Get Mystery Box with random crypto!

ELTUZ

Kanal manzili: @eltuz2022
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 120.32K
Kanalning ta’rifi

Бизга мурожаат қилмоқчи бӯлсангиз, бот манзилимиз: @eltuzportali_bot.
Реклама учун мурожаат қилмоқчи бӯлсангиз, бот манзилимиз: https://t.me/eltuz_reklama

Ratings & Reviews

3.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 463

2022-07-08 15:29:08 Абдуқодир ҳар ишга қодирми?
Яшнобод прокурори Донаев Абдуқодир Капиталбанк закази билан бугун асоссиз, қонунга зид равишда Капиталбанкнинг кирдикорларига гувоҳ бўлганларга санкция бердириш учун Яшнобод судьясига кучли босим ўтқазгани ҳақида иддаолар келди. "Элтуз" ревизори бу жараёнларни кузатиб бораяпти, арқон узун...
12.1K views12:29
Ochish/sharhlash
2022-07-08 15:14:05 Ўзбекистонда "арапа" дейиладиган кун Хоразмда "ИС" дейилади. Ис инглизча "smell"¸ русча "запах" маъносини беради. Хоразмда бу кунда Ўзбекистонинг бошқа жойидаги каби палов қилиниб, қўшниларга тарқатилмайди. Пўссиқ¸ қатлама¸ қуш тили¸ патрак пиширилади. Ҳозир гўмма ҳам қўшилди бу спискага. Хамир ëғда қовурилган пайтда ис чиқади. Ритуал маъноси овқатдан ис чиқариб, кўкдаги тангрига сигнал бериш. Шундай ритуалларни пойлаб текин пўссиқ ейишга иштиëқи бўлганларни "Исмомутда ис чиқса, югуриб боради" дейишади. (Исмомут бу Хоразмдаги қадимий мозор-бизнес марказларидан бири) Ис деб айтиладиган бу ритуал тарихи Хоразм ҳали араблар тарафидан ишғол қилинмаган қадим даврларга бориб тақалади. Хуллас, Хоразмда ва унинг қадим шаҳарлари Хўжайли¸ Қўйқирилган¸ Шоббоз¸ Чилпиққала ва Манғитда ҳам ис.
13.0K views12:14
Ochish/sharhlash
2022-07-08 15:14:02
Хоразмдан ис чиқяпти
11.9K views12:14
Ochish/sharhlash
2022-07-08 15:02:14 Оролни тўлдирсак, қорақалпоқда қўшимча иш ўринлари яратсак, ойликларни оширсак, завод-фабрикалар қурсак, сепаратизм бўлмайди, дейдиганлар қаттиқ адашади. Биринчидан, Орол тўлмайди. У қуриган. Иккинчидан, Арнасойдаги ёки Марҳматдаги аҳвол Нукусдагидан ëмон. Ëмон болага пул бериб, шўхлик қилма дейиш, муаммони пора билан ҳал қилишга ўхшайди. Жаҳон тажрибасига қаралса, сепаратизмни фаровонлик билан йўқ қилиб бўлмайди. Квебек фаровон ва бой, аммо улар Канададан ажралишни истайди. Картада Ўзбекистон бутунлиги турибди. Бизга Донбасснинг кераги йўқ. Шундай экан, мамлакат бутунлиги учун нима қилиш керак бўлса, ўша – қонуний. Ҳудудий яхлитликка қарши куч билан чиққанлар куч билан бостирилади. Аскарга тош отганга замбаракдан ўқ узилади. Бошқа йўл йўқ.
12.3K views12:02
Ochish/sharhlash
2022-07-08 13:10:26
Рассом Туздан ваъз: Сепараторга айланган кир мошина
13.0K views10:10
Ochish/sharhlash
2022-07-08 12:45:07 ФИФА собиқ президенти Зепп Блаттер ва вице-президент Мишел Платини Швейцариядаги фирибгарлик бўйича суд жараёнида айбсиз деб топилди

Бу жуфтлик Блаттер томонидан 2011-йилда Платинига 2 миллион швейцария франки тўлагани бўйича судга тортилганди.

Иккала футбол мулозими ҳам қонунбузарликларини рад этишди ва бу трансфер Платинининг ФИФАдаги маслаҳат ишлари учун кечиккан тўлов эканлигини айтишди.

Жума куни судга келган Блаттер: "Ҳаётимда айбсиз эмасман, лекин бу ҳолатда мен айбсизман", деди.

86 ёшли Блаттер ва УЕФА собиқ президенти 67 ёшли Платини 2015-йилда футболдан четлаштирилган ва уларга ўтган йилнинг ноябрида айблов эълон қилинган эди.
13.4K views09:45
Ochish/sharhlash
2022-07-08 12:34:55
Россия ташқи ишлар вазири Лавров G20 йиғилишини муддатидан аввал тарк этишга мажбур бўлди

Аввалроқ саммит иштирокчилари Лавровнинг иштироки туфайли жамоавий суратга тушишдан бош тортган эди. G7 мамлакатлари вакиллари эса Лавровнинг иштироки сабабли кириш зиёфатида қатнашмади.
13.3K views09:34
Ochish/sharhlash
2022-07-08 12:24:53 Зайнилобиддин Шахобиддинович Низомиддинов саломатлиги туфайли бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари лавозимидан озод этилди.
14.1K views09:24
Ochish/sharhlash
2022-07-08 12:20:19 Япониянинг Нара шаҳрида собиқ бош вазир Синдзо Абэга ўқ узилди. NHK телерадиокомпаниясининг хабар беришича, у олган жароҳатлари туфайли вафот этди.
13.1K views09:20
Ochish/sharhlash
2022-07-08 12:03:51 Сепаратчилар учун виртуал платформа ташкил қилиб "Ўзбекистондан буткул ажралишга чорлаган" Лолагул Қаллыханова қамағда. Бош прокуратурага кўра "Қаллыханова Л.О.нинг ҳаракатларида жамоат хавфсизлигига тажовуз қилиш жинояти аломатлари" аниқланган. У жиноят иши бўйича гумонланувчи сифатида жалб қилиниб, процессуал тартибда ушланган.
13.3K views09:03
Ochish/sharhlash