Get Mystery Box with random crypto!

“СЕРТИФИКАЦИЯДАН ЎТГАН” МАҲСУЛОТЛАР ОДАМЛАР ЎЛИМИГА САБАБ БЎЛМ | ELTUZ

“СЕРТИФИКАЦИЯДАН ЎТГАН” МАҲСУЛОТЛАР ОДАМЛАР ЎЛИМИГА САБАБ БЎЛМОҚДА

Биз вилоят Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматида ишлаймиз.

Бошқармамиз коррупция ўчоғига айланиб қолган.

Масалан, бизнинг бошқармамиздаги лабораториялар озиқ-овқат маҳсулотларига гигиеник сертификат бериш учун аккредитациядан ўтган.

Аммо тадбиркорлар маҳсулотларига ҳеч қанақа текширувларсиз истеъмолга яроқли эканлиги ҳақидаги сертификатни оляпти.

Сертификация бўлими бошлиғи тадбиркордан 3 миллион олади.

Пулнинг маълум бир қисми бошқарма бошлиғи, қолгани сертификация бўлими бошлиғи чўнтагига тушади.

Дейлик, бир йил мобайнида мингта маҳсулотга гигиеник сертификат берилган бўлса, шундан бирорта маҳсулот лаборатория текширувидан ўтказилмаган.

Яна шунга ўхшаш қонунбузарликлар кўп. Яқинда “Док1 макс” дори воситасидан заҳарланган ёш болалалар вафот этишди.

Бошқарма томонидан текширилмасдан, истеъмолга чиқарилаётган озиқ-овқат маҳсулотларидан ҳам қанчадан-қанча одамлар заҳарланаётган бўлиши мумкин.

Telegram | Facebook |
Twitter | Instagram | YouTube