Get Mystery Box with random crypto!

Девонайи Ҳақгўй

Telegram kanalining logotibi adolat_kuychisi — Девонайи Ҳақгўй
Kanal manzili: @adolat_kuychisi
Toifalar: Bloglar , Kattalashtirilmagan
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 47.05K
Kanalning ta’rifi

Юзта донишманд айтолмаган ҳақиқатни битта ДЕВОНА айтади...
📨 Мурожаат учун: @Gabbar_murojaat_bot
Қадрдонимиз: @VafoMumin
Реклама хизмати: @baraka_ads_agency
Девонанинг икир-чикир фикрлари: @devona_live

Ratings & Reviews

2.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

2

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 157

2022-01-31 09:06:23 ​​14 февраль нафақат Заҳриддин Муҳаммад Бобурнинг таваллуд куни, бу яна расман халқаро китоб ҳадя қилиш байрами ҳам ҳисобланади. Шу муносабат билан www.asaxiy.uz интернет-дўкони уч ва ундан ортиқ китобга етказиб бериш хизмати текин акциясини 28 февральгача давом эттиради.

Сайтга кириб 3500 хилдан ортиқ китоблардан кераклисини танланг, уни керакли манзилга етказишни Asaxiy Uz га қолдиринг. Буюртмалар Ўзбекистоннинг барча вилоят, туман ва ҳатто қишлоқларигача тезкор етказилади.

www.asaxiy.uz - Сизнинг интернет дўконингиз!
11.4K views06:06
Ochish/sharhlash
2022-01-29 10:33:39
Бухоро вилояти "Чор Бакр" жоме масжиди имом хатиби Азизхўжа домла Хайруллоҳ ўғли.

Хулоса ўзингиздан!

@adolat_kuychisi
21.7K viewsedited  07:33
Ochish/sharhlash
2022-01-28 17:00:28 Ома, аши амакининг гапида жон бор...

Кўп еган ашаққа зарар бўлади.

@adolat_kuychisi
16.1K views14:00
Ochish/sharhlash
2022-01-28 15:53:51 Беш минг йилдан бери оламнинг аҳволи шу: раққоса ёзувчидан кўп топади, дўмбирачи ё машшоқ новвой, дурадгор ва темирчидан кўп пул ишлайди.

Агар бугун сиз Энштейнни илмий анжуманга чақирсангиз, сўнг ярим яланғоч аёлни матбуот билан учрашувга таклиф этсангиз, оломон Эйнштейн ва илмини ташлаб, яланғоч аёлни қуршаб олади. Бунга биз айбдор эмасмиз.

Балки, айб аксар одамларнинг ҳайвонсифат, нафс ва шаҳват қули бўлишларидадир. Чунки бундайлар майда ишларни қўллаб-қувватлаб, жиддийларидан юз ўгиради.

Мустафо Маҳмуд

@adolat_kuychisi
13.1K views12:53
Ochish/sharhlash
2022-01-26 16:52:54
Дин бизнинг жуда катта қудратимиз. Аммо ундан фойдалана олмаяпмиз”.

Алишер Қодиров

P.S.:
Дарҳақиқат, бу заминлар Ислом билан муқаддас бўлди ва, албатта, Ислом билан тараққиётга юз тутади!

@adolat_kuychisi
10.9K views13:52
Ochish/sharhlash
2022-01-26 16:32:41 Хоразмда ахлатлар орасига ташлаб кетилган чақалоқ ҳақидаги видеолар тарқамоқда (жирканчилиги учун каналга жойлмадим). Видеони кўриб, шунга амин бўлдимки, Солихон домла баъзи хоразмликлар ҳақида авайлаб гапирган экан. Мен ҳаммани шунақа турмуш тарзида айблолмайман, лекин атрофига эътиборсизлик қилаётганлар бу учун ҳали жавоб беради.

Орамизда "тана меники, хоҳлаганимни қилавераман" дейдиган фоҳишалар, феминисткалар ва эрига хиёнат қиладиган аёлларнинг ёнини оладиган чала либераллар бор экан, ҳали бунақа ҳолатлар кўп бўлади, Астағфруллоҳ!

P.S.: Бу орқали хоразмликларни маломат қилмоқчи эмасман! Шунақа ҳолатларни қилаётган ва бунга индамаётган барчани қоралайман!

@adolat_kuychisi
11.8K viewsedited  13:32
Ochish/sharhlash
2022-01-26 12:22:31
#от_души

Ҳа, айтганча, бугун божхоначи акаларимизнинг касб байрами экан. Биз ҳам ҳалол хизмат қилаётган божхоначиларни табриклаймиз!

@adolat_kuychisi
14.6K views09:22
Ochish/sharhlash
2022-01-26 11:54:36
Каналимизда Солихон домланинг баъзи фикрларига раддия билан чиққан хоразмлик биродаримизнинг мурожаатларини эълон қилган эдик. Бироқ, бу домламизга нисбатан адоватимизни ёки ҳурматсизлигимизни англатмайди. Албатта, Солихон домлага ўхшаган шижоатли аҳли илмларимиз бизга кўпроқ керак. Қолган фикрларни аҳли илмларнинг ўзларидан эшитганимиз маъқул...

@adolat_kuychisi
13.9K viewsedited  08:54
Ochish/sharhlash
2022-01-25 15:19:59
Бир-бирингни итааар, ўзбек!!!

@adolat_kuychisi
10.8K views12:19
Ochish/sharhlash
2022-01-25 13:36:49 Пойтахтда фаолият юритаётган корхона, ташкилот ва муассасаларнинг раҳбарлари диққатига!

Бугун, 25 январь куни шаҳримизда кузатилган электр таъминотидаги узилишлар натижасида Тошкент метрополитени ўз фаолиятини қисқа муддатга тўхтатди, шунингдек, шаҳар кўчаларидаги светофорлар ишида носозликлар кузатилмоқда.

Шу сабабли, бир вақтнинг ўзида катта тирбандликнинг олдини олиш мақсадида, корхонангизда фаолият юритаётган ходимларга 15:00 дан кейин жадвал асосида жавоб беришингизни тавсия қиламиз.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги

----------

- Ўртоқ бошлиқ, свет йўқ. Компютерлар ҳам ишламаяпти. Уйга бораверсак бўладими?
- Ҳар доим 18:00дан кейин ишда қолиб, нима қиласан?
- Ҳеч нима?
- Бугун ҳам ўша ишни қилавер. Жавоб 22:00да бўлади. Ҳар нимани хаёл қилаверма!

@adolat_kuychisi
12.8K views10:36
Ochish/sharhlash