Get Mystery Box with random crypto!

Ҳилола Умарова жамоаси олдида ҳам, жойларда хизмат сафарида юр | Zafarbek Solijonov

Ҳилола Умарова жамоаси олдида ҳам, жойларда хизмат сафарида юрганида ҳам энг диққат қаратадиган мавзуларидан бири ўша классик муаммо — пул йиғди-йиғдилари. Айрим мудирлар "кимларнидир" босими билан шу каби хатоларга йўл қўйиб туради. Шу каби ҳолатларга вазирлик қуйидаги огоҳлантириш билан чиқмоқда:

"Мактабгача таълим ташкилотларида таъмирлаш, турли тадбирлар (хайр боғча) ва байрамлар учун пул йиғиш қатъиян ман этилади!". Агар болангиз тарбияланаётган боғчада шу каби ишларга кўзингиз тушса, (71) 207-04-07 ишонч рақамига боғланинг. Хабарни боғча опалари бўлган умумий телеграм гуруҳларга ташлаб қўйинг.

@Zafarbek_Solijonov