Get Mystery Box with random crypto!

Давлат олийгоҳларидаги Профессор ўқитувчиларнинг хусусий олийг | Davlat Test Markazi

Давлат олийгоҳларидаги Профессор ўқитувчиларнинг хусусий олийгоҳларга "кўчиш" даври бошланяпти

Давлат университетларидан хусусий олий таълим масканларига ўтган кўплаб яхши домлалар ҳақида эшитяпман.

Университет ректорат ё деканат эмас, профессорлар атрофида бирлашиши, қурилиши ва ажралиши керак, бу соғлом рақобат пайдо қилади, устозлар қадрини  оширади.

Давлат таълим масканларидаги қоғозбозлик, буйруқбозлик, ойлик маошдаги сезилари фарқлар (асосий) ва бошқа турли  тўсиқлар сабаб  профессорлар қадрдон жойларини тарк этмоқдалиги айтиляпти.

Негадир ТОП га ҳаракат қилаётган Давлат университетлар ойлик маош борасида ҳам  ТОП  нинг ўз талаблари борлигини унутишган.

Ўйлайманки, тез орада Ўзбекистонда хусусий таълим ва Давлат университетлари ўртасида соғлом рақобат даври бошланади, бунда Давлат университетлари иш услуби ва профессорлар рағбатига оид муносабатларини ўзгартирмас экан  шунча базага қарамай курашда мағлуб бўлишлари тайин!


Жавлон Жовлиев, ёзувчи

Сафимизга қўшилинг:
@davlattestmarkazi