Get Mystery Box with random crypto!

МУДДАТЛИ ҲАРБИЙ ХИЗМАТНИ ЎТАБ ТАВСИЯНОМА ОЛГАНЛАРГА ҚАНДАЙ ИМТ | АСДП Зарбдор туман Кенгаши

МУДДАТЛИ ҲАРБИЙ ХИЗМАТНИ ЎТАБ ТАВСИЯНОМА ОЛГАНЛАРГА ҚАНДАЙ ИМТИЁЗЛАР БОР.

Адлия вазирлиги томонидан 31.01.2020 йилда 3215-сон билан рўйхатдан ўтказилган қўшма қарорга илова қилиб келтирилган Низомга асосан, муддатли ҳарбий хизматни ўтаб, тавсияномага эга бўлган фуқаролар;

1) Республиканинг олий ҳарбий таълим муассасаларидаги тегишли таълим йўналишларига ўқишга киришда тест синовлари натижаларига кўра ўзлари тўплаган балларининг 50 фоизи миқдорида қўшимча балл шаклидаги имтиёзга;

2) Республиканинг ОТМ (олий ҳарбий таълим муассасалари бундан мустасно) бакалавриатига ўқишга кириш учун ОТМга қабул параметрларидан ташқари ажратиладиган алоҳида қабул кўрсаткичлари доирасида танловда иштирок этиш ҳуқуқига эга.

Муддатли ҳарбий хизматни тугатган ҳарбий хизматчиларга бериладиган тавсиянома 3 йил давомида амал қилади.