Get Mystery Box with random crypto!

Ucell билан энди Орол денгизида ҳам интернет мавжуд Ўзбекисто | davletovuz

Ucell билан энди Орол денгизида ҳам интернет мавжуд

Ўзбекистоннинг энг йирик уяли алоқа оператори бўлган "Ucell" компанияси мамлакатнинг машҳур сайёҳлик нуқталарини юқори тезликдаги интернет тармоғига улашни назарда тутувчи "Рақамли Ўзбекистон – 2030" стратегияси доирасида Орол денгизи соҳилидаги "Аral Plaza" сайёҳлик дам олиш масканида янги таянч станцияларини ишга туширганини маълум қилди.

Ушбу станциялар овозли алоқа ва юқори тезликдаги интернетни ўз ичига олган барча мобил алоқа хизматларини тақдим этади. Янги таянч станцияларини ишга туширишда махсус иқлим шароити ва ҳарорат ўзгариши ҳисобга олиниб, баландлиги 70, 36 ва 30 метр бўлган иссиқ ва совуққа чидамли антенна-мачтали конструкциялар ўрнатилган.

Бундан аввалроқ эса, Ucell Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ тумани курорт жойларида ҳамда Самарқанд, Бухоро, Хива каби сайёҳлик марказларида тармоқни модернизация қилиш бўйича ҳам катта ишларни амалга оширган эди.

Реклама