Get Mystery Box with random crypto!

Кечадан буён блогерлар аламшумул масалани муҳокама қилишмоқда | Девонайи Ҳақгўй

Кечадан буён блогерлар аламшумул масалани муҳокама қилишмоқда — дўппи. Ҳатто, буни ўзларича Конститутция билан боғлаб, миллий дискриминациягача йўйганлар бўлди. Озодбекнинг мурожаатини кўрдим, ортиқча танқид қилинадиган фикр билдирилмаган. Ҳеч кимни дўппи кийишга мажбурламаган, шунчаки шахсий ташаббус кўрсатган ҳолда тавсиявий характердаги фикр билдирган.

Кейин бу ерда ҳеч қанақа ўзбек дўпписи ҳақида гап кетмаяпти. Умумий ҳолда дўппи кийишга чақирилган. Ўша миллатчилик деб талқин қилаётганлар ҳар бир миллатнинг ўз миллий дўпписи борлигини ҳам инобатга олишса, мақсадга мувофиқ бўлар эди.

Хуллас, майдалашиб боряпсизлар, ўртоқ блогерлар! Ўзларингиздан тайинли таклиф ёки ташаббус чиқмагани каби бошқаларга ҳам ақл етмасдан осилаверишни бас қилсаларингиз бўлар эди. Ўзи шундоқ ҳам жамият негативлашиб боряпти!

P.S.: Ҳа айтганча, ушбу фикрларим учун Маданият вазирлигидан буюртма олмадим. Ҳар доимгидек виждоним буюрганини ёздим!

@adolat_kuychisi