Get Mystery Box with random crypto!

YURIST MASLAHATI

Telegram kanalining logotibi yuristlar_maslahati — YURIST MASLAHATI
Kanaldagi mavzular:
Кадровик
Kanal manzili: @yuristlar_maslahati
Toifalar: Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 339.09K
Kanalning ta’rifi

Мурожаат учун: @yuristgamurojaat
Фаолиятимиз 2021 йилда Адлия вазирлиги томонидан эътироф этилган.
Канал № 0003337171-сонли гувоҳнома асосида фаолият юритади.

Ratings & Reviews

1.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

2


Oxirgi xabar 14

2024-04-25 06:22:48
Фарзанди борлар солиқ тўламаслигини билармидингиз. Видеода батафсил тушунтириш берилди.

@yuristlar_maslahati
26.6K views03:22
Ochish/sharhlash
2024-04-24 12:49:08 #Кадровик
"NEU Professionals" компанияси Ўзбекистонда талабларга мос келувчи номзодлар кўп бўлса чекланмаган миқдорда тиббиёт ходимларини Буюк Британияда вақтинча иш билан таъминлашини маълум қилди.

@yuristlar_maslahati
42.4K views09:49
Ochish/sharhlash
2024-04-24 12:44:08
ENG YAXSHI MAKTAB ижтимоий лойиҳасида энг кўп овоз билан топ 10 таликда бораётган мактаблар рўйхати.

Бунда:
Fargʼona viloyati, Buvayda tumani- 39-sonli umumta'lim maktabi - 5642 ta ovoz bilan
Surxondaryo viloyati, Termiz tumani- 36-sonli umumta'lim maktabi - 5251 ta ovoz bilan
Surxondaryo viloyati, Termiz shahri - "Zvezda Vostoka"NTM - 4655 ta ovoz bilan

Юқоридаги уч мактаб Республика миқиёсида 1-2-3-ўринларни банд қилиб туришибди. Барча мактаблага омад тилаб қоламиз.

Бот орқали кириб ўз мактабингиз учун овоз беринг. Бот автоматик тарзда овозлар сонини ҳисоблайди ва Республикада энг яхши натижага эга 10 та мактабни кўрсатиб боради.

Мактаблар рўйхати
@eng_yaxshi_maktab_bot
41.4K views09:44
Ochish/sharhlash
2024-04-24 10:56:46
Кечиктирилган иш ҳақи учун фоиз ундириш тартиби.

Амалиётда баҳсларга сабаб бўлаётган МК 333-моддаси бўйича, Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигидан жавоб.

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

@yuristlar_maslahati
50.2K viewsedited  07:56
Ochish/sharhlash
2024-04-24 07:59:34 #Кадровик
Талабани мактабда педагог лавозимига асосий ишчи сифатида қабул қилиш мумкин.

Талабаларни ишга қабул қилиш билан боғлиқ масалада уларни кўпинча ўриндош асосида расмийлаштириш одат тусига айланган. Худдики, иш берувчи талабани асосий жойи ўқув муассасаси деб ўйлайди. Мазкур ҳолат юзасидан талабани ишга олишда расмийлаштириш юзасидан бирқанча саволлар келган.

Вазирлар Маҳкамасининг Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги 275-сон қарори билан тасдиқланган "Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тўғрисида"ги низомнинг 8-бандига асосан Олий таълим муассасасининг кундузги, кечки, сиртқи таълим шаклларининг педагогика йўналишларида ўқиётган шахслар 3-курсдан бошлаб ўқишига халақит бермаган ҳолда педагоглик ишини амалга ошириш учун умумтаълим муассасаларида асосий иш жойи сифатида ишга қабул қилиниши мумкин ва уларга ўрта махсус, касбий маълумотга эга бўлган тегишли лавозимдаги ходимнинг базавий тариф ставкаси сингари базавий тариф ставкаси белгиланган.

Мазкур асога кўра талабани ишга қабул қилишда уни асосий ишчи сифатида расмийлаштириш мақсадга муофиқ.

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

@yuristlar_maslahati
47.4K views04:59
Ochish/sharhlash
2024-04-23 18:55:20 Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларининг электрон онлайн-аукцион савдолари орқали ижарага беришнинг янги тартиби тасдиқланди

Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 19.04.2024 йилдаги 223-сон

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

@yuristlar_maslahati
57.9K viewsedited  15:55
Ochish/sharhlash
2024-04-23 17:26:33 Кўпчилик Олий Суд рахбаряти қабулига ёзилиш масаласида мурожаат қилади. Олий суд қабулига ариза қолдириш учун расмий сайтда имконият яратилган. Ариза юбориш ҳаволасини юбориб қўямиз

Олий суд раҳбарияти қабулига ариза юбориш
https://qabul.sud.uz/#/

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

@yuristlar_maslahati
56.4K views14:26
Ochish/sharhlash
2024-04-23 16:42:59 #Кадровик
Ўзбекистон Республикаси Олий суди тизимидаги вакант жойлар тўғрисида маълумотлар

Расмий сайт маълумотлари асосида

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

@yuristlar_maslahati
53.7K viewsedited  13:42
Ochish/sharhlash
2024-04-23 15:57:56 #Солиқ_бизнес
Фойда солиғини кимлар 7,5 % тўлаши мумкин?

Солиқ кодексининг 337-моддасида қандай корхоналар фойда солиғи ставкасини икки баробар камайтириб тўлаши келтирилган. Булар:
- Товар ва хизматларнинг электрон савдосини амалга оширувчи солиқ тўловчилар;

- 2022 йил 1 сентябрдан кейин илк маротаба фойда солиғи тўлашга ўтган айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар. Булар фойда солиғи тўлашга ўтган йилдан кейинги йилда бир йил давомида солиқни 2 баробар кам тўлайди. Масалан, 2023 йил октябр ойида фойда солиғи тўлашга ўтган айланмадан солиқ тўловчи 2024 йил давомида агар жами даромади 10 млрд сўмдан ошмаса, фойда солиғини 7,5% ставкада ҳисоблайди. 2024 йилда фойда солиғи тўлашга ўтган айланмадан солиқ тўловчи эса 2025 йил давомида 7,5 ставкада ҳисоблайди.

- 2022 йил 1 сентябрдан кейин жами даромади жорий солиқ даври мобайнида илк марта ўн миллиард сўмдан ошган солиқ тўловчилар — жорий солиқ даври ва кейинги солиқ даври мобайнида, башарти пасайтирилган солиқ ставкаси қўлланиладиган солиқ даврларида жами даромади юз миллиард сўмдан ошмаса.

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

@yuristlar_maslahati
49.6K views12:57
Ochish/sharhlash
2024-04-23 15:09:56 Президентнинг бу қарорида тадбиркорлардан ерни мажбурий олиш деган қоида мавжуд эмас

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ёшларга ер ажратиш орқали уларнинг даромадларини ошириш ва бандлигини таъминлаш, шунингдек янги ер майдонларини ўзлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2024 йил 5 апрелдаги ПҚ-153-сонли қарори қабул қилингандан сўнг фермер ва бошқа ер ижарачиларидан ўз ҳохиши билан ерларни маълум қисмини (аксарият мурожаатқларда 10 гектар қисмини) захирага қайтариш бўйича маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан турли босим ва мажбурловлар бўлаётганини ёзишмоқда.

Қарор эътибор билан ўқилса, унда заҳирадаги ерлар берилиши назарда тутилмоқда аммо тадбиркорларники эмас. Яъни тадбиркор ижара асосида фойдаланаётган ерини заҳирага топширишга ариза ёзишга мажбур эмас.

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

@yuristlar_maslahati
48.6K views12:09
Ochish/sharhlash