Get Mystery Box with random crypto!

Охирги вақтлар диндор қатлам фаолларининг ижтимоий тармоқларда | Zafarbek Solijonov

Охирги вақтлар диндор қатлам фаолларининг ижтимоий тармоқлардаги айрим ёзишмаларига кўзим тушяпти. Уларда "судга берайлик, яхши адвокатлар ёллайлик, давлат қонуний жазо берсин, киберхавфсизликка ёзайлик, топиб беришар" каби комментлар ёзилган. Ўзи шундай бўлиши ҳам шарт. "Ўлдириш, сўйиш керак" деб ҳақорат, туҳмат, "самосуд" қиладиган радикаллардан кўра, мана шундай диндор қатламни ҳурмат қиламан. Дин инсоннинг ўта шахсий иши. Уни камситишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Ўрнига ҳотиржамлиги учун ҳам ҳеч нарса беролмайсиз, тўлдиролмайсиз. Ишонаверинг.

Унинг ҳимоясига бўлган қонуний ҳаракатни қўллаб-қувватлайман. Ҳақиқий инсон кераксиз ҳиссиётдан узоқ бўлиб, ақл билан иш тутади. Юкни ўзи, оиласигамас, давлатга ташлайди. "Мусулмонларни ўлдириш керак, Жаслиққа тиқсин" деб уни масхаралайдиган радикал бошқа дин вакили ёки динсизга энг яхши ҳаракат шу, бизнинг замонда. Юқоридаги ҳаракатлар билан давлатнинг кўплаб институтларини ишлашга мажбур қилиш мумкин. Адвокат ёллаш билан давлатда қонунлар ишлаяптими, йўқми, билиб оламиз. Профессионаллариям ажралади.

Судьялар адолатли ва қонуний ҳукм, қарор, ажримлар қабул қиляптими деган саволга жавоб топамиз. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар қонунда белгиланган ҳуқуқ ва мажбуриятларини бажармоқдами деган долзарб саволимизга ҳам жавоб оламиз. Қонунда камчилик, хато, адолатсизлик бўлса, қонун ижодкорлари, депутатлардан талаб қиламиз. Бугун шу хулосаларга келдим. Жараёнлардаги камчиликларни аниқлаб олиш учун бундан ҳам яхшироқ вариант бормикин?

@Zafarbek_Solijonov