Get Mystery Box with random crypto!

ҲОРИЖДА ИШЛАБ ЮРГАН ШАХСЛАРНИНГ ОИЛАСИДАГИ НОГИРОНЛИГИ БЎЛГАН | АСДП Зарбдор туман Кенгаши

ҲОРИЖДА ИШЛАБ ЮРГАН ШАХСЛАРНИНГ ОИЛАСИДАГИ НОГИРОНЛИГИ БЎЛГАН АЪЗОЛАРИГА 1 500 000 СЎМ МОДДИЙ ЁРДАМ БЕРИЛАДИ.

2022 йил 1 майдан ҳар йили ҳоким ёрдамчилари ёзма тавсияномасига асосан;

Меҳнат миграциясига чиқиб кетган фуқароларнинг “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимида рўйхатда бўлган ёки “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”дан бирига киритилган, ногиронлиги бўлган оила аъзоларига дори-дармон, ногиронлик аравачалари, эшитиш аппаратлари ва ортопедик маҳсулотлар харид қилиш учун БҲМнинг 5 баравари (1 500 000 сўм) миқдорида бир марталик моддий ёрдам кўрсатилиши белгиланган.

Шу масалада тегишли жойга мурожаат қилсангиз бу йўқ нарса, ўтган йили бир марта берилган бўлди, бу эски қарор дейдиган ақиллилар чиқиб қолса ўшаларга айтинг! Қарорда бундай ёрдам ҳар йили кўрсатилиши белгиланган

Асос: ПҚ–149-сон Президент қарори.