Get Mystery Box with random crypto!

Армияда старшинамиз бўлганми-бўлмаганми бир воқеани айтиб бера | Девонайи Ҳақгўй

Армияда старшинамиз бўлганми-бўлмаганми бир воқеани айтиб берар эди. Бир аскар постдалиги пайтида қистаниб қолади. Аксига олиб, ёнида шериги ҳам бўлмайди. Ноилож постида чидаб туради. Охири, жисми дош беролмасдан, турган жойида ҳожат қилиб қўяди. Эртаси куни бундан хабар топган командирлар бўлган воқеани ўзидан суриштиришади ва ҳар қандай вазиятда ҳам постни ташлаб кетмагани учун уни орден билан мукофотлашади. Маълум бир вақт ўтгандан кейин ҳарбий қисмга янги бир командир келиб, ҳамма билан бирма-бир таниша бошлайди. Шунда навбат ўша аскарга келиб, ундан орденни қандай олганини сўраганида, шундай жавоб қилади:
— Чи.иб қўйганим учун...

Вақтлар ўтиб, бир қатор давлат идорларида ишлаб, турфа сабабларга кўра тақдирганларни кўрдим. Улар орасида бунга лойиқлари ҳам бор эди, лекин шундайлари ҳам бор эдики, нима учун орден олганлигини ҳали ҳам билмайман. Мана шундай ходимларни эсласам, ичимда бир ўй ўтади: "Чи.иб қўйгани учун олган бўлса керак"...

Хуллас, ҳар хил медалларнинг ортидан қувиб, оламшумул ишлар қилишга ҳаракат қилиб юрманг! Бунақа нарсаларни олиш учун чи.чиб қўйишнинг ўзи ҳам етарли...

@adolat_kuychisi