Get Mystery Box with random crypto!

ELTUZ

Kanal manzili: @eltuz2022
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 120.32K
Kanalning ta’rifi

Бизга мурожаат қилмоқчи бӯлсангиз, бот манзилимиз: @eltuzportali_bot.
Реклама учун мурожаат қилмоқчи бӯлсангиз, бот манзилимиз: https://t.me/eltuz_reklama

Ratings & Reviews

3.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 14

2024-05-03 09:29:55
ТАДБИРКОРНИНГ ИШИНИ ҚИЙИНЛАШТИРАЁТГАН ҚЎҚОН ҲОКИМИ

"Палма гуллари олами" МЧЖ раҳбари 2021 йил 20 апрел санасида 5 қаватли турар жой биноси қуриш учун 1000 m2 (10 cотих) ерга эга бўлди. Қарорни шу сана билан Қўқон ҳокими Маъруф Усмонов тасдиқлаган.

Бироқ ҳоким ушбу ерни ўзига яқин киши номига қарор чиқариб ўтказиб берди. Бир қарашда бундай қилиш имконсиз, қарори чиққан ерни яна бошқа кишига расмийлаштириб бўлмайди. Лекин янги қарор эски сана билан чиққан, натижада ҳозир бир ернинг 2 кадастри бор, иккита рақам билан рўйхатдан ўтган.

Қонунбузарлик ҳолати коррупция сабаб юзага келгани аниқ. Элтуз кўлидаги ҳужжатларга асосланиб бу ишга Қўқон ҳокимидан ташқари кадастр агентлиги бошлиғи Б.Эркабоев ва уй-жой коммунал хўжалиги бошлиғи Н.Аҳмедов ҳам алоқадор дея оламиз.

Жойларда бундац таниш-билигчилик, бюрократик тартибсизлик ва коррупцион қонунбузарлик давом этар экан Ўзбекистон инвестор-тадбиркорлар учун ҳафвли қора ҳудуд бўлиб қолаверади.

Telegram | Facebook |
Twitter | Instagram | YouTube
46.0K views06:29
Ochish/sharhlash
2024-05-03 07:59:55 ШОВОТЛИК ҲОКИМ ЁРДАМЧИСИДАН ТУХМАТ БИЛАН ФУҚАРО КРЕДИТИ УНДИРИЛДИ

Хоразм вилояти Шовот тумани Қўшкўпир маҳалласида ҳоким ёрдамчиси бўлган Жалолиддин Қурбоновдан фуқаронинг тадбиркорлик кредити ундирилди.

Ҳоким ёрдамчиси фуқаронинг асаларичилик бизнес режасини кредит учун маъқуллаб тавсия берган. Шундан сўнг банк ажратган маблағга тадбиркор фуқаро ва таъминотчи Аширов Шуҳрат ўртасида асалари оиласи етказиб бериш ҳақида шартнома тузилди. Бироқ Аширов Шуҳрат шартнома шартини бажармади, пули тўлаб қўйилган асалари оиласини тадбиркорга етказиб бермади. Иш судга оширилиб Аширов Шуҳрат қамалди.

Лекин кредит тўлаш мажбурияти ҳоким ёрдамчисига юкланди. Шовот ИИБ терговчиси Қудрат Бобожонов босим ўтказиб ҳоким ёрдамчиси Жалолиддин Қурбоновни кредит тўлашга мажбурлади.

"Мен кредит ажратишга масъул эмасман, банк ва тадбиркор ўртасидаги воситачиман. Кредитга тавсиянома бераман холос, ҳеч қандай моддий манфаатим йўқ. Бу жиноят ишида фақат гувоҳ бўлишим мумкин эди. Лекин жиноятга шерик сифатида кредит епишни менга юклашди", дейди ҳоқим ёрдамчиси Жалолиддин Қурбонов.

Элтузга етиб келган далилларга кўра терговчи "суддан кейин пулингни ундириб оларсан, ҳозирча кредитни сен тўлаб ёп" деб ҳоким ёрдамчисига буйруқ берган.

Ҳоким ёрдамчиси банкка берган тавсияномаси сабаб кредит учун жавобгар бўлиши ҳеч қайси қонунда кўзда тутилмайди.

Telegram | Facebook |
Twitter | Instagram | YouTube
45.0K views04:59
Ochish/sharhlash
2024-05-03 06:59:01
ЗАРБДОР МФЙНИНГ ЁЗИЛМАГАН ҚОНУНЛАРИ

Наманган шаҳри, Зарбдор МФЙ ҳудудида хоҳлаган фуқаро истаган йўналишида савдо-сотиқ билан шуғулланиши мумкин.

Бунинг учун маҳалла инспектори Ҳабибуллога биринчи ойда 500 000 сўм, кейинги ойлардан эса $100 миқдорда кўрмана бериб турса бўлгани, олам-гулистон.

Бу инспекторнинг орқасида ишонган тоғи бор эмиш.

Ўйлаймимзки, бу хабар ижтимоий тармоқларга тарқалгач, инспектор тадбиркорларни хонасига чақиртириб “Ҳеч қандай даъвойим йўқ, ҳеч кимга ҳеч қандай пул бермаганман” деган мазмунда ариза ёздириб олса керак.

Telegram | Facebook |
Twitter | Instagram | YouTube
43.7K views03:59
Ochish/sharhlash
2024-05-01 18:59:57
ФАРҒОНАДА ПРОКУРОР ПОРА БИЛАН УШЛАНДИ

Фарғона вилояти Қўштепа тумани прокурор ўринбосари фуқародан алдов йўли билан пул олаётганида қўлга тушди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.

27-апрель куни соат 18:30 ларда Фарғона вилояти прокуратураси ДХХ вилоят бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда тадбир ўтказилган.

Тадбирда Қўштепа тумани прокурор ўринбосари танишлари орқали суднинг иш юритувидаги жиноят иши бўйича айбдор шахсга нисбатан жазо қўлланилишида енгиллик қилиб беришни айтиб, алдов йўли билан ишончни суиистеъмол қилиб, келишилган 2 минг долларни олган вақтида ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168 (фирибгарлик) ва 28,211 (пора бериш) моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи процессуал тартибда ушланган.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
30.4K views15:59
Ochish/sharhlash
2024-05-01 17:59:57
ТАЪМИРГА МУҲТОЖ 60 ЙИЛЛИК УЙ ЭГАЛАРИ ВА НАВОИЙЛИКЛАР НОРОЗИЛИГИ – ЭП143

“Элтуз портали”даги cўнгги 5-та шикоятни кўрсатамиз, улар Ўзбекистоннинг Қашқадарё, Навоий ва Бухоро вилоятларидан келган.

Хатлар оқими давом этмоқда, муаммолар ечимини таъминлаш учун Элтуз каналига обуна бўлиш, лайк босиш, канални қўллаб қувватлаш тавсия қилинади ва биз хатларни ўқишда давом этамиз.

Дастлабки мактуб Қарши шаҳридан. Прокуратурага чақиртирилган фуқаролар кўчада кутиб сарсон бўлишганидан шикоят қилишмоқда.


Telegram | Facebook |
Twitter | Instagram | YouTube
31.8K views14:59
Ochish/sharhlash
2024-05-01 16:59:57 АНДИЖОНДАГИ МАРКАЗДА ХОДИМЛАРГА НИСБАТАН ҚУЛДЕК МУОМАЛА ҚИЛИНМОҚДА

"Ассалому алайкум, Элтуз! Андижон Олимпия ва Пара Олимпия спорт турларига тайёрлаш марказидаги ходимлар номидан яна қайта мурожаат қилишга мажбур бўлдик.

Сабаби марказ раҳбари Иқбол Ҳайдаровнинг хурмача қилиқлари ҳеч тугай демаяпти. Президент қарорлари ҳам, меҳнат кодекси ҳам бу раҳбарнинг ходимларга нисбатан қилаётганларидан қайтара олмаяпти. Эрталабки соат 8 дан кечки 19:30 гача ишлаган ходимларгина Иқбол Ҳайдаров билан ишлай олиши, акс ҳолда ўрнини 12 соат ишлашга қарши бўлмаганларга бўшатиб беришини айтмоқда. Бу усулни тиббиёт ходимларига нисбатан ҳам қўллаётганига гувоҳ бўлдик.

Ҳатто вилоят ҳокимининг ҳам менинг гапимга қарши боришга ҳаққи йўқ. Мана лавозимимдан озод қилолмадику, деган бу валоммат қачонгача ходимларни эзиб, тош давридаги қулдек қарайди? Қанчадан қанча малакали ходимларнинг норозилигига сабаб бўлса ҳам ўз фаолиятини давом этирраверадими?

Нега қонунлар Иқбол Ҳайдаровга келганда ишламайди? Ўзбекистон спортини ривожлантириш шундай золимлар қўлида қолдими? Нақд 2 ойдан бери инсон ҳуқуқлари очиқчасига бузилиб келинмоқда. Аммо ходимлар фойдасига ҳеч қандай ижобий натижа йўқ.

Бизга ҳеч қандай баландпарвоз гаплар керак эмас, шунчаки иш жойимизда соғлом муҳит бўлса кифоя. Вазиятга ҳолисона баҳо берасиз деган умиддамиз."
32.6K views13:59
Ochish/sharhlash
2024-05-01 15:59:57
МУШТУМЧИ РАССОМ ОЛАМДАН ЎТДИ

Карикатурачи рассом Қурамбой Атаев 74 ёшида Урганч шаҳрида ўлди .

30 апрел куни рассом ўзи туғилган Урганч тумани “Ниёзмат Арбоб” қишлоғида тупроққа берилди.

Рассом Бенков билим юрти графика факультетини битириб Хоразмда ижод килди,

Қурамбой Атаев ўнлаб хоразмлик ёшларга расм дарси бериб устозлик қилган.

Рассом кейинги 15 йил давомида Ўзбекистоннинг Ашхободдаги консулхонасида ишлади.

Элтуз жамоаси рассом яқинларига ҳамдардлик билдиради.



Telegram | Facebook |
Twitter | Instagram | YouTube
32.6K views12:59
Ochish/sharhlash
2024-05-01 14:59:57
EP: “Hududimizdagi yo‘l bir necha yildan buyon ta’mirlanmaydi”

“Navoiy viloyati Navbahor tumanidan murojaat qilyapmiz. Hududimizdagi yo‘l bir necha yildan buyon ta’mirlab berilmaydi. Aholi ancha vaqtdan buyon sarson. Aholi yo‘l ta’mirlanishini talab qilsak, IIB xodimi fuqarolarni qonunbuzarlik va jarimadan ogohlantirdi. Hokimlik yo‘lni ta’mirlab berishini so‘raymiz”.

@eltuzportali - muammolar yechimi!
26.8K views11:59
Ochish/sharhlash
2024-05-01 13:59:58
“ХОРИЖИЙ ТИЛЛАРНИ ЎҚИТИШ БЎЙИЧА ЭНГ ЯХШИ МАКТАБ” ТАНЛОВИ НОҲАҚЛИКЛАРГА ТЎЛА

Самарқанд вилояти, Самарқанд тумани 47-мактабда “Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб” танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Унда Тойлоқ туманидаги 21-мактаб ўқувчиси бўлмиш синглим қатнашгани учун танловни кузатишга бордим ва унда ноҳақликлар кўп эканлигини ўз кўзим билан кўрдим.

Танлов бошланишидан олдин синфхонада муҳрланган саволлар очилган. Ва саволларни кўпайтириш мақсадида бир неча ўн дақиқага синфхонадан ташқарига олиб чиқиб кетишган.

Ўзини республика хорижий тиллар бошқармаси масъул ходими деб таништирган Саматов Шоҳжаҳон Эркиновичдан муносабат сўраганимда, бунга ҳаққи борлигини ва саволларни нусхалаш учун олиб чиққанини маълум қилди.

Шуни аниқ айта олишим мумкинки, аксарият мактаблардан келган вакиллар танловнинг адолатли ўтганига шубҳа қилишди.

Бунинг асосий сабаблари, тест саволларининг ташқарига олиб чиқилгани, ўқувчилар танловдан олдин синфхонага киришда ҳеч қандай метал детектор орқали текширилмаганлиги ва 1-ўринни олган жамоанинг ишларида ишониш қийин даражада бир-хиллик борлиги бўлди.

Жавоб варақалари таҳлил қилинганда аниқ билиш мумкинки, 1-ўрин олган жамоа аъзоларининг ишларида катта ўхшашлик бор.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, вилоят таълим бошқармаси ишонч телефонлари орқали боғланиш иложи бўлмаганлиги учун ОАВдан ёрдам сўрашга қарор қилдим.


Telegram | Facebook |
Twitter | Instagram | YouTube
38.6K views10:59
Ochish/sharhlash
2024-05-01 12:59:58 БИРГИНА РУХСАТНОМА БЛАНКАСИ УЧУН ЯРИМ ОЙ ВАҚТИМИЗ КЕТЯПТИ...

Ўзбекистонлик халқаро йўналишларда юк ташувчилар номидан мурожаат қиляпмиз. Гап шундаки, экспорт юкларни хориж мамлакатларига ташишимиз учун махсус рухсатнома бланкалари (дозвол) талаб этилади. Ўзбекистон ҳудудида бу турдаги рухсатномалар тарқатиш учун Транспорт вазирлиги ваколатли орган ҳисобланади. Аммо вазирликнинг М.Юсупов бошчилигидаги рухсатнома бериш бошқармаси ва ушбу тизим бутунлай коррупция ва бюрократия ботқоғига ботиб бўлган.
БИРГИНА РУХСАТНОМА БЛАНКАСИ УЧУН ЯРИМ ОЙ ВАҚТИМИЗ КЕТЯПТИ..
.
38.1K views09:59
Ochish/sharhlash