Get Mystery Box with random crypto!

ELTUZ

Kanal manzili: @eltuz2022
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 119.39K
Kanalning ta’rifi

Бизга мурожаат қилмоқчи бӯлсангиз, бот манзилимиз: @eltuzportali_bot.
Реклама учун мурожаат қилмоқчи бӯлсангиз, бот манзилимиз: https://t.me/eltuz_reklama

Ratings & Reviews

3.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 8

2024-04-20 13:01:01 "Лола" мавзуси нима учун муҳим? Нега мен бу мавзу учун бир бўчка сиëҳ харжладим?

Гап Лола ëки унинг эмчагида эмас. Гап жамиятнинг савод ва маданиятдан буткул мосуво бўлиб ғор одамларига айланиб қолганида.

Таълим тизимининг онтарилгани¸ соҳадан бехабар диний зомби собиқ зеклар қамоқ нарвонларидан тушиб вазир лавозимни эгаллагани муҳокамиз мавзусида.

"Ўзбекконцерт" каби мутлақо кераксиз ташкилотнинг бюджетдан ойлик олиб ўтиргани каби даҳшатли реаллик ҳам кун тартибида.

Толибон зеҳниятли ëввойи ғор одамларининг қўрқинчли қийқириқлари ва хотин кишини камситгани ва бу ғор одамларининг гапини "гап" деб давлат идорасига Лоланинг чақиртирилгани ҳам баҳс марказида.

Тармоқдаги ўқиш ëзишни билмайдиган, яхши еб-ичмагани учун миясига витаминлар етиб бормаган мажруҳ яратиқлар "биз Европа эмасмиз¸ биз АҚШ эмасмиз" деб алжираб ўтиргани аслида - қўрқинчли диагноз.

Сен Европа бўлмасанг унда мошин минма. Эшшак аравада юр. Телефон тутма. Электр ва газдан фойдаланма. Интернетдан чиқиб кетиб, ўрмонда яша.

Статистикага кўра¸ энг кўп порно кўрадиган¸ эркаклари метрода ора кунда олти марта хотин-қизларга ишқаланадиган¸ аския ва ҳазиллари фақат кўтига си*тириш мавзусида бўлган ва дунëнинг Ҳиндистон каби миллиардлик мамлактини жалап билан таъминлаëтган халқ сал запас билан гапиргани маъқул эди.

Жамиятда коррупция бузғунчилик кўпайган сари бу жамиятнинг ўғри раҳбарлари "маънавият ва инсоп" ҳақида шунча кўп вайсаб бошлайди.

Жамиятни "Лолазор" қилиб кўрсатаëтган ТВ аслида сексодромга айланган. Масқарабоз Шукурниинг уларга нима деб ишора қилгани эсингиздадир.

ТВ раҳбарари ва редактурлар тўшагидан свежий чиқиб келган жалаплар камера олдида туриб халққа ор-номус ва маънавият ҳақида ақл ўргатади.

Хоразм ТВ директори бўлган эркак кишининг ТВ биносида эркак буғалтер билан секс қилиб юргани учун қамалганини биласизми? Сиз билмасангиз мен биламан. Тергов ҳужжатларини кўрганман.

Ўзига енг бўла олмаган бировга енг бўладими.

"Лола" мавзусидан чиқадиган савол шу: Экранда "Лолазор" экран ортида эшак си*ишдан иборат жирканч ҳаëтдан зерикмадингизми?

Ëлғон устига қурилган ва умуман ҳеч кимга кераги йўқ маънавият конторалари ва "Ўзбекконцерт"ни ўзбек халқи нега солиқ тўлаб боқиб ўтириши керак? Нега?

30 йил давомида шунча пул сарфланди бу контораларга. Авом эса террорчи муллани ва Ўзбекистонни босиб олмоқчи бўлган агрессор ўрис ТВни кўрди.

Мамлакатни ярми арабқул зомби¸ ярми ўрисқул манқурт. Кўп холларда ҳар иккаласи ҳам бир стаканда.

Қўшиқчиларни барча бизнесменлар каби солиқ қуюшқонига тиқиш керак.

Уларга ҳеч қандай имтиëзнинг ҳам, ташкилотнинг ҳам кераги йўқ. (Видео "телеграм юлдузлари" телеграм каналидан олинди.)

Telegram | Facebook |
Twitter | Instagram | YouTube
25.8K viewsedited  10:01
Ochish/sharhlash
2024-04-20 12:59:01
РАССОМ ТУЗ: ЛОЛАЗОР
24.4K views09:59
Ochish/sharhlash
2024-04-20 12:35:03
ХОНАНДА ЛОЛА ТАРМОҚЛАРДАГИ ҲАҚОРАТЛАР ҲАҚИДА

«Менинг аёл ва инсон сифатидаги ҳуқуқларимга дахл қилинди».

Хонанда Лолани интернетда ҳақоратлашди — баъзи фойдаланувчилар унинг либосида кўкрак шакли ҳаддан ортиқ сезилиб турибди, демоқда.

«Жирканч нарсаларни ёзишяпти, ҳақоратлашяпти, камситишяпти», — деди у «Газета.uz»га.

Қўшиқчи «Ўзбекконцерт»дан «суҳбат» эмас, балки ҳимоя истаганди.


Telegram | Facebook |
Twitter | Instagram | YouTube
25.6K views09:35
Ochish/sharhlash
2024-04-20 09:00:53 ДАВЛАТ ТАШКИЛОТЛАРИ ЎРТАСИДАГИ ЎЙИНЛАР

Мен Курбанова Райхон Университи Жалоладдин нодавлат таълим муассасаси раҳбариман. 2022 йил е-аукционда қатнашиб, Хоразм вилояти, Урганч шаҳри, Фарғона кўчасидаги 3 та бинони 5 йилга ижарага олгандим. 2 ой давомида таъмирлаб, лицензия олиш учун Олий таълим вазирлигига ариза бердим. Вазирликдан бинони кўришга келган комиссия аъзолари бинонинг ижара шартномаси бекор бўлган деб рад этишди. Кейин билсам, мен тузган ижара шартномалари сохта муҳр билан бекор қилинган. Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиалига Ўзбекистон Республикаси Давлат Aктивларининг 133/06-3 сонли қарори асосида оператив бошқарув асосида ўтказиб берилган. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг 133/06-3-қр қарори қабул қилишда Вазирлар маҳкамасининг талабалар ижтимоий шароитини яхшилаш ва турар жой билан таъминлаш бўйича йиғилиш баённомасини ижро учун қабул қилган. Ваҳоланки, бу баённомада бўш турган ётоқхоналар деб кўрсатиб ўтилган. Лекин ўша биноларда биз 40 та уста билан таъмирлаш ишларини олиб бораётгандик. Лекин бўш турган объектлардан самарали фойдаланиш маркази Хоразм вилояти бўлими бўшлиғи Қаландаров Улуғбекнинг қинғир ишлари туфайли 2 йилдан бери сарсон бўляпман. Икки йилдан бери ишсизман. У.Қаландаров биз ижарага олган бинонинг электр энергиясини, иссиқлик тизимини атайлабдан ўчиртириб қўйди. Aномал совуқда иситиш тизимлари ишдан чиқди. Ремонт қилган жойларимиз қайта таъмирга келди. Раҳбарман деб ҳар ким хоҳлаганини қилса, халқ дардини кимга айтади?

Матнни тўлиқ ўқиш учун бу ерга босинг ДАВЛАТ ТАШКИЛОТЛАРИ ЎРТАСИДАГИ ЎЙИНЛАР

Telegram | Facebook |
Twitter | Instagram | YouTube
27.3K views06:00
Ochish/sharhlash
2024-04-20 07:00:17 МИЛЛИЙ МЕДИА КОНТЕНТ ҚАНДАЙ БЎЛИШИ КЕРАК?

Аҳмоқлар тўдасини бошқариш осон. Битта пиар ҳаракат, бир блогернинг сафсатаси аҳмоқлар тўдасини асл муаммолардан чалғитиб юборади – бу жуда қулай формула.

Лекин аҳмоқ оломон бирор қаттиқроқ шамол эсганда йўлини йўқотиб, популист исёнчига эргашиб кетиши ҳам осон. Бир кунда бари издан чиқиб, курва кокаинга айланади.

Халқ саводини чиқариб, маълумотни таҳлил қилишни ўргатувчи манбалар – ТВ, интернет, газит ва китоб. Оломонга газит, китоб қизиқмас, ўқимайди. Шунинг учун интернет ва ТВни миллий контентга тўлдириб ташлаш жоиз.

Миллий контент қандай бўлмаслиги керак?

Телевизорни ёқсанг тамом, бир каналда ифлос қайнона, мегажин келин, ҳайвон куёв машмашаси бошланади. Ҳеч қандай тарбиявий аҳамияти йўқ, қуруқ ғийбат.

Иккинчи каналда отарчи, клоунларнинг бачкана ҳингир-ҳингири. Савол-жавоб савиясини кўриб кўнглинг айнийди. Сал жиддийроқ каналда псевдо патриот ақллилар пахта қўйиш билан банд.

Бу тавия контент олдида блогерлар камида академик бўлиб кўринади авом кўзига. Умрида ақллироқ одамни эшитмаган, кўрмаган оломон учун ҳар қандай "интернет эртакчи" қаҳрамонга айланиши табиий.

Ёш ва қизиққон аҳолиси кўп бўлган давлатни мана шу медиа бачканалик гўрга тиқади, жарга итарворади, пичоқсиз сўяди.

Хўш, тузукроқ миллий медиа контент қандай бўлиши керак?

Биринчидан, маиший қўйди-чиқди, оилавий жанжал мавзуларни мусорга отворайлик. Ўзбекнинг қайнона, келиндан бошқа ташвиши йўқми?

Миллий контент керак деса дўмбира чалиб, кашта тикиб ўтирманг. Долзарб мавзуларни кўрайлик.

Ҳуқуқий ва иқтисодий саводхонлик, сиёсий таҳлил, ижтимоий баҳс маданияти, миллий тарихни объектив кўрсатиш деган масалалар бор.

Масалан, Би-би-си андозаси қизиқ, ундаги жанрлар сони олтмиш турдан кўпроқ.

Об-ҳаво маълумотидан тортиб тўғри овқатланишгача – кўрсатув турлари сон-саноқсиз. Муҳими рост ва самимий бўлиш!

Аудитория сезгир, айнан "ура-ура пахтакорлик", "ёлғончилик" МТРК обрўсини ер билан бир қилганини унутманг.

Аҳмоқ халқни бошқариш осон деган гап – бу уйдирма. Аҳмоқ халқни бирор адекват таклифга кўндириш қийин, аҳмоқларни бемаъни ҳаракатдан қайтариш - азоб.

Миллий контент яратувчилар, ақллилардан қўрқманг, уларга юзланинг – аудиторияга соғлом, замонавий фикрларни тарғиб қилинг. Бу миллат авомига пул бериб ҳам китоб ўқитолмайсиз.

Шундай экан тилвузордан ақл беринг, умид сиздан!


Telegram | Facebook |
Twitter | Instagram | YouTube
29.7K views04:00
Ochish/sharhlash
2024-04-19 21:11:54 10 апрель куни Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ бошлиғи Жалилов Рафиқжон Қӯлдошевич лавозимдан озод этилиб, нафақага жӯнатилди. Яна бир қанча бӯшатилган ва қамалган юқори мулозимларни ҳозирча айтмай турамиз.
34.3K views18:11
Ochish/sharhlash
2024-04-19 20:01:46
Таниқли қўшиқчи Лола Йўлдошеванинг диний зомбилар талаби ортидан "Ўзбекконцерт" конторасига чақириб тергалиши - шармандалик.

Ўз вақтида Ҳизбу Таҳрирнинг Сергелидаги амири бўлгани учун суд томонидан айбдор деб жазо ўтаган ва бугун мадвазир лавозимида ўтирган Озодбек Назарбеков Ўзбекистондаги дунëвий давлат принциплари нималигини умуман тушунмайди.

Унинг миясида ИШИД¸ Ҳизбут ва Толибонча зомбиликнинг қоришмаси бор, холос.

"Ўзбекконцерт" деган нафталин конторани тарқатиб юбориш керак.

Ўзбекистон - дунëвий давлат. Толибонча рамкангни йиғиштир Озод!!!

Лоладан ва давлат принципларини бузишдан қўлингни торт.

Эслатиб ӯтамиз, "Ўзбекконцерт" Каримов даврида артистларни запретда ушлайдиган ужас контора эди. Бу расм ҳам ўша вақтда чизилган.
33.6K viewsedited  17:01
Ochish/sharhlash
2024-04-19 18:32:09
КОСОНЛИК САФАР АКАГА КИМ ЁРДАМ БЕРАДИ?

Видеодаги бу шахснинг исми Сафар, фамилияси Назаров.

У Қашқадарё вилояти Косон тумани Куйбоғ Маҳлла Фуқаролар Йиғини идораси яқинида яшайди.

55 яшар Сафар Назаровнинг руҳиятида нуқсони бор, дейди Элтузга у ҳақда мактуб йўллаган обуначи.

Сафар ака ёлғиз ва ўта абгор шароитда яшайди.

МФЙ унинг аҳволига эътибор беради дея умид қиламиз. МФЙнинг собиқ раиси Сафар аканинг уй-жойини таъмирлаб берганди. Янги раис иш бошлаганига икки йил бўлган эса-да, Сафар акадан умуман хабар олмаган.

Telegram | Facebook |
Twitter | Instagram | YouTube
32.7K views15:32
Ochish/sharhlash
2024-04-18 14:45:33
ОЗОДБЕК, ОҒАБЕК, МУНОЖОТ ВА ЮЛДУЗГА ТОЖИКИСТОН ХАЛҚ АРТИСТИ УНВОНИ БЕРИЛДИ

Тожикистон ўзбек санъаткорларини мукофотлар ва давлат унвонлари билан тақдирлади.

Тожикистон давлат матбуоти хабарига кўра, Имомали Раҳмоннинг фармони билан тўрт нафар ўзбекистонлик санъаткор – Озодбек Назарбеков, Муножот Йўлчиева, Оғабек Собиров ва Юлдуз Усмонова - Тожикистон Халқ Артисти фахрий унвони билан тақдирланган. Актёр Ёдгор Саъдиевга эса Тожикистон халқ актёри фахрий унвони берилган.
Telegram | Facebook |
Twitter | Instagram | YouTube
15.9K views11:45
Ochish/sharhlash
2024-04-18 14:00:42
ФАРҒОНАДАГИ НОҚОНУНИЙ ҚУРИЛИШ (ЁХУД КОЗИМ ТЎЛАГАНОВ ҚУРИЛИШ НОРМАЛАРИНИ БУЗМОҚДАМИ?)

Ассалому алайкум, Элтуз! Сизга яна қайта мурожаат қилишга мажбурмиз.

Фарғона шаҳрида ноқонуний уй қурилиши масаласини ёритишингизни сўраймиз.

Фарғона шаҳри, Сайилгоҳ кўчаси, Салварини дўкони орқасига расмий ҳужжатлари беш қават қуришга рухсат берилган. Бироқ ҳаммани сотиб олишга қурби етадиган, аммо махсус лицензияга эга бўлмаган қурувчи томонидан етти қаватли бино қуриб, ҳужжатларини расмийлаштирмоқчи.

Тошкентдаги қурилиш вазирининг ўринбосари Козим Тўлаганов, Фарғона шаҳар ҳокими В.Назаров ва қурилиш бошқармаси бошлиғи Л.Позилов қурилиш нормаларини қўпол равишда бузишмоқда.

Бу бинода нафақат яшаш, балки ёнида юришгаям хавотирда одамлар. Фарғона сейсмик ҳудуд ҳисобланишини ҳисобга олсак, бу беш қаватга рухсат олиб, ноқонуний яна икки қават қўшган бино эртага ҳовли-жойларимизга қулаб тушиб кетса нима бўлади?

Республика Инспекция раҳбари кабинетда креслосини қўриқлаб ўтирмасдан, Козим Тўлагановни назоратга олса яхши бўларди.

Бу қурувчиларга ҳеч кимнинг кучи етмаяпти. Линцезияга эга бўлмаган қурувчи ҳаммани сотиб олмоқда.

Telegram | Facebook |
Twitter | Instagram | YouTube
16.8K views11:00
Ochish/sharhlash