Get Mystery Box with random crypto!

YURIST MASLAHATI

Telegram kanalining logotibi yuristlar_maslahati — YURIST MASLAHATI
Kanaldagi mavzular:
Кадровик
Kanal manzili: @yuristlar_maslahati
Toifalar: Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 339.09K
Kanalning ta’rifi

Мурожаат учун: @yuristgamurojaat
Фаолиятимиз 2021 йилда Адлия вазирлиги томонидан эътироф этилган.
Канал № 0003337171-сонли гувоҳнома асосида фаолият юритади.

Ratings & Reviews

1.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

2


Oxirgi xabar 15

2024-04-23 14:57:46
Қайноқ таклиф!

Хоn Saroy'нинг замонавий кўринишга эга «Zo'rsan» лойиҳасидан 3 хонали хонадон харид қилишга улгуриб қолинг

Бошланғич тўловни амалга оширинг ва қолган қисмини 48 ой давомида тўлаб боринг!

Лойиҳа ҳудудида

• Боғча ва мактаб
• Хавфсиз болалар майдончаси
• Автотураргоҳлар
• 24/7 кузатув камералари жойлашади

Бот орқали боғланиш

Қўшимча маълумот учун:

71 200 74 00
55 501 74 00
39.8K views11:57
Ochish/sharhlash
2024-04-23 13:46:16 #Суд_амалиёти
Фуқаролик кодексидаги мажбуриятни бажаришни орқага суришга рухсат берадиган норма тўғрисида.

Бисасиз, давлат мулк объектлари тадбиркорларга турли шартлар билан тадбиркорларга инвеститция шартлари асосида сотилган. Мазкур инвестиция шартномалари тадбиркорлар томонидан маълум сабаблар билан бажарилмай қолган ва бугун судларда айнан инвеститция шартномалари билан боғлиқ низолар талайгина.

Бир суд кейсида ҳам манашундаҳ ҳолат вужудга келди. Тадбииркор 2020 йилда инвеститция шартлари билан мулк сотиб олади ва инвестиция шартномасини маълум сабабларга кўра бажара олмайди. Шартнома шартларини бажара олмаганлигининг сабаби эса, тадбиркорга топширилган мулкнинг маълум қисми низоли мулк бўлган. Тадбиркор шуни асос қилиб судда ўз позитсиясини қилди. (Бундай низолар аукциондан сотиб олинган мулкда кўп кузатилади)

Фуқаролик кодексининг 256-моддаси иккинчи қисмига асосан бурчли тараф шартномада белгилаб қўйилган мажбуриятни бажармаган ёки мажбурият белгиланган муддатда бажарилмаслигини очиқ кўрсатиб турган вазият мавжуд бўлган тақдирда, муқобил ижрони ўз зиммасига олган тараф ўз мажбуриятини бажармай туришга ёки бу мажбуриятни бажаришдан бош тортишга ва кўрилган зарарни тўлашни талаб қилишга ҳақли экани белгиланган.

Мазкур асос билан суд ҳал қилув қарорини тадбиркор фойдасига чиқарди

Саволингизни:
@yuristgamurojaat гa қолдиринг

@yuristlar_maslahati
44.9K views10:46
Ochish/sharhlash
2024-04-23 10:12:16 Фото ва видео-радар маълумотлари 48 соат ичида юборилмаган бўлса, ҳайдовчи жаримага тортилмайди

Йўлларда фото ва видеорадар орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидалари бузилишига оид маълумотлар жарима солиш тўғрисида қарор чиқаришга ваколатли бўлган мансабдор шахсга 48 соат ичида юборилмаган бўлса, ишни кўриб чиқиш тугатилади - қонун лойиҳаси.

@yuristlar_maslahati
63.7K viewsedited  07:12
Ochish/sharhlash
2024-04-23 08:58:57 Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 26.03.2024 йилдаги 96-сонли буйруғи Умумий ўрта таълим муассасалари юқори синф ўқувчиларининг қизиқиши ва қобилиятига кўра фанларни чуқурлаштириб ўқитиш ҳамда замонавий касбларни ўргатиш тўғрисида

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

@yuristlar_maslahati
50.6K views05:58
Ochish/sharhlash
2024-04-23 08:29:27 #Кадровик
Иш берувчи томонидан ходимга интизомий жазо қўллаш тартиби

Интизомий жазо ким томонидан қўлланиши мумкин?

Интизомий жазо чоралари ишга қабул қилиш ҳуқуқи берилган шахслар (органлар) томонидан қўлланилади. Яъни иш берувчи томонидан.

Интизомий жазо қўллашдан олдин ёзма тушунтириш олиш ходимдан шартми?


Иш берувчи ходимдан интизомий жазо чораси қўлланилгунига қадар ёзма тушунтиришни талаб қилиши, шу жумладан, агар интизомий қилмиш хизмат текшируви натижаларига кўра аниқланган бўлса, талаб қилиши шарт. Ходимнинг ёзма тушунтириш тақдим этишни рад этганлиги интизомий жазо чораси қўлланилиши учун монелик қилмайди ва ҳозир бўлган гувоҳлар кўрсатилган ҳолда далолатнома билан расмийлаштирилади.

Интизомий жазони расмийлаштириш тартиби қандай?


Ходимга интизомий жазо чорасини қўллаш иш берувчининг буйруғи билан расмийлаштирилади.
Иш берувчининг ходимга нисбатан интизомий жазо чорасини қўллаш тўғрисидаги буйруғи қабул қилинган кундан эътиборан уч иш куни ичида, ходим ишда бўлмаган вақт ҳисобга олинмасдан, унга жазонинг сабаблари кўрсатилган ҳолда имзо қўйдириб эълон қилинади.

Ўзига нисбатан интизомий жазо чорасини қўллаш ҳақидаги буйруқ билан таништирилмаган ходим интизомий жазоси бўлмаган деб ҳисобланади.

Интизомий жазонинг амал қилиш муддати у қўлланилган кундан эътиборан бир йилдан ошмаслиги керак.

Интизомий жазони муддатидан олдин бекор қилиш мумкинми?


Иш берувчи интизомий жазони ўз ташаббусига кўра, ходимнинг бевосита раҳбарининг, касаба уюшмаси қўмитасининг илтимосномасига, шунингдек ходимнинг илтимосига кўра, бир йил ўтгунига қадар муддатидан олдин олиб ташлаш ҳуқуқига эга.

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

@yuristlar_maslahati
47.0K views05:29
Ochish/sharhlash
2024-04-22 13:53:45 #Бизнес_солиқ
Сизда мол-мулк солиғи миқдори кўпайиб кетган бўлса, мулкни ўзингиз қайта баҳолатишга ҳақлисиз. Солиқ кодексининг 412-моддасига асосан Агар объектнинг 1 кв. метри қиймати белгиланган энг кам қийматдан паст бўлса, солиқ тўловчи кўчмас мулк объектлари қийматини мустақил баҳолашни амалга оширишга ҳақли. Бунда мустақил баҳолаш натижалари, шу жумладан солиқ тўловчи томонидан ўтган икки йилда ўтказилган мустақил баҳолаш натижалари солиқ базаси сифатида эътироф этилади.

Изоҳ: Мол мулк солиғининг объектларга нисбатан солиқ базаси 1 кв. метр учун мутлақ миқдорда белгиланган энг кам қиймати қуйидагича

Тошкент шаҳрида — уч миллион сўм;
Нукус шаҳрида ва вилоят марказларида — икки миллион сўм;
бошқа шаҳарларда ва қишлоқ жойларда — бир миллион икки юз минг сўм;

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

@yuristlar_maslahati
30.2K views10:53
Ochish/sharhlash
2024-04-22 12:31:36 ЭНГ ЯХШИ МАКТАБ УЧУН 10 000 000 (ЎН МИЛЛОН) СЎМ

Хабарингиз бор "YURIST MASLAHATI" канали орқали турли ижтимоий лойиҳалар ўтказиб келинмоқда бунда икки ой олдин бошланган "THE BEST SCHOOL" ижтимоий танловининг вилоят босқичи ўз ниҳоясига етди ва Республика босқичига старт берилди.

Ижтимоий танлов ғлобларига умумий 10 000 000 сўм пул мукофоти ва сертификатларни топширади.

Бунда:
лойиҳанинг мутлақ ғолибига 7 000 000 сўм;
иккинчи ўрин соҳибига 2 000 000 сўм
учинчи ўрин соҳибига 1 000 000 сўм миқдорда
пул мукофотлари (ёки танлов ғлибларининг ҳоҳишига кўра шу пулга тенг миқдорда китоблар жамланмаси) билан тақдирланади.

Мактабларга овоз бериш учун мўлжалланган @eng_yaxshi_maktab_bot ҳавсизлик жиҳатдан тўлиқ ҳимояланган. Нотўғри йўллар билан овоз тўплашга уринган мактабларни автоматик аниқлайди ва лойиҳадан чиқариб юборади. Битта одам фақат битта овоз бера олиши лойиҳани адолатли олиб боришини кафолатлайди.

Овоз бериш жараёнлари май ойининг 25 санасига қадар давом этади. Яъни ўқувсаотларининг охирги куни, 25 май санасида, натижалар эълон қилинади

Бот орқали кириб ўз мактабингиз учун овоз беринг. Бот автоматик тарзда овозлар сонини ҳисоблайди ва Республикада энг яхши натижага эга 10 та мактабни кўрсатиб боради.

Мактаблар рўйхати
@eng_yaxshi_maktab_bot
39.4K views09:31
Ochish/sharhlash
2024-04-22 11:32:03 #Суд_амалиёти
2021 йилдаги рағбатлантирувчи коэффициент масаласида кўп ва ҳўп ёздик. Мазкур берилган маълумотлардан хизматларимиздан фойдаланган фермерлар ўзларининг Вазирлар маҳкамасининг қарори белгиланган 1.15 фоиз пулларини ундиришди ва ундиришда давом этишмоқда. Бу ҳақда 2022 йил 29 ноябрь куни “ABU BAKR YAXYOBEK” фермер хўжалиги ҳам “APK BEKABOD” МЧЖустидан ОЛИЙ СУДДА ютиб чиққанлигини, Бундан ташқари яна бирнеча ишларда Олий Судда бу иш фермерлар фойдасига ҳал бўлганини асослар билан келтирган ҳолда маълумотлар бергандик.

Шунингдек Қашқадрё вилояти Миришкор туман фермерлар кенгашига берган консултацияларимиз билан аппеляция инстанциясида суд 10 лаб фермерларнинг фойдасига ҳал қилув қарори қабул қилган.

Ўтган ойнинг 18-март куни Сурхондарёлик фермернинг фойдасига айнан рағбатлантирувчи коэффициент масаласида Жавобгар Кластердан қарийб 300 000 000 (уч юз миллион) сўм ундирилиши белгиланди. Юқоридаги ҳал қилув қарори шу қарор юзасидан.

Изоҳ: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 04 мартдаги 121-сонли қарорига асосан Бухоро-6, Бухоро-8, Бухоро-102, Наманган-77 ва С-6524 селекцион навларига нисбатан белгиланган минимал нархларга 1.15 рағбатлантирувчи коэффициент қўшиб берилиши керак бўлган.

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

@yuristlar_maslahati
32.1K viewsedited  08:32
Ochish/sharhlash
2024-04-22 11:31:40
#Суд_амалиёти
27.6K views08:31
Ochish/sharhlash
2024-04-22 09:48:09 Кеча каналда кўтарилган Ўқитувчиларга устама тўлаш масаласида Хушнудбек ҳам ўз фикрини билдирмоқда.

Ўқитувчиларга устама олиш учун бериладиган миллий сертификат юзасидан

Шу кунларда кўплаб ўқитувчилар томонидан мурожаатлар келиб тушмоқда. Унга кўра, устама олиш учун миллий сертификат тестидан ўтиб, тегишли балл тўплаган ўқитувчилар айрим тушунмовчиликка дуч келишмоқда.

Яъни авваллари миллий сертификат учун тест натижалари 100 баллик рейтингда чиқариларди, эндиликда БМБ тестлар натижаларини ҳисоблашда Раш моделига ўтди.

Аммо ўқитувчиларга устама беришга оид ҳужжатларда эски шкала қолиб кетгани, ҳали ҳужжат янгиланмагани учун тушунмовчилик юзага келди.

Мазкур масалада Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги масъуллари билан боғландим ва масалага ойдинлик киритишга ҳаракат қилдим.

Вазирлик ушбу муаммодан хабардор ҳамда ечим сифатида амалдаги қонун ҳужжатларига ўзгариш киритиш ҳақидаги лойиҳа ишлаб чиқилган. Ҳозирда ҳужжат лойиҳаси тегишли ташкилотлар билан келишилиб, эскпертиза учун Адлия вазирлигига киритилган.

Янги лойиҳага кўра, аввалги ҳисоблаш тизимида олинган миллий сертификатлар учун 80 баллдан юқори балл олганларга устама белгиланади. Янги Раш моделида эса А ва А+ даражадаги сертификат учун устама бериш режалаштирилмоқда.

Бошланғич таълим (математика ва она тили ва адабиёт) йўналиши учун эса аввалги ҳисоблаш тизимида 60 балл олганларга, янги Раш моделида эса C+ ёки ундан юқори даражадаги сертификат учун устама бериш режалаштирилган.

Албатта, бу ҳали лойиҳа холос. Ҳозирча тасдиқлангани йўқ.

Таклиф: ўқитувчиларга устама бериш учун талаб этиладиган даражани аввалгидан кўтариб қўйилиши (ҳар ҳолда бир қарашда шундай туйилмоқда), ўқитувчилар орасида норозиликларни келтириб чиқаряпти. Бу бўйича ижтимоий тармоқларда эътирозлар ёзилмоқда. Масъуллар Б+ даража учун ҳам устама бериш вариантини кўриб чиқиши мақсадга мувофиқ.

“Саволлар осон, бу тест аслида абитуриентлар учун” деган важлар ўтмайди. Бунда ўқитувчиларнинг айби йўқ. Ўқитувчига мос имтиҳон ташкил қила олмаётганларнинг муаммоси бу аслида.

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

@yuristlar_maslahati
37.1K views06:48
Ochish/sharhlash