Get Mystery Box with random crypto!

​​Охирги ўн йилликдан бери телевизор кўрмай қўйганман. Фақат у | Девонайи Ҳақгўй

​​Охирги ўн йилликдан бери телевизор кўрмай қўйганман. Фақат унда-бунда қизиққаним учун ЗўрТВда ҚВЗ кўриб тураман. Бугун ҳам ТВ кўриб турсам, "бижир-бижир"лар эътиборимни тортди. Нима экан деб яхшилаб қарасам, ҳижобли қизлар шундай тўсиб қўйилаётган экан.

Майли, ЗўрТВ хусусий ташкилот. Раҳбариятининг Исломга нисбатан қандайдир агрессив қарашлари бўлса, уни "бижир-бижир" қилиш-қилмаслик ўзининг ҳуқуқи. Бироқ, шундай қилиш қандайдир давлат идоралари томонидан талаб қилинаётган бўлса, бу Ўзбекистондаги эътиқод эркинлиги Каримов давридагидек хавф остида қолаётганини, юқори элитанинг исломофоб қарашлари ҳали давом этаётганлигини англатади!

Миндей ўйлаб қарасам, Ўзбекистонда умримиз ҳижоб, соқол ва пайпоқни муҳокама қилиш билан ўтиб кетадиганга ўхшайдиёв...

@adolat_kuychisi