Get Mystery Box with random crypto!

davletovuz

Kanal manzili: @davletovuz
Toifalar: Bloglar , Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 79.95K
Kanalning ta’rifi

Кузатувлар, фикрлар. ИМҲО — шахсий фикри ожизимча, дегани. Админга ёзиш учун махсус бот: @davletovuz_bot
Тижорий ҳамкорлик учун: @davletovuz_reklama_bot

Ratings & Reviews

3.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 528

2021-03-04 14:41:57
Ҳурматли аёллар, 8 март "Халқаро хотин қизлар куни" муносабати билан Minerva Cityда очиқ осмон остида сиз учун "Аёллар Куни Фестивали" ташкил қилинмоқда. Меҳмонлар орасида таниқли санъаткорлардан Юлдуз Усмонова, Ситора Фармонова ва Ҳавас гуруҳи бор ва улар сизга мароқли ҳордиқ чиқаришингизга кўмаклашишади.

Лекин, бу ҳали ҳаммаси эмас! Тадбирнинг энг асосий қисми бу Beauty Ме салони томонидан сизга тақдим этиладиган совға, яъни салоннинг энг тажрибали стилистлари сизнинг кўринишингизга янада гўзаллик қўшиш учун тайёрлар.

Бундан ташқари, сиз ошпаз Баҳриддин Чустий томонидан тайёрланган бир биридан ширин овқатларни тановул қилишингиз мумкин. Ишонамиз-ки, байрамингиз унутилмас лаҳзаларга бой ўтади!

Рўйхатдан ўтиш учун қуйидаги рақамга мурожаат қилинг: 1145

@mjdevents_bot
реклама
8.6K viewsedited  11:41
Ochish/sharhlash
2021-03-04 12:35:26 Қирғизистон президенти Садир Жапаров 11-12 март кунлари Ўзбекистонга ташриф буюради.
11.1K views09:35
Ochish/sharhlash
2021-03-03 17:32:21
Термиз давлат университети ректори Авазжон Мараҳимов ижарада яшайдиган талабалар билан.

Манба
44.8K views14:32
Ochish/sharhlash
2021-03-03 16:55:00 Айтишларича, бунгача молия вазири ўринбосари лавозимида ишлаб келган Эргашев Абдимухтор Эргашевич Агробанк бошқарув раиси ўринбосари этиб тайинланган. Ушбу банк бошқарув раисига яна икки нафар ўринбосар − Ҳайдаров Жаҳонгир Холиқулович ва Қаҳҳоров Эркин Азизжоновичлар ҳам тайинланган.
9.1K views13:55
Ochish/sharhlash
2021-03-03 15:38:35
Изоҳсиз.
5.1K views12:38
Ochish/sharhlash
2021-03-03 12:32:48 ​​Розанов – мен учун энг зўр шарҳловчи. Шарҳлари ўз йўлига, ўн йиллар олдин НТВ Плюс студияларидаги фикрлари, таҳлиллари нафақат томошабинларни, балки ёнидаги ҳамкасбларини ҳам сеҳрлаб қўярди. Унинг оргинал фикрлаш услуби, вазиятларда умуман бошқа нуқтадан боқиши жуда кўп бор менга илҳом берган, жуда кўп ёзган нарсаларимга таъсир кўрсатган, бемалол устоз десам ҳам бўлади.

Адашмасам, камида беш олти йиллардан бери унинг шарҳларини эшитганим йўқ. Икки йилдан буён Розановнинг ўзи ҳам оғир касаллик билан курашиб юргани учун ишламай ҳам қўйган. Яъни тингловчи сифатида Розановни аллақачон йўқотиб бўлганман. Аммо у инсоннинг борлиги, қаердадир юргани, яшаётганининг ўзи мен учун кифоядек, қандайдир боғлиқликни ҳис қилардим. Эски шарҳларини, таҳлилларини эшитсам ёки мақоласини ўқисам, бу хотира эмас, мавжуд инсоннинг фикрлари, яна қачондир унинг шарҳини,фикрларини эшитиш имконияти бўлгани учундир, балким.

Баъзи инсонларни фақат телевизор орқали таниш бўлсак-да, қандайдир кўринмас, тушунтириб бўлмас ришта бўлади. Бугун Юрий Розановнинг вафот этгани ҳақида эшитганимда, яна шуни ўйладим.
Худдики, анча йиллардан бери кўришмаган бирор дўстингиз ёки қариндошингизнинг ўлими ҳақидаги хабар сизга барибир таъсир қилади, аслида сизда бўлмаган ниманидир йўқотгандек бўласиз-ку, шу каби.

Розановнинг ўлим хабаридан сўнг, мен ҳам ниманидир йўқотдим. Ўша қалбимнинг ёки хотирамнинг қаеридадир турган ришта узилди...
10.0K views09:32
Ochish/sharhlash
2021-03-03 10:59:33 Эргашев Абдимухтор Эргашевич бошқа ишга ўтганлиги муносабати молия вазири ўринбосари лавозимидан озод этилди.
5.9K views07:59
Ochish/sharhlash
2021-03-03 09:18:53
Полковник Тасбаев Азат ДамировичНавоий вилояти ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар А.Тасбаев Андижон вилояти ИИБ бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Полковник Рахматуллаев Аюбхон Тошхужаевич — Андижон вилояти ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар А.Рахматуллаев ИИВ Молия ва моддий-техника таъминоти департаменти бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Манба
39.0K views06:18
Ochish/sharhlash
2021-03-03 07:49:47
Учма-уч етмоқда

Марказий банк Аҳолининг истеъмол кайфияти шарҳини эълон қилди. Унда келтирилишича, респондентларнинг 61%и жамғармаси йўқлиги ёки бор-йўғи бир ойга етишини билдирган. Ўз навбатида, барча даромад гуруҳларида жамғармалар камайган ёки ўзгаришсиз қолган. Ўтган йили кўпчиликда соғлиқ учун харажатлар кескин кўпайган. 2021 йилда аксарият респондентлар даромадлари кўпайишини кутишмоқда.
3.7K views04:49
Ochish/sharhlash
2021-03-02 17:43:26
"Болалар елкаси елкасига тегиб ухлаган. Майдон кичкина"

Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов Юнусобод туманида вафот этган 5 нафар талаба ва қурилишда вафот этган бир нафар талаба, бу нохуш ҳолат сабаблари ҳақида маълумот берди.

Унинг қайд этишича, тергов-суриштирув жараёнлари ҳали тугамади. Лекин барча ректорлар жаноза тадбирларида қатнашиб, марҳумларнинг ота-оналарига моддий, маънавий ёрдам берди, барча жамоаси билан ёнида бўлди. Нохуш ҳолатга ректорлар бефарқ эмас, қатъий назоратга олинган.
6.0K viewsedited  14:43
Ochish/sharhlash