Get Mystery Box with random crypto!

БОШ ПРОКУРАТУРА СУЮЛТИРИЛГАН ГАЗ БЎЙИЧА АНИҚЛАНГАН ЙИРИК ТАЛОН | ELTUZ

БОШ ПРОКУРАТУРА СУЮЛТИРИЛГАН ГАЗ БЎЙИЧА АНИҚЛАНГАН ЙИРИК ТАЛОН-ТОРОЖНИ ЯШИРЯПТИ

2021 йили Вазирлар маҳкамасининг топшириғи ва Энергетика вазири буйруғи билан Қашқадарёда ўтказилган текширувда суюлтирилган газ таъминоти бўйича тўрт ярим миллиард сўм камомат аниқланди.

Вазирлар маҳкамаси ушбу талон тарож ҳақида Бош прокуратурага далолат қилди. Бош прокуратура ишни Вилоят прокуратурасига оширганига уч йил бўлди.

Уч йил давомида талон-тарож иши бўйича ҳеч қандай силжиш юз бермади. Прокуратура масалага кўз юммоқда.

Ўринли савол туғилади – Республика Бош Прокуратураси ва Вилоят Прокуратураси тўрт ярим миллиард сўм камоматни яширишдан қандай манфаат кўзлаган? 3 йилдан бери давом этаётган бу лоқайдлик кимнинг топшириғи ёки илтимосига кўра бўлиши мумкин?

Telegram | Facebook |
Twitter | Instagram | YouTube