Get Mystery Box with random crypto!

davletovuz

Kanal manzili: @davletovuz
Toifalar: Bloglar , Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 79.95K
Kanalning ta’rifi

Кузатувлар, фикрлар. ИМҲО — шахсий фикри ожизимча, дегани. Админга ёзиш учун махсус бот: @davletovuz_bot
Тижорий ҳамкорлик учун: @davletovuz_reklama_bot

Ratings & Reviews

3.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 530

2021-03-01 17:11:59
Бу фақат бошланиши! Келаётган ўйинларда барчага омад!

___

Это только начало! Удачи всем в грядущих играх!

#zakovatdakuch
#uzbekpower
3.2K views14:11
Ochish/sharhlash
2021-03-01 16:11:08
Франциянинг собиқ президенти Николя Саркози коррупция ва мансаб ваколатини суиистеъмол қилгани учун 3 йилга озодликдан маҳрум этилибди. Ушбу муддатдан икки йили шартли, бир йилини эса қамоқда ўтказади.
34.8K viewsedited  13:11
Ochish/sharhlash
2021-03-01 15:05:31 Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан талабалар яшаш шароити ва харакатланиши мониторингини йўлга қўйиш ва бу борадаги ишларни такомиллаштириш бўйича Ишчи гуруҳлар тузилиб, жорий йилнинг 1 мартидан ўз фаолиятини бошлади. Бу ҳақда Бош вазир ўринбосари Б. Мусаев бошчилигида ўтказилган мажлисда маълум қилинган.
4.9K views12:05
Ochish/sharhlash
2021-03-01 14:04:28
"Hamkorbank" ташкил этилганлигининг 30 йиллиги ва 8 - март байрами шарафига биз «БАҲОР» Акциясини эълон қиламиз.

Нафис ва латофатли опа-сингилларимиз учун Visa Classic, UnionPay, UzCard ва HUMO карталарини бепул тақдим этамиз.

Hamkorbank офисига ташриф буюрган ҳар бир хотин-қиз картани бемалол расмийлаштириши мумкин.

Акциямизнинг муддати сизда ёқимли қувонч ҳиссини уйғотади — карталарни 1 мартдан 31 мартгача мутлақо бепул расмийлаштирамиз.

Батафсил маълумот олиш учун телефон орқали мурожаат қилинг: 0 800 1 200 200 ёки ўзингизга яқин филиалга ташриф буюринг!

Hamkorbank — 30 йил Сиз билан бирга!

Telegram | Facebook | Instagram
реклама
3.1K views11:04
Ochish/sharhlash
2021-03-01 08:59:18 Маҳаллий аҳоли учун туристик йиғим миқдори белгиланди

Ҳукумат қарорига мувофиқ, жойлаштириш воситаларидан ундириладиган маҳаллий туристик (меҳмонхона) йиғимнинг яшалган кун учун миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг 0,4 фоизи ёки 980 сўмни ташкил этади.

Мазкур йиғим жойлаштириш воситаларининг солиқ солинадиган базасига киритилмайди ҳамда ички саёҳатларни рағбатлантиришга қаратилган тарғибот, ташвиқот ва реклама тадбирларига, тадбиркорларни қўллаб-қувватлашга сарфланади.  

Шунингдек, “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” дастури доирасида иш берувчининг туристик йўлланмаларни сотиб олиш харажатлари ходимнинг даромади сифатида кўриб чиқилмайди ҳамда юридик шахсдан олинадиган фойда солиғини ҳисоблаб чиқишда чегириб қолинади.

Жисмоний шахсларнинг солиққа тортиладиган даромадлари туристик йўлланмаларни сотиб олишга йўналтирилган харажатлар суммасига камайтирилади. 
8.7K viewsedited  05:59
Ochish/sharhlash
2021-03-01 08:26:06 Ҳозиргина ниҳоясига етган "Олтин Глобус" мукофотини барча ғолиблари:

Энг яхши фильм драма жанридаги: «Земля кочевников»
Энг яхши комедия ёки мусиқали фильм: «Борат 2»
Энг яхши режиссер: Хлоя Чжао — «Земля кочевников»
Энг яхши сценарий: Аарон Соркин — «Суд над чикагской семёркой»
Энг яхши актёр драма жанридаги фильмда: Чедвик Боузман — «Ма Рейни: Мать блюза»
Энг яхши актриса драма жанридаги фильмда: Андра Дэй — «Соединённые Штаты против Билли Холидэй»
Энг яхши актёр комедия ёки мусиқали фильмдаги: Саша Барон Коэн — «Борат 2»
Энг яхши актёр комедия ёки мусиқали фильмдаги: Розамунд Пайк — «Аферистка»
Иккинчи пландаги энг яхши актёр: Дэниэл Калуя — «Иуда и чёрный мессия»
Иккинчи пландаги энг яхши актриса: Джоди Фостер — «Мавританец»
Энг яхши хориж фильми: «Минари» — Жанубий Корея
Энг яхши анимацияли фильм: «Душа»
Энг яхши саундтрек: Трент Резнор, Аттикус Росс, Джон Батист — «Душа»
Энг яхши қўшиқ: ”Io Sí (Seen)” из фильма «Вся жизнь впереди»
Сесилла Б. номидаги карерасидаги ютуқлари учун фаҳрий «Олтин Глобус»: Джейн Фонда
Энг яхши сериал драма жанридаги: «Корона»
Энг яхши комедиявий сериал: «Шиттс Крик»
Энг яхши фильм ёки мини-сериал: «Ход королевы»
Энг яхши актёр драма жанридаги сериалда: Джош О’Коннор — «Корона»
Энг яхши актриса драма жанридаги сериалда: Эмма Коррин — «Корона»
Энг яхши актёр комедия жанридаги сериалда: Джейсон Судейкис — «Тед Лассо»
Энг яхши актриса комедия жанридаги сериалда: Кэтрин О’Хара — «Шиттс Крик»
Энг яхши актёр телефилм ёки мини-сериалдаги: Марк Руффало — «Я знаю, что это правда»
Энг яхши актриса телефилм ёки мини-сериалдаги: Аня Тейлор-Джой — «Ход королевы»
ТВдаги энг яхши иккинчи пландаги актёр: Джон Бойега — «Голос перемен»
ТВдаги энг яхши иккинчи пландаги актриса: Джиллиан Андерсон — «Корона»
Телевиденияга қўшган ҳиссаси учун махсус мукофот : Норман Лир
12.1K views05:26
Ochish/sharhlash
2021-03-01 06:37:13 Давлат статистика қўмитасига кўра, 2021 йилнинг февраль ойида инфляция 0,6%ни ташкил қилибди.
3.5K views03:37
Ochish/sharhlash
2021-03-01 05:48:36 Бугундан Uzbekistan Airways компанияси рейсларга онлайн рўйхатдан ўтишни йўлга қўймоқда. Рўйхатдан компаниянинг www.uzairways.com сайти орқали ўтилади.
5.2K views02:48
Ochish/sharhlash
2021-02-28 20:03:55 Жигарларим-а.
3.0K views17:03
Ochish/sharhlash
2021-02-28 19:46:28 Беш нафар талаба заҳарланишдан вафот этди
 
Жорий йил 27 февраль куни соат 20:50 ларда Юнусобод тумани, Фирдавсий МФЙ, Инжобод кўчаси, 61-уйда ижарада яшаб келган Тошкент Ахборот технологиялари университети 2-босқич талабалари М.У., Р.С., Д.Ғ. ва Сингапур университети 2-босқич талабаси О.И. ҳамда “Инха” университети 1-босқич талабаси С.Х.,лар мурдаси номаълум моддадан ўткир заҳарланиш аломатлари билан топилган.

Ушбу ҳолат юзасидан шу куннинг ўзида Юнусобод туман прокуратураси томонидан ЖКнинг 259-моддаси 2-қисми “а” банди (Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Суд тиббиёт экспертизасининг 27 февраль кунги дастлабки хулосасига кўра, жабланувчиларнинг ўлими номаълум моддадан ўткир заҳарланиш натижасида юз берган.

Мазкур жиноят иши тергови Бош прокуратура томонидан назоратга олинган.

Бош прокуратура
7.9K views16:46
Ochish/sharhlash