Get Mystery Box with random crypto!

Теракт содир этганликда айбланаётган шахслар фойдаланган оқ ра | 23.5° бурчак остида

Теракт содир этганликда айбланаётган шахслар фойдаланган оқ рангли Renault автомобилининг собиқ эгаси Диловар Исломов, унинг укаси Аминчон Исломов ва отаси Исроил Исломовлар судга тортилди

Теракт содир бўлган куни у "Новая газета Европа" нашрига берган интервьюсида ҳақиқатан ҳам ушбу машинанинг олдинги эгаси бўлганлигини тасдиқлаган: "Бу менинг машинам эди. Мен ўзим ҳам теракт содир бўлган жойдан олинган фотосуратларни кўрганимда, ҳайратда қолдим. Нима қилишни билмай, хотинимнинг укасига қўнғироқ қилмоқчи бўлдим, у телефонни кўтармади. У менга машина дўстига керак бўлганини айтган эди".

Кейинроқ, Диловар акаси билан воқеа юзасидан полицияга мурожаат қилган.

Тергов қўмитаси ҳозирда Диловар ва Аминчон Исломовларни террорчилик ташкилотига аъзо бўлганликда гумон қилмоқда.

Тергов маълумотларига кўра, "Crocus" иши бўйича ҳибсга олинганлардан бири Шамсиддин Фаридуни 2024 йил январ ойида Аминчонни, 2024 йил март ойида эса Диловарни ўзининг жиноий гуруҳига жалб қилган.

Сўнгги маълумотларга кўра, Аминчон, Диловар ва Исроил Исломовлар 22 майга қадар ҳибсга олинган.

Улар террорчилик ҳужуми тўғрисидаги модда билан айбланмоқда. Уларга максимал жазо (умрбод озодликдан маҳрум қилиш) сўралмоқда.

Маълумот ўрнида, Аминчон Исломов етти нафар, Исроил Исломов эса беш нафар фарзанднинг отаси ҳисобланади.

@burchakostida