2021-03-06 20:28:38
“
Ташқарида ишсиз юрганлар ишга олинди”UzAuto Motors Юк автомобиллари бўлими раҳбари
Раҳимжон Аҳмаджонов Kun.uz билан суҳбатда ҳақиқатан ҳам ҳайдовчи ходимлар маоши қисқарганини тасдиқлаб, бу ҳайдовчилар сони оширилгани билан боғлиқлигини айтди.
«Олдин ойликни кўп олардик, ҳозир камайиб кетди, дейишяпти. 128та автовозимиз бор. Ҳар бирида 2-3тадан ҳайдовчи бўларди. Бизда ҳайдовчиларга фақат ишбай тўланади, яъни 8 соат ёки 11 соат ишлаганига қараб тўланмайди. Бир ойда 11 марта йўналишга чиққан бўлса, 11тасига, 5 марта чиққан бўлса, 5тасига тўланади.
Ҳозир ҳар бир автовозда ҳайдовчилар сонини 4 нафардан қилиб қўйдик. Ишчиларни кўпайтирдик. Ташқарида ишсиз юрганлар ишга олинди. Битта автовоз бир ойда 10 миллионлик қатновга чиққан бўлса, 4 ҳайдовчига 2,5 миллиондан бўлиб берилади. 3 нафар ҳайдовчи бўлса 3,3 миллиондан, 2 нафар бўлса 5 миллиондан бўлиб берилади-да.
Ҳозир битта автовозга 4 нафар ҳайдовчи бириктирганмиз. Кимдир 3,5 миллион оляпти, кимдир 5 миллион оляпти»
Манба
2.2K views17:28