Get Mystery Box with random crypto!

Маҳаллий аҳоли учун туристик йиғим миқдори белгиланди Ҳукумат | davletovuz

Маҳаллий аҳоли учун туристик йиғим миқдори белгиланди

Ҳукумат қарорига мувофиқ, жойлаштириш воситаларидан ундириладиган маҳаллий туристик (меҳмонхона) йиғимнинг яшалган кун учун миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг 0,4 фоизи ёки 980 сўмни ташкил этади.

Мазкур йиғим жойлаштириш воситаларининг солиқ солинадиган базасига киритилмайди ҳамда ички саёҳатларни рағбатлантиришга қаратилган тарғибот, ташвиқот ва реклама тадбирларига, тадбиркорларни қўллаб-қувватлашга сарфланади.  

Шунингдек, “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” дастури доирасида иш берувчининг туристик йўлланмаларни сотиб олиш харажатлари ходимнинг даромади сифатида кўриб чиқилмайди ҳамда юридик шахсдан олинадиган фойда солиғини ҳисоблаб чиқишда чегириб қолинади.

Жисмоний шахсларнинг солиққа тортиладиган даромадлари туристик йўлланмаларни сотиб олишга йўналтирилган харажатлар суммасига камайтирилади.