Get Mystery Box with random crypto!

Расман: Докторантурага қабул бошланди Олий таълимдан кейинг | Davlat Test Markazi

Расман: Докторантурага қабул бошланди

Олий таълимдан кейинги таълимнинг барча шакллари бўйича ҳужжатлар 15-сентябридан 15-октябригача Ягона электрон тизим орқали қабул қилинади.

Булар:

стажёр-тадқиқотчилик — ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда тегишли ихтисослик бўйича илмий ва илмий-ижодий изланишларни олиб бориш ва фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун изланувчини тайёрлаш шакли;

таянч докторантура — фалсафа доктори (Doctor of Philosophy)) илмий даражасига даъвогар изланувчилар учун ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда ташкил этиладиган олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар ихтисослиги бўйича олий таълимдан кейинги таълим шакли;

докторантура — фан доктори (Doctor of Philosophy) илмий даражасига даъвогар изланувчилар учун ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда ташкил этиладиган олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар ихтисослиги бўйича олий таълимдан кейинги таълим шакли;

мустақил изланувчилик — фалсафа доктори (PhD) ёки фан доктори (DcS) илмий даражаларига даъвогар изланувчилар учун ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда ташкил этиладиган олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар ихтисослиги бўйича олий таълимдан кейинги таълим шакли.

Сафимизга қўшилинг:
@davlattestmarkazi