Get Mystery Box with random crypto!

#бурчакстат Дунё бўйлаб 15 ва ундан катта ёшдаги эркаклар аёл | 23.5° бурчак остида

#бурчакстат

Дунё бўйлаб 15 ва ундан катта ёшдаги эркаклар аёллардан 5 баравар кўпроқ нисбатда чекишини билармидингиз?

Ўтказилган тадқиқотлар чекувчилар сони йилдан йилга сезиларли даражада камаяётганини кўрсатди.

Жамиятда чекишни босқичма-босқич тарк этиш мақсадида Янги Зеландия келажак авлодларга тамаки сотишни тақиқлашни ва қонуний равишда тамаки сотиб олиш учун минимал ёшни босқичма-босқич оширишни режалаштирмоқда. 2022 йилда қабул қилиниши кутилаётган янги қонун 2008 йилда ёки ундан кейин туғилганларга тамаки маҳсулотларини сотишни тақиқлайди. "Биз ёшлар ҳеч қачон чекишни бошламаслигига ишонч ҳосил қилишни хоҳлаймиз", деди мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Ойша Вералл.

2020/21 йилги Соғлиқни сақлаш тадқиқоти маълумотларига кўра, чекувчилар ҳозирда дунё аҳолисининг 10,9 фоизини ташкил этади, аммо этник гуруҳлар ўртасида фарқ бор. Масалан, Маори аҳолисида (22,3%) кунлик чекиш даражаси Европанинг Янги Зеландияликларига (8,3%) қараганда анча юқори.

@burchakostida