Get Mystery Box with random crypto!

ELTUZ

Kanal manzili: @eltuz2022
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 119.93K
Kanalning ta’rifi

Бизга мурожаат қилмоқчи бӯлсангиз, бот манзилимиз: @eltuzportali_bot.
Реклама учун мурожаат қилмоқчи бӯлсангиз, бот манзилимиз: https://t.me/eltuz_reklama

Ratings & Reviews

3.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 4

2024-04-24 05:01:07
ДАРХОНДАГИ “ҚУДРАТЛИ ОФИС” ҲАҚИДА

Ҳурматли Элтуз обуначилари ва каналимиз меҳмонлари, охирги кунларда Элтузга сиздирилган маълумотлар, хусусан, тизимдаги қатор мулозимларнинг бирин-кетин ишдан бўшаш ҳақида ариза ёзаётгани ҳақидаги хабарлар каламушлар чўкаётган кемани ташлаб қочаётгандек таассурот уйғотиши мумкин.

Аммо бундай эмас. Бу ишдан бўшаш ва ариза ёзишларнинг триггери Тошкентнинг Дархонидаги “қудратли офис” нинг фош этилиши бўлди.

Аммо бу ҳам муз қоясининг учи, холос. Кемани (бу ўринда мамлакатдаги тизим ва давлат бошқарув идораларидаги мувозанат) чўктиришни мақсад қилган бу муз қояси тўнкарилганида, физика қонунига мувофиқ, тагидаги бутун ахлат юзага чиқади.

Элтуз
ҳуқуқ-тартибот идораларидаги бир-биридан мустақил манбалар тақдим этган маълумотларни таҳлил ва тадқиқ қилиш асносида ҳозиргача юз берган воқеалар силсиласини сизга тақдим этмоқда. Аммо манзара ҳали тўлиқ эмас.

Айрим маълумотларни тезкор текшириш имкони йўқ, лекин воқеалар суръат билан ривожланаётганини эътиборга олган ҳолда уларни сизнинг эътиборингизга имкон қадар тезкорлик билан тақдим этиш тўғри бўлади, деган фикрдамиз.Қолаверса, ҳозирда гаровга тикилган нарса, бу - мамлакатнинг келажаги ва авлодларнинг тақдиридир.

Гапнинг индаллосини айтганда, сўз давлат ичида давлат ва ё камида параллел ҳокимият яратиш уриниши ҳақида кетмоқда.

Қуйидаги тадқиқотимизда келтирилган фактларга доир барча очиқлама ҳамда исмлари зикр қилинган барча шахсларнинг изоҳларига очиқлигимизни алоҳида таъкидлашни истардик.

Шундай қилиб....

Ўзбекистон прокуратураси чуқур сукутда бўлиши мумкин. Аммо бу шу кунларда жараён қилаётган ва тизимни том маънода ларзага солган воқеа-ҳодисаларнинг аҳамиятини камайтирмайди.

МАҚОЛАНИ ТЎЛИҚ ЎҚИШ УЧУН (БОСИНГ)

Элтуз тайёрлаган видеолавҳа билан танишинг.

YouTube орқали томоша қилиш

Telegram | Facebook |
Twitter | Instagram | YouTube
401.1K viewsedited  02:01
Ochish/sharhlash
2024-04-23 19:00:41 Ўзини истеъфодаги ИИБ ва ДХХ зобити дея таништирган аноним шахс Элтуз билан алоқага чиқди.

У Элтузнинг Тошкент марказидаги қудратли “Офис”ни юритган Улуғбек Шодмонов, Шуҳрат Расулов, Зойир Исаков, Саидабдулазиз Юсупов ва бошқалар “побег”да экани ҳақида фикр билдириб, қочқоқларнинг баъзиларини яхши танишини, улар билан ўтмишда бирга ишлаганини иддао қилди.

Элтуз администратори у билан боғланди.

“ИИБ ва ДХХ зобити” берган маълумотларни текшириш имкони Элтузда йўқлигини маълум қиламиз.

Аммо ўқувчиларимизнинг “офис”га бўлган қизиқишини инобатга олиб, суҳбатни нашр қилишга қарор қилдик.

Хулоса билдириш сиздан азиз обуначи.


Элтуз: Бизга ёзувдингиз. Сиз қаердан биласиз бу (“офис” юритувчилари ҳақидаги) инфоларни?
Жавоб: Ассалому алайкум, Шуҳрат (Расулов) олдин Тошкент шаҳри ИИБни 7-бошқармасида ишлаган, Зойир (Исаков) шаҳар МХХда ишлаган. Мен Шуҳрат билан ишлаганман... Ҳозирда нафақадаман.

Элтуз (суҳбатдошнинг қанчалар маълумотга эга эканини билиш учун): Зойир нечинчи йил бола?
Жавоб: 1984 йил адашмасам.

Элтуз: Зойир кетганми хизматдан?
Жавоб: Зойир Тошкент шаҳридан Самарқандга кетди. У ердан ПХХ бўлиб ажралиб чиққанда, ўша ерга СБга зам бўлиб келди. Шуҳрат бошлиқ бўлди. Зойир милисанинг куратори бўлган. Шаҳар ДХХда. Ўшанда шуҳрат билан танишиб қолган.01/424UZB ва 01/505UZB (рақамли машина) Зойирники.

Элтуз: Нечинчи йиллар булар ПХХ СБга раҳбар бўлишган?
Жавоб: 2018-2019 йиллар. Алижонни (Давлат Хавфсизлик Хизмати ички хавфсизлиги раҳбари Алижон Ашуров назарда тутиляпти)булар қўйишган ДХХдаги СБ раҳбарлигига.

Элтуз: Қандай қилиб?
Жавоб: МХХ номи ДХХга ўзгаргач, ДХХ собиқ раиси Ихтиёр Абдуллаев Алижонни текшириб, жиноий иш очишга қарор қилди. Кўп ўтмай Шуҳрат, Зойир ва шериклари Абдуллаевни қамаб, Алижонга нисбатан очилган иш ноқонуний бўлган деб, уни оқлаб, жудаям катта сумма олиб, Алижонни ишга қайта олиб келишди. Кейин Алижон (Шорихсиев) Темурни пенсияга кетган жойидан ўзига зам қилиб олиб келди. Аслида “офис”нинг главари Алижоннинг ўзи бўлади.

Элтуз: Улуғбек (Шодмонов)-чи?
Жавоб: У - расмий, Алижон - Норасмий. Алижон бўйича Озодлик ҳам мақола чиқарганди эсингизда бўлса.

Элтуз: Шуҳрат Расулов службадан нега кетган?
Жавоб: Ихтиёр Абдуллаев устидан тергов олиб бориларкан кўплаб одамларни очиқдан очиқ қамоққа олиб, очиқдан очиқ рекет қилиб, пулини олишган. Шаҳарда ҳамма пули борларни олиб киришган. Шу шу астари чиқиб, ишдан кетишди. СБПни СБси бўлган пайтда булар жуда қутуришди.
Кейин урилиб кетиб, “Офис”га ўтишди. Аслида Алижон ичкаридан булар билан шерикликда ишларди.

Элтуз: Юқорида Алижонни қайта ишга тиклаш учун булар ундан катта пул олишган дедингиз. Қанча олишган?
Жавоб: Уч миллион доллар!

(Вшууууу... Шу ерда Элтуз админи ҳайратдан ҳуштак чалиб юборди)

Элтуз: Сиз қаердан биласиз?
Жавоб: Шаҳар кичкина, гап – тез тарқалади.

Элтуз: Демак, “Офис” ошкор бўлгач ҳозир қочганам қувганам қўрққанидан худо деяпти эканда а?
Жавоб: Худди шундай. Алижон гўёки буларни қидираётгандек бўлиб, зимдан ёрдам беряпти. Ўзингизни эҳтиёт қилинг. Булар хатарли одамлар.


Telegram | Facebook |
Twitter | Instagram | YouTube
198.1K viewsedited  16:00
Ochish/sharhlash
2024-04-23 18:59:01
ДХХ ВА “ОФИС” ТАНДЕМИ (СУРАТДА - ўндан чапга "Офис" менежери - Улуғбек Шодмонов, ДХХ зобити - Темур Шорихсиев, ва Дубайда автозавод очган ўзбек тадбиркори - Улуғбек Максудов)
194.1K views15:59
Ochish/sharhlash
2024-04-23 17:31:27
ОЛИЙ СУД РАИСИ ҲАҚИДА

Январ ойида Элтузга ўзини “орган ходими” дея таништирган аноним шахсдан мактуб келиб тушди.
Унда параллел давлат каби янгровчи қандайдир қудратли “офис”, ДХХда бошқарма бошлиғи ўринбосари, Олий Суд раиси ва яна қатор суд ходимлари томонидан содир этилаётган “коррупцион жиноятлар” ҳақида сўз боради.

Элтузда мактубда илгари сурилган иддаоларни текшириш имкони йўқ.

Бироқ, биз ҳеч кимни айбламаган ҳолда ва мутасадди органлар текшириб олар деган умидда мактубни ҲОЗИРЧА ФАҚАТ БИР ҚИСМИНИ кенг омма эътиборига ҳавола этамиз.

Мактубда илгари сурилган иддаоларга ишониш ёки ишонмаслик сизга ҳавола азиз Элтуз обуначиси.

Қуйида мактубдан парча:

Олий Суд раиси Бахтиёр Исломовга тўхталсак.

Исломов ўзини фаришта қилиб кўрсатади, лекин туяни ютиб думиниям кўрсатмайди, кўришгаям ҳеч ким улгурмайди.

Исломов раис бўлганидан кейин ставкалар ошиб кетди.

Катта еб ўрганиб қолгани учун майда ишларга ўралашгиси, қарагиси келмайди.

Бунинг устига Исломовнинг мақтанчоқлиги ва оғзи бўшлигини барча судялар жуда яхши билади.

ДХХ раиси билан яқинлигини айтиб мақтаниб юрар экан.

“Администрацияда бирга ишлаганмиз. Жияни судланганда оқлаб берганман. Шунга ҳар қандай ишни ўзи билан очиқча ҳал қиламан,” деб айтаркан.

Юқорида келтирилган барча маълумотлар – айни ҳақиқат.


Telegram | Facebook |
Twitter | Instagram | YouTube
396.2K viewsedited  14:31
Ochish/sharhlash
2024-04-23 17:00:58
НАМАНГАНДА ДАРАХТЛАР 30 000 АҚШ ДОЛЛАРИГА ПУЛЛАНМОҚДА

Наманган шаҳри, Бобур истироҳат боғидан ёзяпман.

Бу ерда тайёр гул экадиган ерни ноқонуний эгаллаб, брусчатга қилиб, гул байрамига яқин одамларга қимматроқ пулга ижарага беришмоқчи экан.

Дарахтларни ҳам кесиб ташлашга ҳаракат бошланган.

Бир мавсумга 30 000 минг АҚШ долларига пуллашмоқчи.

Мутассадилар бир назоратга олишса яхши бўларди.

Telegram | Facebook |
Twitter | Instagram | YouTube
45.0K views14:00
Ochish/sharhlash
2024-04-23 16:00:31
ОЙЛИГИ КАМ ФУҚАРОЛАР ЧЕТГА СУРИШНИ ХОҲЛАШАДИМИ?

"Салом, Туз оға!

Бизнинг юртимизда ажойиб-у ғаройиб ишлар бўляпти.
Постларингизни кузатиб бораман. Кўплаб мурожаатлар ойлик масаласидан.

Асосий ишларни қиладиган ҳудудий бошқармалар, қуйи турувчи тизим ташкилотлар масъулларининг ойликлари 2-3 баробарга камайгани тўғрисида сизга кўплаб мурожаатлар тушган ва уларни ёритгансиз.

Шу қатори бизда ҳам ойлик 2-3 баробар камайган. Аниқлаштирсак, ойлик камайгани юқоридаги қарор асоси экан.

Олдимизда битта ечим қолди. У ҳам бўлса суриш керак. Кўплаб давлат ишида ишлайдиганлардан ушбу жумлани эшитяпман. Охири шунақа қилмасак бўлмайди шекилли..."

Telegram | Facebook |
Twitter | Instagram | YouTube
34.5K views13:00
Ochish/sharhlash
2024-04-23 15:01:06 ТЎРТКЎЛ МАКТАБЛАРИДА КОРРУПЦИЯ ҚАЧОН ТУГАЙДИ?

Қорақалпоғистон Республикаси, Тўрткўл туманидан ёзмоқдамиз. 2024-йил 6-апрель куни 68-мактабдан Элтузга мактуб ёзилганди. Aризада кўрсатилган маълумотлар ҳақиқат. Aммо ўша куни Қорақалпоғистон Республикаси ММТ вазири Гулистон Кожабаева мактабга келганда, туман ММТ бўлимидан 9 нафар ходим келиб, ўқитувчи ва ишчи ходимларга босим ўтказиб, ҳақиқатни бекитишди. Энг қизиқ жойини айтсак, 6-апрель куни туман ММТ бўлими мудири вазир ва унинг ўринбосарини Тўрткўл туманидаги "Ширин дунё" кафесига ифторликка олиб борган.

Лекин мудир ифторликнинг пулини 27-мактабга янги тайинланган директор Сапаров Улуғбекка тўлатган. (Кафедаги кузатув камерасидан кўриш мумкин. Эртаси куни еса 68-мактаб директори Б.Утепов ўқитувчилардан ифторлик учун 2 200 000 сўм йиғиб олган. Ўз навбатида мудир ҳам қуруқ қолмасдан яна 4 та мактабдан бир ярим миллион сўмдан, жами 6 миллион сўм олади. 4 та мактаб директорлари эса ўз навбатида ўқитувчилардан 3 миллион қилиб йиғиб олади. Натижада вазирнинг Тўрткўлга бир келиб кетиши салкам 15 миллионга тушади.

Савол: Бу пуллар кимнинг чўнтагига борди? Туман таълимидаги коррупциянинг юқорисида ким турибди? Тўрткўл таълимида коррупция қачон тўхтайди?


P.S. Биз педагог ходимлар вазиримиз Кожабаева Гулистон опанинг ўзини тутиши, маданияти, муомаласи, камтарлигига оддий ўқитувчилар билан дўстона гаплашишига раҳмат айтамиз!

Telegram | Facebook |
Twitter | Instagram | YouTube
36.1K views12:01
Ochish/sharhlash
2024-04-23 14:00:56 ҲОКИМ БОБОНИ КИМ ТЕКШИРАДИ?

Ассалому алайкум Туз оға! Биз коррупция ва пул ишлашнинг пик нуқтасига етган Қоровулбозор тумани ҳокимият бўлимидан сизга мурожаат йўллаяпмиз. Мана кўп йилларки, туманимизда ҳоким бўлиб ишлаб келаётган Акмал Остоновнинг нафслари ором олмай Швейцария соати каби аниқ ишлаб келмоқда. Сўзимиз далили сифатида қуйидаги ҳужжатларни сизга тақдим қиламиз.

1.Президентнинг қарорига асосланган яшил макон дастури бўйича (улкан лойиҳа) ажратилган ниҳоллар аслида вилоятга тақдим қилинган сумма ва кўчатлардан тубдан фарқ қилади.Туман ташкилотлари томонидан ўрнатилган ниҳоллар вилоят ва республикага худди ҳокимият амалга оширди шаклида кетган. Аслида эса ажратилган пуллар талон-тарож қилинган.

2. Сунъий нотекисликлар учун бюджет пулига назар солинг: 172 миллион сўм. Кичгинагина туман учун, қолаверса, ўнқир-чўнқир ерлари бисёр ҳудуд учун кулгили.

3. Юнескога киритилган Сардоба сув иншоот мажмуасига ҳомийлик йўли билан ўрнатилган беседка (2018-йилда) 2023-йилни худди ҳокимият бу ишни амалга оширди қабилида пул ажратилиб, "угон" қилинган. 2018 “гугл мапс”да кўрсангиз, гапимиз исботини топади.

4. Янги йилга ажратиладиган 190 миллион (арчани безаш ва реконструкция) қилиш ишлари аслида ҳар йили кўзбўямачилик, аниқроғи, ҳеч қандай чиқимларсиз эски арча ва эски безаклар оммага қайта ва қайта намойиш этилади.

5. Туман марказидаги деҳқон бозори ҳудудини асфальтлаштириш учун опен бюджетдан ютиб олинган маблағ ҳоким томонидан ўзлаштирилди. Гап-сўз кўпайгач, бозор ҳудуди маҳалла кўчаси деб кўрсатилиб, иккинчи маротаба опен бюджетга қўйилиб, асфальтлаштирилди.

6. Туман ММТБ бўлими бошлиғи билан боғчалар ва мактабларга ажратиладиган ремонт ва капитал ремонт пуллари мунтазам талон-тарож қилинади. ММТБ ни текширишга келган ҳар қандай тизим ўз қаршисида ҳимоячи Акмал Остоновни кўради. Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, туманимиз келажагига болта ураётган ҳоким бобомизни текшира оладиган бирор бир тизим бормикан?


Telegram | Facebook |
Twitter | Instagram | YouTube
35.1K views11:00
Ochish/sharhlash
2024-04-23 13:00:33
ЯККАБОҒНИНГ НАЗОРАТДАН ЧИҚҚАН ДЕҲҚОН БОЗОРИ

Яккабоғ деҳқон бозори ҳудуди ноқонуний темир-терсакларга тўлиб кетди.

Хоҳлаган одам соққасини берса, бозорда ноқонуний будкалар, стол-стулларни ўрнатиб бемалол савдо қилиши мумкин.

Ошхоналарни айтмайсизми? Ўчоқ қозонию, тандиридан тортиб кабоб қўрасигача ошхонадан ташқарига чиқариб олишган.

Туманда санитария-эпидемиология ходимлари бозор ташқариси ва ичкарисида бемалол сифатсиз таомларни тайёрлаш ва уларни хўрандаларга етказишга йўл очиб бериб беришмоқда.

Энди ноқонуний дўконларга келсак, олдинги бозорком ҳамма жойга дўкон қуриб, уларни сотиб, ўзи эса бугунги кунда соғлигини баҳона қилиб қочиб қолди.

Энди янги бозорком ҳам бозор ташқарисида ноқонуний навис қилиб дўкон қуришни бошлади. Бозорни ҳеч ким тартибга сололмайдими?

Telegram | Facebook |
Twitter | Instagram | YouTube
34.8K views10:00
Ochish/sharhlash
2024-04-22 21:05:43
“ОФИС” МЕНЕЖЕРИ УЛУҒБЕК “СОҚОЛ” ҚИДИРУВГА БЕРИЛДИ

Тошкентнинг Дархонидаги қудратли “оффис”нинг бош менежери, тадбиркорлар орасида “Шодмон”, “Соқол” номи билан танилган Улуғбек Шодмонов расман қидирувга берилди.

38 яшар Улуғбек Шодмонов Ўзбекистондаги кончилик, кимё, нефть ва газ секторларидаги олди-сотди ишларини бир неча йилдан буён бошқариб келаётган эди.


Telegram | Facebook |
Twitter | Instagram | YouTube
44.9K viewsedited  18:05
Ochish/sharhlash