Get Mystery Box with random crypto!

​ Ўқишга киролмаган 6,5 минг нафар Қорақалпоғистонлик абитурие | Davlat Test Markazi

Ўқишга киролмаган 6,5 минг нафар Қорақалпоғистонлик абитуриентлар қўшимча квота доирасида ўқишга қабул қилинди

2022-йил 31-августдаги 213-сонли Президент фармони билан Қорақалпоғистон Республикасида доимий яшайдиган ҳамда умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотларини тамомлаган ёшлар учун давлат гранти асосида қўшимча 3 мингта квота, шунингдек тўлов-контракт асосида қўшимча 6 минг 500 та квота ажратилиши белгиланган эди.

Жорий йилги ўқув йили учун ушбу квоталар тақсимоти охирига етказилди.

Бунда энг аввало Қорақалпоғистон ҳудудлари ҳамда йўналишлар кесимидаги мавжуд эҳтиёжга асосан тўплаган балининг юқорилиги бўйича кетма-кетликда 3 мингта грант ўринлари ажратиб олинди. Яъни юқори балл билан контрактга кирган ёки юқори балл билан ўқишдан йиқилган абитуриентлар грантга ўтказилди.

Шундан сўнг, ўқишдан йиқилган 6 минг 500 нафар абитуриент тўплаган балининг кетма-кетлиги бўйича тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия қилинди.

Сафимизга қўшилинг:
@davlattestmarkazi