Get Mystery Box with random crypto!

ELTUZ

Kanal manzili: @eltuz2022
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 119.93K
Kanalning ta’rifi

Бизга мурожаат қилмоқчи бӯлсангиз, бот манзилимиз: @eltuzportali_bot.
Реклама учун мурожаат қилмоқчи бӯлсангиз, бот манзилимиз: https://t.me/eltuz_reklama

Ratings & Reviews

3.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 10

2024-04-15 17:59:55 "ЖАНОБ ПРЕЗИДЕНТ БИЗНИНГ МАҲАЛЛА ҲАМ АСФАЛТ КЎРСИН, ЁРДАМ БЕРИНГ..."

"Ассалому алайкум, ҳурматли Элтуз! Саҳифангизда шу йилнинг 24 март куни Қўш Анҳор МФЙ Янгиқишлоқ қишлоғидаги ички абгор йўлларимиз, 100 йиллик тарихга эга бўлсакда ҳалигача асфалт йўл кирмагани, 1972 йилда ўрнатилган ёғоч симёғочлар чириб битгани ва Опен бюджетга қўйилган 2.7 км ли асфалт йўл учун  лойиҳани юта олмаслигимизни ёритганингиз учун раҳмат.

Бу арзимиз эса юртбошимиз  Шавкат Мирзиёевга!

Ассалому алайкум, ҳурматли Шавкат Миромонович! Маҳалламиз аҳли олма пиш деб ўтирмасдан Опен бюджет лойиҳасида қатнашиб, 8059 та овоз билан кучли 12 таликка кирдик. 11та лойиҳа ғолиб деб топилди. 12 бизнинг лойиҳага эса 1 млрд 224 млн сўм бор, лекин 1 млрд 360 млн сўм бўлиши учун 76 млн сўм етмай қолди. Бу маблағни шакллантириб беришини сўраб туман ва вилоят мутасаддиларига 3000 нафар аҳоли номидан илтимос билан бордик. Улар имкони йўқлигини айтди. Иқтисодиёт ва молия вазирлигига ҳам 10 нафар фаоллар мурожаат билан бордик. Улар ҳам жўяли жавоб бермади. Маҳалламиз туманда энг кўп пахта, ғалла ва пилла етиштирадиган маҳалла ҳисобланади. Солиқлар 90% тўланган. Яшаш тарзимиз эса анча паст.

Ҳурматли юртбошимиз! Сиздан илтимос, 3000 нафар аҳоли номидан ўтиниб сўраймиз. 100 йиллик тарихга эга бизнинг Қўш Анҳор маҳалласи ҳам асфалт юзини кўрсин. 76 млн сўмлик ҳимматингизни биздан аямайсиз деган умиддамиз. Ҳурмат билан Қўш Анҳор МФЙ аҳли."

Telegram | Facebook |
Twitter | Instagram | YouTube
30.5K views14:59
Ochish/sharhlash
2024-04-15 16:29:55
Биз уларга уй қурамиз, ҳовлиларини супурамиз ва "брат" деймиз, улар эса бизни калтаклашади ва хўрлашади.
30.7K views13:29
Ochish/sharhlash
2024-04-15 14:59:55 СОВЕТПАРАСТЛАР ЮЗИГА ТАРСАКИ

СССР даврида атеист комунистлар бирорта эркакни ватан хоини деб, план учун қамаб юборса,
уни хотинини хам қўшиб қамаб юборишган.... Қамалган бечоралар аёлларнинг сони 1953 йилда 7 ярим миллионта бўлган...

Уларга ўзларини жисмоний қувватларидан икки баравар ортиқ оғир ишларга жалб қилишган... Касал бўлганларига қаралмагани туфайлик ўлиб кетишган...

Қамоқхона қорувуллари аёлларни тартибсиз зўрлашган....
Сифлис, тиф ва бошқа касаллар колонияларда кенг тарқалган.....

Омади келиб, шу қамоқга тушмай қолган ўрисқулларнинг болалари эса, ҳозирда 3 тийинга сироплик сув ичганмиз, мазза эди деб, ёшларни қулоғига тепиб юришибди...

Битта ўрисқули комунист манқуртга факт ташладим...
Унда атеист большевиклар
Ўзбекистоннинг ўзида
шундоқга 100 минг юртошларимизни қатоғон қилганини, улардан 13 мингтасини жойида отиб ташлаганини келтирилган....

Қолганлари Сибирда Уралда, Владивосток қамоқларида азобдан ўлиб кетгани исботланган.....

Ҳалиги ўрисқули эса,
-- Ўлган бўлса нима бўлибди...
Зато қолганлари 3 тийинга трамвайда, 4 тийинга тролебусда,
5 тийинга автобусда юрган....
Гугурт бир тийин, Сироплик сув 3 тийин бўлган, деб турибдида.....

Ўз халқини қирмаган, СССРда яшамаган юртларда одамлар сироп сув ичишмаган, автобусларда юришмаган, гугурти бўлмаган деб ўйлашади бу ахмоқ СССРпарастлар....

Сироп сувни 3 тийинга ичиш учун, 100 мингта миллатдошларини қириб ташласа, арзир экан, бу дабба маймунларнинг гапи бўйича... (ЭЛТУЗГА КЕЛГАН НОМА МУАЛЛИФИ ЭЛТУЗГА НОМАЪЛУМ)

Telegram | Facebook |
Twitter | Instagram | YouTube
30.4K viewsedited  11:59
Ochish/sharhlash
2024-04-15 13:59:57 ЎзДЖТУдан Элтуз постига аноним жавоб: Ҳар бир муассасада ички тартиб интизом, одоб-ахлоқ Кодекси бор.

Шу бўйича ишга, ўқишга кираётганда тартиб интизомга риоя қилиш бўйича тўлиқ маълумот берилиб кейин шартнома имзоланади. Шунингдек, ЎзДЖТУда ҳам. Форма бу масъулият, сизни маънавиятингиз, тартиб, интизомлигингиздан далолат беради.

Нега чет-эл, бошқаларни маданиятига ҳавас қиламиз? Енгил-елпи, калта-култа кийгандан кўра, университет одоб-ахлоқ Кодексида айтилгандек кийинишнинг нимаси ёмон? (Университет худудида кийиш кўзда тутиляпти)

ELTUZнинг мақсади раҳбарият билан педагог ва талабалар орасига нифоқ солишми? Ёшларни тўғри йўлдан чалғитишми?

Бу мақола талабаларни ички тартиб қоидаларга бўйсунмасликка тарғиб қилмаяптими? ELTUZ бу мақоладан нима манфатдор?

Элтуздан жавобга жавоб: Элтузга юқоридаги мазмунда раддия келди. Фикримизча, бу раддия муаллифи Жаҳон тиллари университетда ишлайди. Раддияга нисбатан саволларимиз бор.

Жаҳон тиллари университетининг форма ҳақидаги ички тартиб интизомлари аниқ ёзилган шартномадан битта намуна беринг. У кодекс қачон қабул қилинди? Талабаларнинг барчаси Ягона форма ҳақида низомга кийим андрзасини кўриб имзо чекканми? Бу форма қачон тасдиқланган? Форма дизайни барча педагоглар билан муҳокама қилиниб овозга қўйилганми? Натижалар қандай? Шу ҳужжатларни тақдим этмасангиз бу раддиядаги иддаоларингиз ўз кучини йўқотади.

Яна бир масала: тил юмшоқ кучдир. Чет тилини ўрганаётган талаба ўша тил маданияти таъсири остида бўлиши муқаррар. 18 ёшдан ошган мустақил фуқаро ўқиши учун пул тўлайди ёки билимига яраша грант асосида ўқийди. Нега унинг кийинишга боғлиқ инсоний ҳуқуқлари аллақандай мафкуравий таъсирдан қўрқиб поймол қилиняпти?

Элтузни душман ва фитнакор дебсиз. Ўқитувчилар ва талабалар очиқча норозилигини билдиролмади дегани улар ҳаммасига рози деганимас. Улар шу формани ўйлаб топган раҳбариятдан барибир ҳафалигича қолади. Яъни биз овоза қилмаганимиз билан ички агрессия, норозилик ҳеч қаерга йўқолмайди. Элтузнинг мақсади ахборот узатиш. Бу ахборот сизга ёқмаса нашрни айбламанг.
Telegram | Facebook |
Twitter | Instagram | YouTube
27.6K views10:59
Ochish/sharhlash
2024-04-15 12:59:55
РАССОМ ТУЗ АЙБСИЗЛИК ПРЕЗУМПЦИЯСИ ҲАҚИДА

Аксар ўзбеклар билан суҳбатлашсам ëки уларнинг ëзганларини ўқисам, уларнинг билимсизлик ботқоғида эканлигидан маъюс бўламан.

Математика ўқитувчиси санашни¸ она тили ўқитувчиси ëзишни¸ чет тили ўқитувчиси ўша ўқитаëтган тилни билмайдиганлар мамлакати.

Журналистлар ўз маслагининг универсал қоидаларини билишмайди.

Кеча битта хабар ëздим. Бу хабарда "педофилликда айбланмоқда" деган жумла бор эди.

Энди бир гала оломон югуриб келиб, "айбсизлик презумпцияси" ҳақида менга ақл ўргатиб бошлашди.

Яъни, улар назарида, суд палончини айбдор демагунга қадар матбуот у ҳақда ëзмаслиги керак.

Эшитган қулоққа тўғридай кўринса ҳам, бу - тўғри гап эмас.

Масалан, дейлик ўткан ой АҚШда Сарвар Оллаберганов деган абюзер ўз хотинини ўлдирди. Ҳали суд бўлмасдан туриб газеталар бу одамни исми, расми билан чиқариб қотил деб ëзишди. Бундай мисолларни Туркия ëки Европа матбуотидан юзлаб келтира оламан.

Матбуот суд айбдор деб топиини кутиб ўтирмай, ўзида бор хужжатларга асосланиб хабар ëзмоқда.

Судлар узоқ давом этади. 10 йилгача чўзилиши мумкин. Матбуот кутиб ўтириши керакми «энади қачон сўт дойи чўкичини уриб айбдор деб айтди» дея?! Йўқ албатта.

«Презумпция» термини лотин тилидаги «praesumptio» (эҳтимолий) деган сўздан келиб чиқса, айбсизлик презумпцияси бу - "одам то айби исботланмагига қадар айбсиз бўлиб тураверади» деган гап.

Лекин бу - судлар учун процедура талаби. Расмий айблов ҳақида гап кетмоқда. Бу талабнинг матбуотга алоқаси йўқ.

Ғарб ва АҚШ матбуоти айбсизлик презумпциясини ўзига чеклов деб билмайди.

Бу ëзаëтганим аслида журналистика униерситети биринчи курсида ўргатилиши керак бўлган нарса. Шуни кап-катта одамларга эслатиб ўтирганим ўзимгаям эриш туюляпти.

Лекин билмасвойлар мамлакати турғунлари бу маслаҳатга муҳтожлигини биламан.

Telegram | Facebook |
Twitter | Instagram | YouTube
26.4K views09:59
Ochish/sharhlash
2024-04-15 12:01:55 1992 йил 18 июл куни СНБ зобитлари врачларга босим қилиб уни касалхонадан чиқариб юборди. У Туркияга бориб даволаниб яна қайтиб келиб курашни давом эттирди.

Ҳокимият Пулатовни Бирлик раҳбариятидан олиб ташлашга ҳаракат қилди.

1992 Йил Декабрда ҳокимият босими остида Пулатов Ўзбекистонни вақтинча тарк этди.

У бир муддат Бокуда яшади, кейин Истанбулга кўчиб ўтди.

Пўлатов Туркияда 6 йил яшади.

1996 йилда Шукрилло Мирсаидов ва Мухаммад Солиҳ Ўзбек мухолифатининг Мувофиқлаштирувчи Кенгашини тузиш тўғрисидаги декларацияни имзолаганда Абдураҳим Пўлатов бунга қўшилмади.

1998 йилда у акаси матемактин олим Абдуманноп Пўлатов билан яшаш учун АҚШ га кўчиб ўтди.

Абдураҳим Пўлатовнинг курашга тўла ҳаëтида эш бўлган хотини пахта толаси бўйича мутахассисдир. Абдураҳим Пўлатовнинг ортида ккки фарзанди¸ набиралари ва курашга тўла ҳаëт қолди.

Абдураҳим Пўлат эркинликнинг мазмуни фаол кураш эканини англаган ва миллатга демократик тузум зарурлигини уқтиришдан чарчамаган сиëсатчи ўлароқ яшаб ўтди.

У Ўзбекистон фани ва сиëсатига катта ҳисса қўшган шахс ўлароқ тарихда қолди.

Telegram | Facebook |
Twitter | Instagram | YouTube
28.2K viewsedited  09:01
Ochish/sharhlash
2024-04-15 11:59:44 Ўзбек тили ва элининг эркин бўлии учун курашган¸ умрининг сўнгига қадар демократиянинг Ўзбекистон учун энг маъқул тизим эканини айтиб келган математик олим Абдураҳим Пўлатов 78 ëшида АҚШда ўлди.

Ўлим муносабати билан таъзия ëзилади. Агар ўлган киши паблик персона бўлса, унинг сиëсий ҳаëти таҳлил қилинади.

Абдураҳим Пўлатовни менга 1989 йили шоир Муҳаммад Солиҳ таништирганди Ëзувчилар союзининг иккинчи қаватидаги ўз кабинетида Абдураҳим Пўлатовни таништириш асносида Солиҳ ака бир гап айтганди.

"Биз ëзувчи шоирлар ҳиссиëт одамларимиз¸ олимлар¸ айниқса математик олимлар ўз фикрида аниқ рақамларга суянади. Сафимизда уларнинг бўлиши мутлақо зарур"

Айнан шундай бўлмаса ҳам шу маънода гапирди. У даврда (ҳозир ҳам) Муҳаммад Солиҳнинг фикри жуда тош босарди.

Орадан бир неча ой ўтиб Урганчда Ислом Каримов билан учрашдик. Эндигина комнфирқаликка Москва тайинлаган Каримов кортежи олдини тўсиб плакат кўтариб тургандик. Ислом Абдуғаниевичнинг ўзи мошинадан тушиб биз билан гаплади. Асосан мен суҳбатлашдим. Ўшанда у Абдураҳим Пўлатов ҳақида негатив фикр айтди.

"Андижондаги митингда ўрисларидан оëғидан осаман, деб айтибди. Бундайлардан узоқ туринглар," деган эди Каримов.

Бу суҳбат ëзда бўлганди. Кузга бориб Каримов "Бирлик"чиларга ëн босиб, "Ëш Ленинчи" газетасида уставини чоп қилишга изн берди.
Фақат битта шарт билан: Уставда "Ўзбекистоннинг ўз байроғи бўлсин" деган жумла олиб ташланиши лозим эди.

МК ҳайъати¸ (Солиҳ ака¸ Аҳмад Аъзам ва бошқалар) кураш муросали бўлиши нуқтаи назаридан, бу шартга рози бўлишди.
Абдураҳим Пўлатов эса рози бўлмади.

Шу асосда Бирлик дарз кетди.

Бўлиниш қурултойида Мирзо Кенжабекнинг "Пўлатовга қарши Совет услубидаги камситувчи ваъзи бу бўлинишни тезлаштириб юборди.
(Мирзо Кенжабек «Абдураҳим Пўлатов колхозчиларни камситди» деб, тирноқ остидан кир қидирганди)

Кейин худи мақолдагидек, "айрилганни айиқ¸ бўлинганни бўри ейди"

Қудратли мухолифат заифлашди....

Пўлатовнинг ўлим хабарини ëйинлаганимзда кўпчилик у киши ҳақида умуман билмаслиги ўртага чиқди.

Шу боис мархум ҳақидаги билгини тақдим қилсам.

Абдураҳим Қаюмович Пўлатов (Абдураҳим ПЎлат) 07.11.1945 ..

Тошкент вилоятида туғилган. Ўзбек.

1962 йилда ўрта мактабни тугатгач, Москва энергетика институтига ўқишга кирди.

Институтни 1968 йилда қизил диплом билан тугатди.

Пўлатов СССР Фанлар Академиясининг кибернетика маркази аспирантурасига ўқишга кирди.

1973 йилда номзодлик диссертациясини ҳимоя қилиб айни соҳадаги энг ëш олим бўлди.

1973-1991 йилларда Республика Фанлар Академиясининг кибернетика институтида ишлади.

Абдраҳим ака кичик тадқиқотчидан лаборатория бошлиғигача кўтарилди.

Лавозимда кўтарилиш учун партия аъзоси бўлиши жоиз эди. Пўлатов 1980 йилда Совет Иттифоқининг асосий мафкураси бўллган Коммунистик партия сафига қабул қилинди.

Тарақииëтнинг бугунги даражасидан туриб Абдураҳим Пўлатовнинг ўз давридан илгарилиб кетган олим бўлганини эътироф қилиш керак.

Абдураҳим Пўлатов 1984 йилда робототехника ва сунъий интеллектни яратиш муаммолари бўйича докторлик диссертациясини ҳимоя қилди.

Ўша даврда совет олимлари (масалан А. Сахаров) кремль сиëсати танқидчиларига айланишган эди.

1989-1990 йиллардаги сайлов кампанияларида Абдураҳим Пўлатов Ўзбекистон ва СССР Халқ депутатлари депутатлигига номзодини қўйишга ҳаракат қилди.

Аммо СССР тепсида Горбачев каби эрксевар келган бўлса ҳам Ўзбекистоннинг аксар аҳолиси ва раҳбарий номенклатура «занжирларни севадиган қултабиатлигича қотиб қолган» эди. (Абдураҳим Пўлтов таъбирида «қорамол подаси»)

Пўлатов 1988 йил баҳоридан бошлаб жамоатчилик фаолияти билан шуғулланади: аввал Оролни қутқариш қўмитаси аъзоси, кейин 1988 йил ноябр ойида Бирлик ҳаракатини ташкил этиш ташаббус гуруҳига аъзо бўлди.

1989йилнинг 28 майида бўлган таъсис қурултойида Ўзбекистон "Бирлик" Халқ ҳаракати раиси, 1990 йил Май ойида еса унинг ҳамраисларидан бири етиб сайланди.

1990 йил июн ойида Пулатов ташаббуси билан Бирлик партияси тузилди. Пулатов унинг раиси этиб сайланади.

1992 йил ëзида Абдураҳим Пўлатов ва Бирлик фаоли Миралим Адилов кўчада калтаклаб кетилди.
Пулатов реанимацияда тушди.
27.3K viewsedited  08:59
Ochish/sharhlash
2024-04-15 11:59:27
РАССОМ ТУЗ: АБДУРАҲИМ ПЎЛАТ - СИËСАТ МАТЕМАТИГИ. (1945 -2024)
27.5K views08:59
Ochish/sharhlash
2024-04-15 11:21:25
УЧТЕПА ҲОКИМЛИГИДА ПОРА ОЛИШГА УРИНГАН МИЛЛИЙ ГВАРДИЯ СЕРЖАНТИ ҚЎЛГА ТУШДИ Тошкент шаҳар Учтепа тумани Миллий Гвардиясида пора олишга уриниш чилпарчин бўлди. Куни кеча Учтепа тумани Миллий Гвардия Қўриқлаш ходими сержант Миралимов Миролим Учтепа ҳокимиятининг…
32.3K views08:21
Ochish/sharhlash
2024-04-15 10:44:55 УЧТЕПА ҲОКИМЛИГИДА ПОРА ОЛИШГА УРИНГАН МИЛЛИЙ ГВАРДИЯ СЕРЖАНТИ ҚЎЛГА ТУШДИ

Тошкент шаҳар Учтепа тумани Миллий Гвардиясида пора олишга уриниш чилпарчин бўлди.

Куни кеча Учтепа тумани Миллий Гвардия Қўриқлаш ходими сержант Миралимов Миролим Учтепа ҳокимиятининг қўриқлаш хизматида бўла туриб, ҳокимият мансабдорлари билан тил бириктириб, ер сотиш ваъдаси билан бир шахсдан 2500 АҚШ доллари олаётган пайтда қўлга тушди.

Тошкент шаҳар Қўриқлаш бошқармаси ишни ёпди-ёпди қилишга ҳаракат қилмоқда, деди Элтуз инсайдери.

Telegram | Facebook |
Twitter | Instagram | YouTube
32.5K views07:44
Ochish/sharhlash