Get Mystery Box with random crypto!

davletovuz

Telegram kanalining logotibi davletovuz — davletovuz
Kanal manzili: @davletovuz
Toifalar: Bloglar , Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 80.13K
Kanalning ta’rifi

Кузатувлар, фикрлар. ИМҲО — шахсий фикри ожизимча, дегани. Админга ёзиш учун махсус бот: @davletovuz_bot
Тижорий ҳамкорлик учун: @davletovuz_reklama_bot

Ratings & Reviews

3.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 534

2021-01-30 14:11:20
Айтишларича, Тошкент вилояти прокурори Салом Самадов ҳамда Тошкент ИИББ бошлиғи, полковник Тоҳир Орипов ўз лавозимларидан озод қилиниб, “вақтинча вазифани бажарувчи” этиб тайинланган. Бу билан уларга “ўзини кўрсатиш учун имконият” берилган.
40.9K viewsedited  11:11
Ochish/sharhlash
2021-01-30 11:44:09
Улуғбек Узоқов Тошкент вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Улуғбек Узоқов айни пайтга қадар Жиззах вилояти Дўстлик тумани ҳокими лавозимида ишлаб келаётган эди. У Жиззах вилояти ҳокими сифатида ҳам ишлаган.
39.2K views08:44
Ochish/sharhlash
2021-01-30 11:28:45 Президент фармонига мувофиқ, Тошкент вилояти ҳокими Рустам Холматов лавозимидан озод этилди.

Тошкент шаҳар ҳокимининг архитектура, капитал қурилиш ва коммуникацияларни ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Даврон Ҳидоятов вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
37.7K viewsedited  08:28
Ochish/sharhlash
2021-01-30 10:51:10 Тошкент шаҳар Олмазор туман ҳокими лавозимига Муллажанов Абдумажид Файзуллаевич тайинланди.

2019 йилдан шу кунга қадар Тошкент шаҳар Олмазор тумани бўйича Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаган.
35.8K views07:51
Ochish/sharhlash
2021-01-30 10:48:11
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари А.Абдуҳакимов, Самарқанд вилояти ҳокими Э.Турдимов ва жамоатчилик вакиллари иштирокида шаҳардаги Ислом Каримов мақбара-мажмуасини зиёрат қилишди.
32.2K views07:48
Ochish/sharhlash
2021-01-30 08:21:51 “Тошкент ҳақиқати” газетасининг телеграмдаги канали ёзишича, бугун куннинг биринчи ярмида Тошкент вилояти фаолларининг йиғилиши бўлиши кутилмоқда. Йиғилишда ташкилий масала кўрилиши айтилмоқда. "Демак, бугундан вилоятнинг янги раҳбари вазифасини бажаришга киришади", деб ёзади канал.

Кеча Президент фармони билан Дилмурод Хамидуллаевич Набиев бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазири лавозимидан озод этилди.

Улуғбек Шухратович Ташходжаев бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Дониёр Бахтиёрович Кадиров Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланди. У бунгача Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Kun.uz сайтининг ёзишича, Олмазор тумани ҳокими Бахтиёр Раҳмонов Тошкент шаҳар ҳокимининг архитектура, капитал қурилиш ва коммуникацияларни ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига ўтади.

2018 йилдан буён Тошкент шаҳар ҳокимининг архитектура, капитал қурилиш ва коммуникацияларни ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган Даврон Ҳидоятов ҳам бошқа лавозимга тайинланади.

Президент Шавкат Мирзиёев 27 январ куни шу ҳафта битта вилоят ҳокими ва битта вазир ишдан олинишини маълум қилган эди.
34.3K views05:21
Ochish/sharhlash
2021-01-30 07:41:09
Бугун Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов таваллуд топган кун.
38.1K views04:41
Ochish/sharhlash
2021-01-29 13:34:58 2021 йилнинг 15 февралидан бошлаб чет эл валюталарининг сўмга нисбатан расмий курслари кунлик белгиланади ва ҳар банк иш куни соат 16:00 да Марказий банкнинг расмий веб-сайти ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида эълон қилиб борилади.
36.6K views10:34
Ochish/sharhlash
2021-01-29 07:47:18
26 январь куни Ғаллаорол туманининг Булоқбоши қишлоқ фуқаролар йиғинида яшовчи 4 нафар фуқаро ҳудуддаги тоғдан олтинли рудани қазиш жараёнида уларни тош босиб қолган.

Оқибатда йигитларнинг 2 нафари воқеа жойида вафот этди, икки нафари эса шифохонанинг жонлантириш бўлимида.
34.7K views04:47
Ochish/sharhlash
2021-01-28 19:05:16
Тошкент пиёдага ҳам, машинаси борга ҳам ноқулай шаҳар бўлиб бормоқда. Видеода Тошкентнинг қоқ марказидаги "бардак" акс этган. Қарич бўш жой борки, эгаллаб олинмоқда, шубҳали қурилишлар қилинмоқда. Қолгани билан ҳеч кимнинг иши йўқ.

Манба
36.9K views16:05
Ochish/sharhlash