Get Mystery Box with random crypto!

ЁШЛАР ДАФТАРИГА КИМЛАР КИРИТИЛАДИ Вазирлар Маҳкамасининг 31 | АСДП Зарбдор туман Кенгаши

ЁШЛАР ДАФТАРИГА КИМЛАР КИРИТИЛАДИ

Вазирлар Маҳкамасининг 312-сон қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, «Ёшлар дафтари»га доимий ёки вақтинча яшаш жойи бўйича ўн тўрт ёшга тўлган ва ўттиз ёшдан ошмаган (ўттиз бир ёшга тўлмаган) қуйидаги тоифадаги:

оила аъзоси «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ёки «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»га киритилган;

ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган;

боқувчисини йўқотган, етим ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган;

ўзига нисбатан васийлик ёки ҳомийлик белгиланган;

ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ишга лаёқатсиз;

I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган;

фарзандида I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган;

жисмоний ёки руҳий ривожланишида нуқсонлари бўлган;

ота-онасидан бирида I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган, иккинчиси эса иш фаолиятини тўхтатган ҳолда беморга қарашга мажбур бўлган ёхуд ота-онасининг ҳар иккисида I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган;

юзага келган ҳолатлар сабабли оғир турмуш шароитида қолган;

зўравонлик ва эксплуатация, табиий офатлар, ҳалокатлар, ёнғинлар ва бошқа фавқулодда вазиятлар оқибатида ҳаётига, соғлиғига, мулкига зарар етган;

«Меҳрибонлик» уйи, Болалар шаҳарчаси ёки оилавий болалар уйида тарбияланган;

ҳақ тўланадиган ишга ёки иш ҳақи (меҳнат даромади) келтирадиган машғулотга эга бўлмаган;

даволанишга муҳтож бўлган бемор ёшлар;

жазони ижро этиш муассасаларидан қайтган;

муайян яшаш жойига эга бўлмаган;

психологик маслаҳатга муҳтож;

никоҳи қайд этилганига уч йилдан ошмаган ёш оила;

деҳқончилик ёки томорқа хўжалигини юритаётган;

ёш тадбиркор ёки ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида солиқ хизмати органларида рўйхатдан ўтган ёшлар киритилади.