Get Mystery Box with random crypto!

YURIST MASLAHATI

Telegram kanalining logotibi yuristlar_maslahati — YURIST MASLAHATI
Kanaldagi mavzular:
Кадровик
Kanal manzili: @yuristlar_maslahati
Toifalar: Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 339.09K
Kanalning ta’rifi

Мурожаат учун: @yuristgamurojaat
Фаолиятимиз 2021 йилда Адлия вазирлиги томонидан эътироф этилган.
Канал № 0003337171-сонли гувоҳнома асосида фаолият юритади.

Ratings & Reviews

1.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

2


Oxirgi xabar 16

2024-04-22 07:40:52 2024 йил 1 июлдан бошлаб юридик шахсларга етказиб бериладиган электр энергияси ва табиий газ учун тўловлар 100 фоиз олдиндан амалга оширилади.

@yuristlar_maslahati
40.1K viewsedited  04:40
Ochish/sharhlash
2024-04-22 05:55:58
#Бизнес
Сурхондарёда янги қурилган меҳмонхоналарга 25 млн сўмгача субсидия берилади

"Сурхондарё вилоятида янги меҳмонхона қуриш ва уни жиҳозлаш учун инвесторларга Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетидан субсидия ажратиш тартиби тўғрисида"ги вақтинчалик низомни тасдиқлаш ҳақида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори қабул қилинди.

18.04.2024 йилдаги 218-сон

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

@yuristlar_maslahati
41.2K views02:55
Ochish/sharhlash
2024-04-21 17:43:12 Умумтаълим фанларини билиш даражасини аниқлаш бўйича А+, А, Б+, Б, C+, C, даражали сертификатлар Раш модели асосида ҳисобланишга ўтилгандан кейин кенг жамоатчиликда устама тўланиши масаласида турли саволлар туғилган. Вазирлик ва бошқа мутассадди ташкилотлар ҳолатга ойдинлик критиши лозим.

Маълумки, Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 10 январдаги 17-сон қарорига асосан Тест натижалари халқаро методика — Раш модели асосида ҳисобланади. Унга кўра:
70 баллдан юқори балл олган талабгорга А+ даража;
65 — 69,9 балл олган талабгорга А даража;
60 — 64,9 балл олган талабгорга B+ даража;

55 — 59,9 балл олган талабгорга B даража;
50 — 54,9 балл олган талабгорга C+ даража;
46 — 49,9 балл олган талабгорга C даражали сертификат берилади.
Сертификат 3 йил муддатга берилади. Бунда:
А+, А даражали сертификат олган абитуриентларга олий таълим муассасаси бакалавриатига ўқишга қабул қилиш бўйича тест синовларида ушбу фандан белгиланган максимал балл берилади;
B+, B, C+, C, даражали сертификат олган абитуриентларга мос равишда сертификатдаги умумий баллга нисбатан фоиз асосида олий таълим муассасаси бакалавриатига ўқишга қабул қилиш бўйича тест синовларида ушбу фандан белгиланган максимал баллга нисбатан табақалаштирилган (пропорционал) балл берилиши белгиланган.

Баллар шу шаклда ҳисобланганда ўқитувчи томонидан қайси даража олинганда унга устама тўланади?

Эски тартиб бўйича масалан она тили ва адабиёт ўқитувчили камида саксон фоиз тўплаши керак эди. Янги бахолаш тартиб бўйича устамани ҳисоблашда тушунарсиз ҳолат вужудга келган. Мутасаддилар расмий маълумот асосида изоҳ берса, барча учун манфаатли бўларди.

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

@yuristlar_maslahati
60.8K viewsedited  14:43
Ochish/sharhlash
2024-04-21 15:06:09 Кадасрт хужжатларини расмийлаштиришда тўлов билан боғлиқ муносабатлар. (Имтиёзлар)

Кадастр паспортини янгилаш зарурати юзага келганда, янги ташкил қилинган (реконструкция қилинган) кўчмас мулк объектлари хатловдан ўтказилади ва уларнинг нархи мазкур Низомга мувофиқ белгиланади.

Янги объектга кадастр паспортини расмийлаштиришда фақат кадастр паспортини шакллантириш ва геокод бериш учун ҳақ ундирилади.

«Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимида рўйхатга олинган шахсларга, шунингдек, I ва II гуруҳлар ногиронлари ва Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари учун давлат хизматлари нархи хизматлар умумий қийматининг 50 фоизини ташкил қилади (тадбиркорлик фаолияти мақсадларида ёки юридик шахслар вакили сифатида мурожаат қилинган ҳолатлар бундан мустасно).

Ушбу иловага мувофиқ белгиланган давлат хизматлари учун жисмоний шахсларга ҳисобланган ҳақ миқдорларига қуйидаги камайтирувчи коэффициентлар қўлланилади:
туманларда (шаҳар таркибига кирувчи туманлар, туман бўйсунувидаги шаҳарлар ва туман маркази ҳисобланган шаҳарчалар бундан мустасно) — 0,9;
бориш қийин бўлган ва тоғли ҳудудларда — 0,8.


«Деҳқон хўжалиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ деҳқон хўжаликларини юритиш учун берилган ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказганлик учун йиғим ундирилмайди.

Суд бошқарувчилари учун давлат хизматлари олдиндан тўловларни амалга оширилмасдан кўрсатилади, кўрсатилган хизмат тўловининг ўрни суд бошқарувчиси томонидан «Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 150-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган тартибда тўланади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 10.07.2014 йилдаги 186-сон

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

@yuristlar_maslahati
49.3K views12:06
Ochish/sharhlash
2024-04-21 11:04:40 #Бизнес_адвокат
Кўпчилик тадбиркорлар судга мурожаат қилишда давлат божи масаласидан ҳайиқишади. Бироқ давлат божини тўламасдан ҳам судга мурожаат қилиш йўллари бор. Бугун шу ҳақда қисқа тушунтиришлар бериб ўтаман.

Қани кеттик.

1 Усул
. Судга давлат божини тўлашни кечиктириш юзасидан илтимоснома киритиш усули.

"Давлат божи тўғрисида"ги қонуннинг 19-моддасига асосан Пул маблағлари мавжуд бўлмаган ва бу хизмат кўрсатувчи банк томонидан тасдиқланган тақдирда, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи юридик ва жисмоний шахсларга суднинг ажримига кўра давлат божини кечиктириб тўлашга рухсат берилиши мумкин. Банк тасдиғида судга мурожаат қилинган санадан кўпи билан уч кун олдинги сана қайд этилган бўлиши керак.

Акциядорлар акциядорлик жамиятининг фаолиятидан келиб чиқадиган низолар бўйича ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилганлиги тўғрисидаги даъво билан иқтисодий судга мурожаат қилган тақдирда акциядорларга давлат божини тўлаш муддати кечиктирилиб, бу бож кейинчалик айбдор тарафдан ундириб олинади.

2 Усул. Сизнинг манфаатингизни ҳимоя қилиб судга мурожаат қилиш ваколатига эга нодавлат ташкилотларга аъзо бўлиш. Масалан сиз савдо саноат палатасига аъзо бўлиш орқали судга даъвлат божи тўламасдан даъво аризадлари киритишингиз мумкин. Хатто сиз кичик ва ўрта бизнес вакили бўлсангиз ҳам. Савдо саноат палатаси ўз аъзоларини манфаатларини кўзлаб киритган даъволари юзасидан давлат божидан озод қилинган. Президентнинг 23.01.2023 йилдаги ПҚ-15-сонли қарорига асоан Микро, кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектлари Савдо-саноат палатаси аъзолигига аъзолик ва кириш бадалларини тўламасдан қабул қилиниши белгиланди.

3 Усул. Сизнинг манфаатингизни ҳимоя қилувчи давлат ташкилотлари орқали даъво киритиш.

Сизнинг манфаатингизни кўзлаб Прокуратура, адлия органлари, шунингдек, Бизнес омбусман судга даъво ариза киритганда сиз давлат божи тўламайсиз, чунки "Давлат божи тўғрисида"ги қонуннинг 8-моддасига асосан бу ташкилотлар юридик ва жисмоний шахсларнинг манфаатларини кўзлаб қилинган даъволар ҳамда бериладиган аризалар юзасидан давлат божидан озод қилинган.

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

@yuristlar_maslahati
42.3K views08:04
Ochish/sharhlash
2024-04-21 08:35:33 Энди 5 қаватли уйларни барпо этишга камида “қониқарли” ва 9 қаватли уйларга “ўрта қониқарли” рейтингига эга бўлган пудратчилар жалб қилинади. Бу – қўшимча 2 мингга яқин пудратчига йўл очиб беради.

Турар жойлар қурилишида “яшил” стандарт жорий қилинади. У асосида бунёд этиладиган уй учун пудратчиларга кредитлар бир фоиз паст, яъни йиллик 15 фоиз ставкада берилади.

Пудратчиларга кредитлар бўйича кафиллик бериш ва фоиз харажатини қисман қоплашга Тадбиркорлик компанияси томонидан 200 миллиард сўм йўналтирилади. Уй қурилиши учун махсус техникалар импорти бўйича берилган божхона имтиёзи яна бир йилга узайтирилади.

Бундан буён ипотека кредитлари бўйича гаровга олинадиган уйни суғурталаш талаби бекор қилинади.

Камбағалликдан чиқариш дастурига кирган ва турар жойи ночор аҳволдаги оилаларга, “маҳалла еттилиги” тавсияси асосида, ўз ҳовлисида уй қуриш ва таъмирлашга 120 миллион сўмгача ипотека кредити ажратиш йўлга қўйилади. Бунда кредитнинг 15 фоизи ва дастлабки беш йилда фоиз ставкасининг 6 фоизгача банди бюджетдан қоплаб берилади.

@yuristlar_maslahati
46.9K views05:35
Ochish/sharhlash
2024-04-20 21:25:18 Бу масала бўйича бир неча марта каналда танқидий материаллар эълон қилдик ва охири Бош вазир томонидан сўнги нуқда қўйилди.

@yuristlar_maslahati
47.8K views18:25
Ochish/sharhlash
2024-04-20 20:58:09
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг топшириғи

@yuristlar_maslahati
67.3K viewsedited  17:58
Ochish/sharhlash
2024-04-20 20:42:01 Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг топшириғи билан:

Умумтаълим муассасаларида “Табиий фан (сcиенcе)“, “Тарбия” ва “Информатика ва ахборот технологиялари” фанларини бошланғич синфларда “Бошланғич таълим” ўқитувчилари, “Табиий фан (сcиенcе)“ни 5-6-синфларда эса “География”, “Биология” ва “Физика” ўқитувчилари, 5-11-синфларда “Тарбия” фанини, Тарих, Миллий истиқлол ғояси ва ҳуқуқ мутахассислигига эга фан ўқитувчилари дарс ўтишларига:

Табиий фан (сcиенcе)“ ва “Тарбия” фанидан дарс бераётган бошланғич таълим, шунингдек, физика, география, биология, тарих, давлат ва ҳуқуқ асослари фанидан амалдаги малака тоифаларига мос равишда ҳақ тўланишига розилик берилди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 2-августдаги 425-сон қарори билан белгиланган, олий малака тоифа (бош ўқитувчи лавозими)га эга бўлганидан сўнг олий малака тоифани 15-йил давомида сақлаб келган ва узлуксиз иш стажига эга бўлган педагог кадрлар навбатдаги мажбурий аттестацияга жалб этилмаслик тартиби 2022-йил 2-августга қадар 15 йиллик узлуксиз иш стажига ҳамда олий малака тоифага эга (бунда олий тоифага эга бўлганлик даври муҳим эмас) бўлган педагогларга нисбатан татбиқ этилмайди.

Вазирлар Маҳкамасининг “Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштиришни самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2021-йил 19-майдаги 312-сон қарорининг 9-бандида келтирилган талаблар иккинчи хорижий тил педагогларга нисбатан татбиқ этилмаслиги белгиланди.

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

@yuristlar_maslahati
16.1K viewsedited  17:42
Ochish/sharhlash
2024-04-20 10:18:59 Илмий тадқиқотчилар (ҳарбий илмий тадқиқотчилар) фаолиятида қўлланиладиган (зарур бўлган) норматив ҳужжатлар қайсилар?

ПФ–4958-сон 16.02.2017й (Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида)
ПФ–5847-сон 08.10.2020й (Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида)
ПФ–6097-сон 29.10.2020 й (Илм-фанни 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида)
ПҚ–5047-сон 01.04.2021й (Илм-фан соҳасидаги давлат сиёсати ва инновацион ривожлантиришдаги давлат бошқарувини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида)
ПФ–6198-сон 02.04.2021й (Илмий ва инновацион фаолиятни ривожлантириш бўйича давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш тўғрисида)
ВМҚ–226-сон 13.10.2008й (Ўзбекистон иқтидорли ёшларини тақдирлаш ва моддий рағбатлантириш тўғрисида)
ВМҚ–365-сон 28.12.2012й (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси тўғрисида низом)
ВМҚ–36-сон 02.03.2015й (Магистратура тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида)
ВМҚ–304-сон 22.05.2017й (Олий таълимдан кейинги таълим тўғрисидаги низом)
ВМҚ–937-сон 22.11.2017й (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссиясида илмий даражалар олиш юзасидан диссертацияларни экспертизадан ўтказиш билан боғлиқ сарф-харажатларни тўлаш тартиби тўғрисида низом)
ВМҚ–606-сон 19.07.2019 й (Олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни мақсадли тайёрлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида)
ВМҚ–133-сон 09.03.2020й (Илмий-тадқиқот ишларига давлат буюртмаси тўғрисидаги низом; «Стартап» лойиҳаларни танлаб олиш ва молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низом)
ВМҚ–545-сон 27.08.2021й (Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги тўғрисида низом)
2443 25.03.2013й (Эксперт кенгаши тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида)
2665 14.04.2015й (Докторлик диссертацияси ва диссертация авторефератини расмийлаштириш қоидалари)
2666 14.04.2015й (Диссертациялар илмий натижаларининг амалиётга жорий қилинишини баҳолаш бўйича)
2764 17.02.2016й (Малакавий имтиҳонларни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида)
2793 03.06.2016й (Илмий унвонлар бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида)
2893 23.06.2017й (Илмий даражалар берувчи илмий кенгаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида)
2894 23.06.2017й (Илмий даражалар бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида)

@yuristlar_maslahati
34.5K viewsedited  07:18
Ochish/sharhlash