзандисан. Сенга итдек қарашади. Лекин сенга итдек қараганларни ўз халқингдан ҳимоя қиласан. Адолат йўқ бу мамлакатда.

Ҳамма (яқинлари ҳам) давлат раҳбарини алдамоқда. Гвардиячи, қадрингни бил. Ризқни Аллоҳ беради.

Сен билан бирга вазифа бажараётган ДХХ, ПДХХ.... 25-35 миллмион ойлик оляпти.

Сен эса тушликни уйингдан олиб келиб ейишга мажбурсан. Ким учун ишлаябсан? Ватан учун! Бу ёлғон!

Сен коррупционер, ит назари билан қараётган амалдорлар учун хизмат қилмоқдасан.

Сен хизмат қилаётган коррупционер раҳбарлар кредитингни тўлай олмаётганинг, кечаси таксичилик, устачилик қилишинг, икки кунда бир ишда қолишинг – ҳаммасини билади.

Афсуски, нимадир бўлса, сен халқдан яна ўша харомхўрларни ҳимоя қиласан.

Ўзингни, қадрингни бил (банк ишчиси хафтасига 5 куну 8 соатдан ишлаб, сендан 3 баробар кўп маош олади).

Ён-атрофинга қара. Сени “Элтуз”га киришингни тақиқлаган қўмондонинг 100 миллиондан ортиқ ойлик олади. Ватанпарварлик хақида тинмай гапирадиган бу қўмондон қип-қизил хотинбоз, жиноятчи, коррупционер.

Қанча муддатли аскар ва шартнома асосидаги ҳарбий хизматчилар ўзларини жонига қасд қилди бу гвардияда.

Бунчалик тор фикрли бўлма, нима ўзгарди? Ўлдинг-кетдинг. Ўзингни ўлдирмоқчимисан, бу ҳолга сабабчи бўлганларни ўзинг билан олиб кет.

Ҳамма раҳмат айтади, дуода қоласан. Нафақага кетаётганлар қолганлар учун, гвардия учун, мамлакат учун бор ҳақиқатни айтиб кет, мард бўлиб.

Ўзбекларим, бу мамлакатда “Элтуз”, “Озодлик” ва шунга ўхшаган сизлар “сотқин” дейдиган тармоқлар бўлмаса, нима бўлишини биласизларми? Юрт онасиникига киради.

Ботирни кимнинг ўғли экани, Лолани кўкраги сенга нон ҳам, ош ҳам бермайди-ку.

Наҳот шунга ақлинг етмаса? Ундан кўра ўқи, излан онгингни ошир, ҳақингни талаб қил. Бўлмаса кеч бўлади. "


Telegram | Facebook |
Twitter | Instagram | YouTube
34.0K views09:59
Ochish/sharhlash
2024-05-12 11:00:44 "ЧИМЁН" САНАТОРИЯСИНИНГ МИСИ ЧИҚДИ

"Чимён" санаторияси Республикамиздаги энг йирик даволаниш зоналаридан ҳисобланади. Ҳудуди қарийб 30 гектарни ташкил эиб, у ердан табиий равишда чиқувчи водород сульфидли шифобахш сув эса нафақат юртимизда, балки минтақамиздаги ягона манбаа ҳисобланади. Лекин минг афсус, ушбу санатория бугунги кунда, оилавий тузилган "гуруҳ" томонидан бошқарилади ва шунинг учун кундан-кунга мавқейи тушиб бормоқда.

Санатория қарийб 40 йил мобайнида Карим Раҳмонов томонидан бошқарилган. 2018-йилдан буён эса санатория раҳбари унинг ўғли Дилшод Раҳмонов. Лекин ҳозирги раҳбар отаси каби қаттиққўл эмас. Бугунги кунда санаториянинг масъул лавозимида ишлаётган кадрларнинг деярли барчаси бир-бирига қариндош ва ўз мутахассислиги бўйича маълумотга эгамас. Агар бегона шахслар ишга кирмоқчи бўлса, яхшигина маблағ эвазига ишга тайинланади.

МАҚОЛАНИ ТЎЛИҚ ЎҚИШ УЧУН (БОСИНГ)

Telegram | Facebook |
Twitter | Instagram | YouTube
40.2K views08:00
Ochish/sharhlash
2024-05-12 09:01:56 “НАВОИЙ ВИЛОЯТИ АГРО ИНСПЕКЦИЯСИНИЯМ БИР ТЕКШИРИНГЛАР!”

Агро инспекциянинг Навоий вилояти собиқ раҳбари А.Рашидовнинг кўнгли ноқонуний ишларга ўрганиб қолган.

Январь ойи охирида чет эл сафарига кетганида ўринбосари Убайдуллаев уни “касал, Тошкентда даволаняпти” деб ходимларни алдаб юрди. Рашидов 2 ҳафта давомида ишга умуман келмади.

Лекин кадр унга тўлиқ иш куни ҳисобида ойлик маоши тўлаб берди. Бошлиқман дегани кўнглига келган ишни қилиши керакми?

Рашидов инспекциядан кетган бўлсаям, ҳалигача инспекция бошлиғи учун берилган махсус машинадан фойдаланиб юрибди.

Молия бўлими ходими Раҳимов Исо эса ойлик ҳисоблашниям, UzAsbo базасида ишлашниям билмайди. Рашидовнинг кўмаги билан жойлашиб олган Раҳимов ҳар куни ишхонага келиб Рашидовнинг кластр ишларини бажариб ўтиради.

Буям етмагандай, инспекция ходимларига ажратилган қоғозларни кластр ҳисоботлари учун ишлатади.

Кластр ишини бажариб, инспекциядан ойлик олади.

Рашидов раҳбарлик пайтида профсоюз кадр ўринбосар билан тил бириктириб, доим моддий ёрдам чиқариб келишган.

Бу очкўзлар ҳозир ходимларнинг қонуний устама ҳақини тўламаслик учун ҳар нарсага тайёр.

Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов Рашидовнинг бошини силайвермасдан, қилиб юрган ишларини текшириб кўрса яхши бўларди.

Telegram | Facebook |
Twitter | Instagram | YouTube
41.6K views06:01
Ochish/sharhlash
2024-05-12 06:00:52
НАМАНГАНДА БОҒЧА БОЛАЛАРИ ҚАБРИСТОНГА НЕГА ОЛИБ БОРИЛДИ?

Наманган вилояти, Чортоқ тумани, Ифтихор МФЙ тол кўчада жойлашган “Зукко болажон” хусусий боғчадаги ноқонуний ишлардан норози бўлиб мурожаат ёзяпмиз. Боғчадаги пул йиғди-йиғдидан безор бўлганмиз. Масалан, бозордаги 15 минг сўмлик шўртик-майкани мажбурлаб, қиммат сотади. Шунга ўхшаш ҳолатларда ҳам пул йиғим-теримлари жуда кўп.

Куни кеча Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан 25 нафар болажонларни 30 градус иссиқда битта дамасга ғишт тахлагандай жойлаб, қабристонга олиб бориб бир нималар ўқитибди. Буни қандай тушуниш керак? 4-5 ёшли болалар қабристонда нимани тушунади, нимани ўқийди?

Биз Ислом давлатида яшамаймиз-ку, кичик ёшдан турли дуо ёки Қуръонни мажбурий ёдлатиб, қабристон кездирсак. Қолаверса, 4-5 киши сиғадиган дамасга 25 та болани тиқиш тўғрими?

Бу боғчани назоратга олиб, жазо қўлнишини сўраймиз.

Telegram | Facebook |
Twitter | Instagram | YouTube
46.8K views03:00
Ochish/sharhlash
2024-05-11 20:24:59
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Сурхондарё филиали расмий сайти Санта-Клаус хакерлар жамоаси томонидан бузиб кирилди.

Telegram | Facebook |
Twitter | Instagram | YouTube
46.2K viewsedited  17:24
Ochish/sharhlash
2024-05-11 19:01:37
Афғонистонда кучли сув тошқини оқибатида 300 дан ортиқ одам ҳалок бўлди. Бу ҳақда БМТ расмийлари хабар тарқатди. Толибон ҳукумати эса ҳалокат кўламини яширишга уринмоқда. Бундан аввал ўтган йилнинг декабрида Элтуз толиблар ён қўшниси бўлган Ўзбекистоннинг розилигисиз ва ирригация қоидаларига зид тарзда 100 километрга чўзилган Қўштепа каналини қазигани ва оқибатда унинг аварияга учрагани ҳақида хабар берган эди. Оқибатда минтақанинг катта бир ҳудуди сув танқислигига юз тутган, Афғонисоннинг катта бир қисмини сув босган эди. Ҳар қандай ноҳақлик юзасидан яратганнинг ўз ҳисоб китоби бор. Бу сафар ҳам сув балоси толиблар кутмаган томондан келди.
51.3K views16:01
Ochish/sharhlash
2024-05-11 17:01:33 УЙҚУДА КАРАХТ МИЛЛАТ ҚУЛ БЎЛИБ УЙҒОНАДИ

9 май куни Ўзбекистон ҳукумати бир арава пул харжлаб осмонга мушак отди. Бу пулга камида 100 км йўлнинг ғадир-бурини ямаб чиқса бўларди.

Жадид отамиз Беҳбудий "Миллат қандай шаклланади" деган мақоласида "одамларнинг арзон ҳашамат ва ҳою-ҳавасга қизиқиб, ҳақиқий ирфондан узоқда қолгани"дан афсусланади.

19 асрда ҳали руслар ишғол қилмасидан туриб Хивага саëҳат қилган олим Вамбери шаҳар халқининг тўйда отилган мушак, рақс тушадиган ўғлон бола (бачча) ва маддоҳ (диний чўпчак айтадиган воиз)ларга ўта қизиқишини ëзган эди.

1873 йилда Хивага борган АҚШ журналисти МакГахан ҳам буни тасдиқлаб, "ўғри мулозимлар ҳам обрў эътиборда" бўлганини қўшимча қилади.

Хўш, орадан 100 йилдан зиëд вақт ўтиб нима ўзгарди?

Агар шаҳарга кибернетик¸ математик ëки физика фани бўйича кашфиëт қилган олим келса ҳеч кимга қизиқ эмас. Нобел олган биология доктори Азиз Санжар Тошкентга келганда кап-катта академик олимлар биз қандай нобел олсак бўлади деб савол беришдан нарига ўтолмаган.

Мабодо фонограммада қўшиқ айтадиган хонанда, лифтда ашулачини қучоқлайдиган созанда ëки биров ëзган матнни қироат билан ўқийдиган диктор сухандон келса, шаҳарни ярми ишини қўйиб, ўшани кўргани югуради.

Миясида ҳирс-шаҳватдан бошқа нарса бўлмаган дин тужжори келиб мавъиза қилса, ҳамма ўзини унутиб талпинади – борини уларнинг олдига ташайди. Мабодо кокил қўйиб ашла айтадиғон бириси ўлиб қолса, ëс тутиб "қандоқ яхши одам эдия" деб уч кун йиғлайди.

Бугун бутун халқ спермашуносга айланиб "Ботир Шералининг ўғли" дея ерларга онтарилиб, увиллаб юрибди. Бир-иккки йил олдин улуғ физик олим. шоир Ойбекнинг бек ўғли Бек ака Тошмуҳаммедов оламдан ўтди – биров билди, биров билмади...

Беҳбудий таъриф берган қолоқ миллатнинг авом мансублари шиша синиғини олмос деб билади. Ўғрини азиз, сўпини авлиë дейди. Мабодо орасидан бир "миллатни яхши кўргувчи" чиқса, уни "таффонча бирла отинг" дея юртбошисига ëлборади.

Америкадаги ҳиндулар Колумб кемасида келган матросларга олмос ва олтинларни бериб эвазига шиша синиқларини олишган. Бунинг бадали нима бўлди? Ҳиндулар дунëдан йўқ бўлди.

Буюк ғози пошшо Мустафо Камол Отатурк айтганидек "ухлаган миллат уйғонмайди. Мабодо уйғонса абадий қул бўлиб уйғонади".

Бу доно гапга қўшадиган бир жумлам ҳам йўқ.

Telegram | Facebook |
Twitter | Instagram | YouTube
47.6K views14:01
Ochish/sharhlash
2024-05-11 16:00:40
БУХОРО МУҲАНДИСЛИК-ТЕХНОЛОГИЯ ИНСТИТУТИ ЖИНОЯТЛАРИДАН БИР ШИНГИЛ

Бухоро муҳандислик-технология институти давлат мулки бўлган биноларини ноқонуний равишда ижарага берган. Институт билан бирга бино ижарачилари "West media express" МЧЖ, "Муҳаммаджон Плюс ХДР" МЧЖ, ЯТТ Нурматов Давлатшоҳ, "Остон анор таомлари", ЯТТ Камолов Дилшод судга чақирилган бўлса-да улардан вакил келмади.

Биноларнинг Ижара шартномаси 2022 йил 31 декабрда тугаган бўлишига қарамай институт ижарачилардан пул ундиришда давом этган. Ушбу ноқонуний фаолиятни Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш маркази Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси аниқлади.

Суд қарорига кўра Бухоро Муҳандислик технология институтидан давлат ғазнасига 98 млн сўм ижара ҳақи, салкам 2 млн сўм давлат божи ва 34 минг сўм почта тўлови ундирилади.
44.7K views13:00
Ochish/sharhlash