Get Mystery Box with random crypto!

​​Унутманг! 2020/2021-ўқув йилида олий ва профессионал таълим | Davlat Test Markazi

​​Унутманг! 2020/2021-ўқув йилида олий ва профессионал таълим муассасаларида тўлов-контракт миқдори оширилмайди

Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссиясининг 9-сон баёни қарорига мувофиқ:

Коронавирус пандемияси сабабли республика аҳолисининг тўлов қобилияти пасайганлигини инобатга олиб, олий ва профессионал таълим муассасаларига тўлов-контракт асосида ўқишга тавсия этилган ҳамда таҳсил олаётган талабалар ва ўқувчиларнинг ўқиши билан боғлиқ тўлов-контракт маблағлари миқдори 2020/2021 ўқув йилида ўзгармайди (оширилмайди):

кўпчилик абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари ҳамда ОТМлар ректорларининг мурожаатларини инобатга олиб, ОТМлар бакалавриатига талабаликка тавсия этилиб, белгиланган тўлов-контракт маблағларини қисман тўлаган, магистратурага тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган ҳамда ўқиши кўчирилган (кўчириб тикланган) ва қайта тикланган талабалар ўқиши учун тўлов ҳақини камида 50 фоизини ўтказишнинг сўнгги муддати 2021 йил 1 февраль этиб белгиланди.

Сафимизга қўшилинг:
@davlattestmarkazi