Get Mystery Box with random crypto!

YURIST MASLAHATI

Telegram kanalining logotibi yuristlar_maslahati — YURIST MASLAHATI
Kanaldagi mavzular:
Кадровик
Бизнес
Kanal manzili: @yuristlar_maslahati
Toifalar: Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 324.48K
Kanalning ta’rifi

Мурожаат учун: @yuristgamurojaat
Фаолиятимиз 2021 йилда Адлия вазирлиги томонидан эътироф этилган.
Канал № 0003337171-сонли гувоҳнома асосида фаолият юритади.

Ratings & Reviews

1.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

2


Oxirgi xabar 17

2024-04-29 18:21:58 Ҳали қурилмаган янги уй учун тўлов қилаётганда албатта қурилиш фирманинг лойиҳа смета хужжатлари билан яхшилаб танишиб чиқинг. Энг юқори қаватдаги уйга тўлов қилаётганда лойиҳа-смета хужжатларига критилмаган қаватлар учун пул тўлаб қўйманг. Мана бундай ҳуқуқбузарликлар жуда кўпайган.

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

@yuristlar_maslahati
25.2K viewsedited  15:21
Ochish/sharhlash
2024-04-29 14:32:44 Сўнги пайтларда оилавий масалаларда бундай мурожаатлар сони кўпайгани сабабли бир мурожжатчининг саволига жавоб бериш орқали умумий тарзда жавоб бериб ўтамиз.

Фуқаро мурожаати: 2022 йил 29 июл куни субцидия асосида квартира сотиб олдим (узимни номимга 20 йиллик ипотека кредити шартномаси расмийлаштирдим). Шундан сунг 2022 йил 26-октябр куни уйландим (загс дан никох тугрисидаги гувохнома олдим). Хозирги кунда 9 ойлик эгизак фарзандларимиз бор. Туртталамиз хам ушбу хонадонда яшаш буйича руйхатдан утганмиз. Хотиним ва унинг оиласидагилари билан охирги пайтларда бир неча бор низолар келиб чикди. Иккаламиз хам ажрашиш истагини билдирдик. Саволим: Ушбу холатда туйдан олдин узимни номимга олинган квартирага хотиним давогарлик кила оладими? Ипотека кредитини шу вактгача узим тулаб келяпман.

Жавоб: Маълумки, Оила Кодексининг 23-моддасига кўра, эр хотиннинг никоҳи давомида орттирилган мол-мулки умумий биргаликдаги мулкни ташкил этади. Лекин бу мол-мулк таркибига кредит асосида олинган кўчар ва кўчмас мулклар ҳам кирадими?

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 20.02.2023 йилдаги 3-сонли "Судлар томонидан эр ва хотиннинг умумий мол-мулкини бўлиш ҳақидаги ишларни кўришда қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида"ги қарорининг 21-бандига мувофиқ, мулк ҳуқуқини вужудга келиши асосларидан бири битимлар бўлиб, кредит маблағлари эвазига сотиб олинган кўчмас мулк ҳам эр ва хотиннинг умумий биргаликдаги мулки ҳисобланади. Шунга кўра, кредит маблағлари эвазига сотиб олинган кўчмас мулкни бўлишда судларнинг эътибори кредит шартномаси бўйича тўланиши лозим бўлган пул суммаси ҳам эр ва хотиннинг умумий қарз мажбуриятлари деб топилиши шартлигига қаратилсин.

Суд ҳужжатида эр ва хотин уларга тақсимланган кўчмас мулкдаги улушларига мутаносиб равишда кредитор олдида жавобгар эканликлари тушунтирилиши лозим. Кредит мажбуриятларини кўчмас мулкдаги улуши қийматидан ортиқ миқдорда бажарган эр ёки хотин кредит бўйича мажбуриятлар тўлиқ бажарилгандан кейин ўз улуши қийматидан ортиқ тўланган суммани ундириш ёки улушларни қайта тақсимлаш ҳақидаги даъво аризаси билан судга мурожаат қилишга ҳақли.

Шунингдек, агар мол-мулк эр ёки хотиннинг бири томонидан никоҳга киргунига қадар кредит маблағлари эвазига сотиб олинган бўлиб, кредит мажбуриятлари эса никоҳ давомида бажарилганда, никоҳ давомида тўланган пул суммаси эр-хотиннинг умумий биргаликдаги мулки ҳисобланади.

Бу вазиятда, кредитга олинган мулк никоҳдан олдин олинганми ёки никоҳ даврида олинганини билиш лозим. Яъни никоҳ даврида кредитга олинган кўчмас мулкка ҳам эрни, ҳам хотинни ҳаққи бор, шу билан бирга, бундан кейинги қолган кредит тўловига ҳам уларнинг иккови бирдек жавобгардир. Қачонки, кредит тўлиқ тўлаб бўлинганидан кейин томонлардан бири, умумий биргаликдаги мулкни бўлиш ҳақидаги даъво билан судга мурожаат қилишга ҳақли.

Агар мулк никоҳдан аввал кредитга олинган бўлса, у ҳолда хотинингиз умумий уй-жойга эмас, фақат уй учун турмушингиз даврида тўланган пулга даъво қилиши мумкин.


Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

@yuristlar_maslahati
33.9K viewsedited  11:32
Ochish/sharhlash
2024-04-29 12:48:31 Фермерлар ерни қайта ижарага бериши (бошқа шахсга ўтказиш) нотариал тартибда амалга оширилиши белгиланди.

Қарорга кўра, Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасини қайта ижарага бериш (бошқа шахсга ўтказиш) кўчмас мулкка оид битимларни расмийлаштириш тартибида амалга оширилади ва нотариал тартибда тасдиқланади.

Адлия вазирлиги қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни қайта ижарага бериш (ижара ҳуқуқини бошқа шахсга ўтказиш) юзасидан нотариал Ҳаракатларни амалга оширишда нотариуслар томонидан қуйидагилар инобатга олинишини қатъий таъминласин:

ер участкасидан фойдаланиш мақсадини ўзгартирмаган ҳолда бошқа шахсга ўтказиш;

ижара ҳуқуқини бошқа шахсга ўтказувчи ер участкасидан камида уч йил давомида, бунда юридик шахсларга электрон онлайн-аукцион савдолари, очиқ электрон танлов ёки танлов ўтказмасдан давлат органларининг қарорлари билан тўғридан-тўғри ижарага берилган бўлса, беш йил давомида фойдаланган бўлиши шартлиги;

очиқ электрон танлов натижасига кўра ижара муддатига тенг тақсимланадиган қўшимча тўловларни ёки электрон онлайн-аукцион савдолари натижаларига кўра бўлиб-бўлиб тўлаш назарда тутилган тўловларни бир йўла тўлаган бўлиши",

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

@yuristlar_maslahati
34.3K views09:48
Ochish/sharhlash
2024-04-29 09:28:37
Сокращение бўлиши эҳтимоли хақида хабар берилмоқда.

@yuristlar_maslahati
46.2K viewsedited  06:28
Ochish/sharhlash
2024-04-29 09:27:04 #Кадровик
Меҳнат шартномаси тарафларнинг келишувигага кўра бекор қилинганада иш берувчилар қуйидагиларга эътибор беришлари керак.

Судлар тарафларнинг келишувига кўра (МКнинг 157-моддаси) меҳнат шартномаларининг барча турларини ва уларни ҳар қандай вақтда бекор қилиниши мумкинлигини эътиборга олишлари керак.

Тарафларнинг келишуви меҳнат шартномасига доир қўшимча келишув билан ёзма шаклда расмийлаштирилади, унда меҳнат шартномаси бекор қилинадиган сана, қўшимча келишув тузилган сана ва тарафларнинг реквизитлари кўрсатилиши шарт.

Меҳнат шартномасини ушбу асосга кўра бекор қилиш юзасидан низо чиққан тақдирда, судлар мазкур тартибга ва қўшимча келишув шартларига риоя қилинган-қилинмаганлигини текширишлари лозим.

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

@yuristlar_maslahati
36.0K views06:27
Ochish/sharhlash
2024-04-29 07:21:47 #Бизнес_солиқ
Qishloq xoʻjaligiga mo‘ljallangan yerlar boʻyicha soliq hisoboti 1-maydan kechiktirmay taqdim etilishi lozim

Yer uchastkalarining qonunchilikka muvofiq aniqlangan normativ qiymati qishloq xo‘jaligiga mo‘ljallangan yerlarning soliq solish bazasi hisoblanadi.
Soliq kodeksi 427-modda

Qishloq xo‘jaligiga mo‘ljallangan yerlar uchun soliq stavkalari qishloq xo‘jaligi ekinzorlarining normativ qiymatiga nisbatan 0,95% miqdorda belgilanadi.
Soliq kodeksi 429-modda

Qishloq xo‘jaligiga mo‘ljallangan yerlar bo‘yicha soliq hisoboti joriy soliq davrining 1-mayidan kechiktirmay taqdim etiladi.
Soliq kodeksi 431-modda

Qishloq xo‘jaligiga mo‘ljallangan yerlar ijara huquqi asosida beriladi.
Yer kodeksi 46-modda

Qishloq xo‘jaligi ekin maydonlarining normativ qiymati “O‘zdavyerloyiha” davlat ilmiy-loyihalash instituti tomonidan aniqlanadi.
VMQ-235-son 18.11.2014-yil

Qishloq xo‘jaligi tovar ishlab chiqaruvchilari ro‘yxati, qishloq xo‘jaligi ekin maydonlari va ularni hududiy joylashtirish sxemasi tashkilot — yer resurslari va davlat kadastri bo‘yicha ushbu tuman (shahar) bo‘limlari bo‘yicha ishlarni bajaruvchilar tomonidan tuziladi hamda ular bilan kelishuvdan o‘tkaziladi.
“Qishloq xo‘jaligi ekin maydonlarining normativ qiymatini aniqlash tartibi to‘g‘risida”gi Nizom

Agar qishloq xo‘jaligiga mo‘ljallangan yer uchastkalari qishloq xo‘jaligiga mo‘ljallanmagan yerlar hisobotida noto‘g‘ri aks ettirilgan bo‘lsa, buni bartaraf etish uchun my3.soliq.uz portali “Alohida soliq stavkalari qo‘llaniladigan ko‘chmas mulk obyektlari” interaktiv xizmatining “Qishloq xo‘jaligi maqsadida foydalaniladigan yer uchastkalari uchun” bo‘limi orqali soliq organlarini xabardor etish lozim.

Izoh: Murojaatga yer ajratish to‘g‘risidagi qaror va kadastr organlarining qishloq xo‘jaligi yer uchastkasi mavjudligi to‘g‘risidagi ma’lumotini ilova qilish lozim.

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

@yuristlar_maslahati
39.3K views04:21
Ochish/sharhlash
2024-04-28 15:48:57 Павловния плантацияларини барпо этиш учун ҳар бир лойиҳага 100 гектардан ер берилади

Қарорга кўра “2024 йил 1 мартдан бошлаб павловния плантацияларини барпо этиш учун ҳар бир лойиҳага 100 гектардан кам бўлмаган қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар, ўрмон фондига қарашли ерлардан ўрмон билан қопланмаган ер участкалари, шунингдек, қишлоқ хўжалиги учун яроқсиз бўлган ерлар ёхуд қишлоқ хўжалигининг сифати ёмон ерлари электрон онлайн- аукцион савдолари орқали ижарага берилади",

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

@yuristlar_maslahati
46.6K viewsedited  12:48
Ochish/sharhlash
2024-04-28 14:06:20 Ҳукумат яширин иқтисодиётга қарши курашиш доирасида навбатдаги режаларини тайёрлаган. Жамоатчилик учун эълон қилинмаган мазкур лойиҳа мутасадди идоралар ўртасида келишувга чиқарилган, яқинда тадбиркорлар иштирокида муҳокама ҳам қилинган. Айтиш керакки, улар орасида ҳақиқатда яширин иқтисодиёт кўламини камайтиришга доир муҳим қоидалар акс этмоқда.

2024 йил 1 майдан бошлаб:

қурилиш корхоналари томонидан жисмоний шахсларга кўчмас мулк объектлари реализация қилинганда солиқ базасини аниқлашда ҳар бир квадрат метр учун минимал миқдорлардан келиб чиқиб ҳисоблаш таклиф этилмоқда;

уй-жой, кўчмас мулк ва автотранспорт воситаларини сотуви фақат нақд пулсиз ҳисоб-китоблар асосида амалга оширилади. Бунда жисмоний шахслар томонидан мазкур олди-сотди шартномаларини банк маълумотлари асосида, юридик шахслар томонидан эса электрон ҳисобварақ-фактура орқали нақд пулсиз ҳисобкитобларнинг амалга оширилганлигини тасдиқловчи ҳужжат мавжуд бўлган тақдирда нотариал расмийлаштирилади.

2024 йил 1 июлга қадар:

шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига асосланган қурилиш объекти учун қурилиш материаллари ва сарф-харажатларининг чекланган ўртача миқдорини қатъий белгилаш тизими жорий этилади.

“POS” терминаллар ўрнатиш харажатлари фойда ва айланмадан олинадиган солиқ базасидан чегирилади.

“POS” терминаллар орқали амалга оширилган товар айланмаларига нисбатан фойда ва айланмадан олинадиган солиқ ставкалари 5 фоизга камайтирилади.

Шунингдек:

улгуржи савдо тўлиқ нақд пулсиз ҳисоб-китоб қилиш тартибига ўтказилади;

юридик шахс томонидан устав жамғармаси оширилган (янгидан шакллантирилган) тақдирда, мазкур операциялар бўйича товар моддий бойликларнинг манбаси юзасидан маълумотларни мажбурий равишда 10 кун ичида солиқ органларининг ахборот тизими орқали тақдим этиш тартиби ўрнатилади.

молия йили давомида жорий молия йили учун бюджет даромадларини камайтирувчи, солиқ ва божхона имтиёзларини беришни ва солиқсиз тўловлардан бюджетга ажратмаларни камайтиришни назарда тутувчи қонунчилик ҳужжатларини ишлаб чиқиш қатъиян тақиқланади.

Айни пайтда яширин иқтисодиётга қарши курашиш доирасида тадбиркорлар учун солиқ маъмурчилигини янада қийинлаштириш, солиқ хизмати ваколатларини кенгайтириш ҳамда нақд пул муомаласининг яна ортишига олиб келадиган, яъни яширин иқтисодиётнинг кенгайишига туртки берадиган шубҳали таклифлар ҳам бор.

2024 йил 1 июлдан:

солиқ органларига солиқ тўловчининг ҳудудига кириш ва бинони кўздан кечириш ваколати берилиши мумкин. Истиснолари ҳам хавотирли.

Солиқ қўмитаси Марказий банк билан товар ва хизматлар учун тўловлар жисмоний шахсларнинг пластик карталари (Р2Р) орқали амалга оширилишини тартибга солиш мақсадида Р2Р операцияларида муайян чегарадан ошган транзакциялар бўйича ўзаро маълумот алмашинуви юзасидан меморандум имзолаши шартлиги кўрсатилмоқда. Бу биринчи марта кўтарилмаяпти. Яқин-яқинда ҳам жиддий эътирозга сабаб бўлган эди.

айланмадан олинадиган солиқнинг қатъий белгиланган суммада тўлаш тартибини бекор қилиш кўзда тутилмоқда. Бу амалиёт яқиндагина кучга киритилган эди.

барча тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан йирик солиқ тўловчилари учун қўшилган қиймат солиғининг салбий фарқ суммаси ўрнини қоплаб беришни мурожаат қилинган кундан бошлаб 60 кундан 75 кун ичида амалга ошириш (тезлаштирилган тартиб ва тадбиркорларнинг барқарорлик рейтинги бундан мустасно).

Ҳужжат лойиҳаси чиндан ҳам тадбиркорлар ва фуқаролар учун принципиал тартиб-таомилларни кўзда тутади. Ҳужжат лойиҳаси очиқ муҳокамага қўйилиши, бизнес ва экспертлар ҳамжамияти билан яхшилаб элакдан ўтказилиши, иқтисодиёт равнақига халақит берадиган қисмлари якуний ҳужжатга киритилмаслиги лозим. Умуман, тўсатдан қарорлар пайдо бўлиб қолиш амалиётига барҳам бериш зарур.

@yuristlar_maslahati
44.4K viewsedited  11:06
Ochish/sharhlash
2024-04-28 13:26:30 "Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага бериш тартиби такомиллаштирилганлиги муносабати билан
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида" Вазирлар маҳкамасининг қарори қабул қилинди


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 26.04.2024 йилдаги 237-сон

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

@yuristlar_maslahati
41.2K viewsedited  10:26
Ochish/sharhlash
2024-04-28 09:23:57 #Бизнес_солиқ
АДВОКАТЛАРГА СОЛИҚ ҚАНДАЙ ҲИСОБЛАНАДИ?

Ассалому алайкум саволим Адвокатлик бюроси кандай соликлар тулайди ва унинг солик солиш объекти деб нима тушунилади, масалан жами шартнома буйича курсатган хизмат хакими ёки ундан ижара ва бока туловлар чегириб ташланадими шу буйича туликрок маълумот керак эди. Жавоб учун олдиндан рахмат

ЖАВОБ:
Солиқ кодексининг 477-моддаси биринчи қисмига асосан Адвокатлар ҳайъати, адвокатлик фирмалари ва адвокатлик бюролари фаолиятнинг нотижорат ташкилотлар сифатида адвокатлар томонидан ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш билан боғлиқ қисми бўйича ижтимо солиқ ва тўлов манбаида ушлаб қолинадиган солиқлар тўловчиси ҳисобланадилар. Кодексининг 478-моддасига асосан Адвокатлар томонидан юридик ёрдам кўрсатганлик учун олинадиган гонорарлар суммаларига ушбу моддада назарда тутилган хусусиятлар ҳисобга олинган ҳолда, Кодекснинг ХIII- бўлимида белгиланган тартибда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солинади. Адвокатнинг даромадлари жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солиш объектидир. Адвокатнинг даромади адвокат томонидан юридик ёрдам кўрсатилганлиги учун олинган сумма билан адвокатлар ҳайъатларини, адвокатлик фирмаларини ва адвокатлик бюроларини сақлаб туриш учун ўтказиладиган маблағлар суммаси ўртасидаги фарқ сифатида аниқланади. Солиқ базаси адвокатнинг даромадидан унинг даромадида ҳисобга олинадиган ижтимоий тўлов чегириб ташланган ҳолда аниқланади.

Саволингизни:
@yuristgamurojaat гa қолдиринг

@yuristlar_maslahati
41.5K views06:23
Ochish/sharhlash