Get Mystery Box with random crypto!

ELTUZ

Kanal manzili: @eltuz2022
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 120.32K
Kanalning ta’rifi

Бизга мурожаат қилмоқчи бӯлсангиз, бот манзилимиз: @eltuzportali_bot.
Реклама учун мурожаат қилмоқчи бӯлсангиз, бот манзилимиз: https://t.me/eltuz_reklama

Ratings & Reviews

3.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 16

2024-04-29 07:29:55 БОШ ПРОКУРАТУРА СУЮЛТИРИЛГАН ГАЗ БЎЙИЧА АНИҚЛАНГАН ЙИРИК ТАЛОН-ТОРОЖНИ ЯШИРЯПТИ

2021 йили Вазирлар маҳкамасининг топшириғи ва Энергетика вазири буйруғи билан Қашқадарёда ўтказилган текширувда суюлтирилган газ таъминоти бўйича тўрт ярим миллиард сўм камомат аниқланди.

Вазирлар маҳкамаси ушбу талон тарож ҳақида Бош прокуратурага далолат қилди. Бош прокуратура ишни Вилоят прокуратурасига оширганига уч йил бўлди.

Уч йил давомида талон-тарож иши бўйича ҳеч қандай силжиш юз бермади. Прокуратура масалага кўз юммоқда.

Ўринли савол туғилади – Республика Бош Прокуратураси ва Вилоят Прокуратураси тўрт ярим миллиард сўм камоматни яширишдан қандай манфаат кўзлаган? 3 йилдан бери давом этаётган бу лоқайдлик кимнинг топшириғи ёки илтимосига кўра бўлиши мумкин?

Telegram | Facebook |
Twitter | Instagram | YouTube
38.2K views04:29
Ochish/sharhlash
2024-04-29 06:33:08
Элтуз танқиди ортидан ҳайдалган департамент бошлиғи оддий ижрочи лавозимида

Элтуз танқиди ортидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Бухоро вилоят бошқармаси собиқ раҳбари Ачилов Содиқжон Саидович эгаллаб турган лавозимига "нолойиқ" деб топилди ва лавозимидан олинди.

ИЖҚК департаменти раҳбарияти ушбу тизимга нолойиқ бўлган С. С. Ачиловга иш бермагани ортидан бир муддат ишсиз қолди ҳамда ўзининг яқини ҳисобланган Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Н. Йўлдошевнинг кўмаги ортида қуйироқ лавозим - Ўз. Рес. Бош прокуратураси Яширин иқтисодиётга қарши курашиш соҳасида назорат бошқармаси катта прокурори вазифасига тайинланди.

Бироқ, ИЖҚК Департаменти Бухоро вилоят бошқармасидаги ички муҳитни ботқоққа ботирган, диққатини хизмат вазифаларини бажаришга қаратмасдан, таниш билишчиликка йўл қўйган ҳамда лавозимига нолойиқ бўлган шахсни ҳаттоки қуйи лавозим бўлсада Бош прокуратурага ишга қабул қилиш қанчалар тўғри ҳисобланади?


С. С. Ачилов тизимдан кетган бўлсада Департаментнинг Бухоро вилоят жамоасида иш олдинга юрса юрдики орқага юрмади!
Telegram | Facebook |
Twitter | Instagram | YouTube
37.1K views03:33
Ochish/sharhlash
2024-04-29 05:59:55
36.3K views02:59
Ochish/sharhlash
2024-04-28 16:02:55 Ўзининг “раддия”сида Улуғбек Ашур Элтуз Бош муҳаррири Қудрат Бобожон “Офис” ҳақидаги суриштирув видеосини Ютюбдан олиб ташлаганини иддао қилган.

Аммо бу иддао нотўғри.

Суриштирув эълон қилиниши ортидан Қудрат Бобожон ва Элтузнинг бошқа журналист ва ҳамкорларига мисли кўрилмаган босим ва таҳдидлар бошланди. Агар бу босимлар, фақат демократик жамиятларда бўладиган каби, судга бериш билан чекланганида, бир масала эди.

Аммо таҳдидлар ҳаёт-мамот масаласига айланганидан сўнг, Қудрат Бобожон видеони вақтинча “Members only” режимига ўтказиб қўйди.

Бу видеони фақат Элтузнинг Ютюб канали обуначилари кўра олади холос, дегани.

Элтуз Телеграм каналида эса видеосуриштирув тўлалигича турибди ва рақамлар ўсишда давом этмоқда. Гарчи, видеони Телеграм каналдан олдириш бўйича мисли кўрилмаган босимларга қарши туришимизга тўғри келаётган бўлса ҳам.

Элтузнинг бу видео суриштирувни эълон қилиш ва босим ҳамда таҳдидларга қарамасдан уни ҳимоя қилишдан мақсади битта – жамоатчиликка ҳақиқатни ва фақат ҳақиқатни айтиш. Айтганда ҳам тўлалигича айтиш.

Элтуз бу видеосуриштирув мамлакат ичкариси ва ташқарисида қандай акс-садо бераётганини кўриб, кузатиб турибди. Элтузга бўлаётган мурожаатлар ва таҳдидлар суриштирувимиздаги фактларни кун сайин эмас, дақиқа ва сониялар сайин тасдиқламоқда, холос!

Шу маънода “Элтуз кимгадир ишлайди” деган сўнгги иддао Элтуз фош қилган “Офис” хўжайинлари ва унинг қочувдаги менежерлари томонидан чорасизлик актига ўхшаб кўринмоқда. Бу актда бизнинг дўстларимиз ва ҳамкасбларимизнинг рол олиши, ишонинг - жуда аянчли ва оғриқли.

Азиз ўқувчи, Элтуз суриштируви сиз ўйлагандан ҳам кўпроқ одамларга етиб борган ва сиз тасаввур қилгандан ҳам кўра каттароқ таъсир ўтказган! Бу масалада сизнинг бизни кўришингиз ва ёнимизда туришингиз, бизга ишонишингиз муҳим!

Бу изоҳ - постни ҳам фақат сизнинг ҳақиқатни билишга бўлган ҳаққингиз гаровга қўйилгани учунгина ёзяпмиз!

Бўлмаса, Улуғбек Ашур билан биз ҳамма нарсани ўзаро муҳокама қилишимиз ва бир хулосага келишимиз қийин эмас эди. Чунки Улуғбек бизнинг душманимиз, ҳатто рақибимиз эмас! Биз Улуғбек билан битта цехдан – журналистлармиз. Журналистик бирдамлик тамойилларига ҳар доим содиқ бўлганмиз ва бундан кейин ҳам содиқ қоламиз.

Биз бу йўлга кеча чиққанимиз йўқ. Қарийб чорак аср аввал лош-лушларимизни орқалаб, айланма йўллар билан бу йўлга чиққанимизда, Улуғбек Ашур биз билан бирга эди ва ҳануз бирга, деган яхши гумондамиз.

Фақат Ўзбекистондаги алоҳида кучлар, кланлар ва ўзидан параллел ҳукумат ясашга уринаётган гуруҳлар алоҳида медиа, журналист ва блогерларни ўзларининг воизи қилиб олишга уринаётгани ҳам бор воқеълик.

Бу жараёнда ҳаммадан қаҳрамонлик талаб қилиш ҳам ноўрин. Чунки гаровга тикилган нарсалар катта - ҳамманинг шахсий хавфсизлиги, яқинларининг ҳаёти сўз мавзуси бўлиши мумкин. Буни инкор этмаймиз ва ўзимизги бўлаётган таҳдид ва босимлар фонида яна бир марта эътироф этамиз.

Аммо тамойиллардан чекинмасдан ҳам, ҳақиқат ва дўстларга хиёнат ва туҳмат қилмасдан ҳам бунга эришиш мумкинлигини барча қаламкаш дўстларимизга эслатмоқчимиз. Чунки гаровга тикилган нарса фақат ўзимиз ёки яқинларимизнинг ҳаётигина эмас – Ўзбекистон дея аталмиш умумий уйимиз, Ватанимизнинг тақдири, келажаги ҳамдир.

Мавзуга ҳозирча мухтасар хулоса ясаш мақсадида Улуғбек тилга олган ва унинг ўзи Алламжонов адвокатларининг талаби билан Ютюбдан ўчириб ташлаган видеони қайтадан Телеграм каналимизга жойлашга қарор қилдик.

Бунинг ортидан Алламжонов адвокатлари бизни ҳам судга бериши мумкинлигини ҳам кўзга олдик.

Зотан, бу борада бизнинг аччиқ тажрибамиз бор.

Алламжонов бизга душман эмас, аммо дўст ёки, Улуғбек Ашур иддао қилгани каби, “хўжайин” ҳам эмас.

Бизнинг содиқ эътиқодимизча, ҳеч қандай Алламжонов ёки унинг Канада ва ё АҚШда ўтирган адвокатлари бизнинг, ҳар бир ўзбекистонлик ватандошнинг фундаментал ҳуқуқи бўлган сўз эркинлигидан юқори турмайди!

Азиз ўқувчи, видеони яна бир марта кўринг ва хулоса қилинг!

Элтуз уйдаги гапни кўчага олиб чиқади!


Telegram | Facebook |
Twitter | Instagram | YouTube
41.9K views13:02
Ochish/sharhlash
2024-04-28 16:01:55 Тошкентнинг “Дархон”идаги ҳокимият идоралари ва тадбиркорларни зир титратган “Офис” ҳақида эълон қилинган Элтуз суриштирувида номи тилга олинган журналист, Ютюбдаги “Негатив” канали муаллифи Улуғбек Ашур 28 апрель куни “раддия” билан чиқди.

Ушбу “раддия” Элтуз учун кутилмаган бўлгани йўқ.

Чунки “раддия”нинг формати, унинг қандай кўринишда бўлиши ҳақида Улуғбек Ашурнинг ўзи Элтуз Бош муҳаррири Қудрат Бобожон билан бир неча бор мулоқот қилди.

Аввал Элтуз суриштируви асносида туғилган саволларга жавоб бериш, очиқ суҳбат олиб боришга рози бўлди, кейинроқ бу қарорини ўзгартириб, видеобаёнот ёзиб беришни таклиф қилди. Элтуз бу форматга рози бўлгани йўқ.

Аммо “раддия”нинг Элтуз учун кутилмаган жиҳати ҳам бор.

Бу – унда Элтузга қарши жиддий иддаонинг илгари сурилгани. Ашурнинг сўзларига кўра, Элтуз гўёки Президент Администрацияси раҳбарининг ўринбосари Комил Алламжоновга “ишлайди”.

Бу нафақат Элтуз муштарийлари, балки таҳририятнинг ўзи учун ҳам кутилмаган иддао бўлганини таъкидлаб айтишимиз жоиз.

Албатта, Элтуз фаолияти давомида бу каби иддаоларга кўп дуч келган, ҳар сафар каналимизда бирон шов-шувли тадқиқот эълон қилинганида, айниқса, бундай иддаолар кўп урчийди. Биз кўпинча уларни эътиборсиз қолдирамиз, чунки воқеалар ривожининг ўзи аксар ҳолларда бу иддаоларнинг асоссиз эканини кўрсатиб қўяди.

Аммо бу сафар иддао конкрет ва Элтуз фаолияти ҳамда унинг журналистик таймойилларидан яхши хабардор, ўзи ҳам бир пайтлар Элтуз билан ҳамкорлик қилган дўстимиз ва ҳамкасбимиз тилидан янграгани учун уни эътиборсиз қолдиролмадик, албатта.

Ваҳоланки, биз ўз суриштирувимида, яна ўша – журналистик тамойилларимизга содиқ қолган ҳолда, суриштирувнинг Улуғбек Ашур ҳақидаги қисмига алоҳида тўхталган, унга узоқ кириш ва журналистик ибора билан айтганда, “дисклеймер”ларни илова қилган эдик. Бу жиҳат бизнинг суриштирув эълон қилинишидан аввал таҳририятда кечган узоқ муҳокамалар натижасида олган қароримиз эди. Улуғбек буни билмаслиги мумкин эмас.

Хўш, Улуғбек яна нималарни билади?

Улуғбек, Элтуз унинг Комил Алламжонов билан ўртасидаги маҳкама даъвосига сабаб бўлган, Алламжоновни “фош этувчи” видеолавҳни ўша куннинг ўзида Элтуз ўз каналига жойлаганини ҳам яхши билади.

Фақат сўнгги видеосида негадир бу ҳақда индамайди.

Элтуз 2023 йил 14 октябрь куни Улуғбек Ашурнинг Алламжонов ҳақидаги видеосини қарийб тўлалигича ўз каналига жойлади ва фақат Улуғбек Ашурнинг ўзи Алламжоновнинг Канададаги адвокатлари талаби билан видеони Ютюбдан олиб қўйганидан кейин, яна, Улуғбек Ашурга зарар етмасин, деган фикрда видеони Телеграм каналидан олиб қўйди.

Бу ҳақда Элтуз ўқувчиларига расман изоҳ берилди ва бу изоҳ ҳали ҳам каналимизда турибди.

Хўш, агар Элтуз Алламжоновга ишласа, нега Улуғбек Ашурнинг Алламжоновни “фош этувчи” видеосини ўз каналига жойлади? Мантиқ қани?

(Элтуз ТГ каналимизда Комил Алламжонов исмини ёзиб қидирувга қўйсангиз, у ҳақдаги танқидий мақолалар саноқсиз экани ва улар ҳалиям турганини кўрасиз.)

Агар Алламжонов ҳақидаги видео журналистик суриштирув маҳсули бўлса ва у кимлардир томонидан, бу ўринда, Элтуз фош этган “Офис” тарафидан буюртма қилинмаган бўлса, нега Улуғбек Ашур уни каналдан апил-тапил олиб ташлади?

Элтуз бу ва бошқа кўплаб саволларни Улуғбек Ашурга бермоқчи эди ва унинг жавобини тўлалигича эълон қилишни режалаган эди.

Аммо, англашилгани – бу режа Улуғбек Ашурнинг, эҳтимолки, у манбаларим деб айтаётган шахсларнинг режасига унчалик ҳам тўғри келмаган.

Бу “шахслар”ни асоссиз писанда қилаётганимиз йўқ. Бунга асосимиз бор. Асослардан бири шуки – Улуғбек Ашурнинг ўзи “Офис” ҳақидаги суриштирувимиз эълон қилинганидан кейин Элтуз Бош муҳаррири Қудрат Бобожон билан мулоқотида “Офис”нинг норасмий матбуот котиби Саидабдулазиз Юсупов билан ҳамкорлик қилганини тан олган.

У ўзининг сўзларига кўра, “ҳозир Дубайдаги виллада ўтирган” Саидабдулазизнинг “ўта руспараст ва кремлпарастлигини англаб етганидан сўнг у билан ҳамкорликни тўхтатгани”ни айтган.

Аммо Элтуз ихтиёридаги маълумотларга кўра, бу ҳамкорлик ҳозир ҳам давом этмоқда ва Элтузга қарши илгари сурилган иддаолар буни яна бир бор тасдиқлайди.
40.5K views13:01
Ochish/sharhlash
2024-04-28 15:59:55
Тошкентнинг “Дархон”идаги ҳокимият идоралари ва тадбиркорларни зир титратган “Офис” ҳақида эълон қилинган Элтуз суриштирувида номи тилга олинган журналист, Ютюбдаги “Негатив” канали муаллифи Улуғбек Ашур 28 апрель куни “раддия” билан чиқди.
40.7K views12:59
Ochish/sharhlash
2024-04-28 15:01:06 Қандай кунларга қолдик!! Тўқилаётган турли латифаларга нима дейсиз!! Бу ҳам шу тизимнинг меваси эмасми?

Етар шунча хўрлик!!!

Telegram | Facebook |
Twitter | Instagram | YouTube
36.8K views12:01
Ochish/sharhlash
2024-04-27 14:59:58
ТОШКЕНТ ҲОКИМИНИНГ БОШИ ДЕФОРМАЦИЯ БЎЛИБ ҚОЛГАНМИ?

Тошкент шаҳри ҳокими «Газета.uz»га Қодирий ва Дўстлик боғларининг ижарага берилишини изоҳлар экан, боғларга давлат менежер бўлмаслиги кераклигини айтди. «Бутун дунёда шунақа», — деди у. Унинг сўзларига кўра, яшил ҳудуднинг квадрат метрини сақлаш 20−50 доллар туради — бу давлат бюджети учун катта юк.


Расмда кўраëтгаингиз бу гўзал манзара Берлин марказидаги шаҳар ҳокимлиги молиялайдиган парк.

Бемалол кириб, айланиб юриш мумкин. Давлат таъминлаб қўйибди.

Умуман Берлин дунëдаги энг катта ям-яшил шаҳар. Шаҳар ўртасида ўрмонлари бўлган шаҳар бу Берлиндир.

Шаҳарда 2500 сквер парк ва дам олиш масканлари бор. Буларнинг биттасиям хусусий қўлда эмас.

Шаҳардаги паркларнинг умумий майдони 5500 гектар. Бу шаҳарнинг 30 фоизи демакдир.

Бу маълумотни Тошкент ҳокимига етказиб қўйинглар.

Ëшлигида бешикда ëтавериб мияси деформация бўлган бу ëшулли сал ўйлаб гапирсин.

Дунëдаги барча мамлакатларда парклар тужжорлар қўлида деб айтиш учун ғирт аҳмоқ бўлиш керак. Агар ҳокимнинг гапини Булгаковнинг "Итюрак" асаридаги профессор эшитганида "астрономик кўламдаги каллаварам" деб атаган бўларди бу ҳокимни.



Telegram | Facebook |
Twitter | Instagram | YouTube
19.8K views11:59
Ochish/sharhlash
2024-04-27 13:35:36
EP: Shovotda sifatsiz kolbasalar sotuvga chiqarildi

"Assalomu alaykum Shovot tumanida aniqlangan holat. Sifatsiz kolbasa mahsulotini nazorat qiladigan odam bormi O'zbekistonda?

Ishlab chiqarish sexigacha tekshirish kerak bu muttaxamlarni"

@eltuzportali - muammolar yechimi!
21.6K views10:35
Ochish/sharhlash
2024-04-27 12:59:56
"Бугун, 2024 йил 27 апрел шанба куни кўриб турганингиз Қашқадарё вилояти Қарши шаҳар Прокуратураси масъуллари шунча одамни чақиртириб, сарсон қилишди. Прокуратура биноси ёнида кўчага оммани йиғиб, овора қилмаса бўлардику. Тик оёқда кутиб чарчадим ва тоқатим ҳам қолмади. Охир оқибат уйимга қайтиб кетишга мажбур бўлдим."
23.8K views09:59
Ochish/sharhlash