Get Mystery Box with random crypto!

Юрист Хизмати | Расмий канал

Telegram kanalining logotibi yurist_xizmati — Юрист Хизмати | Расмий канал
Kanaldagi mavzular:
Биласизми
Kanal manzili: @yurist_xizmati
Toifalar: Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 112.24K
Kanalning ta’rifi

Каналимиз № 0005006503 - сонли давлат рўйхатидан ўтган гувоҳнома асосида фаолият юритади.
Саволларингизни каналимиз постларида кўрсатилган мурожаат ботларимиз орқали юборишингиз мумкин.
Реклама бўйича: t.me/Yurist_Xizmati_reklama

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 258

2021-12-11 17:52:11 С1 СЕРТИФИКАТИ ОЛГАН ЎҚИТУВЧИЛАРГА УСТАМА ТЎЛАНАДИМИ?

@Yurist_Xizmati 3152-савол:

Ассалому алейкум!Мени саволим хам яна уша С1 сертификати буйича. Мен рус тили укитувчисиман. С1 сертификатини олдим,лекин... жуда купчилигимиз, рус тили укитувчилари,бу сертификатга устама туланмайди деган жавоб топяпмиз. Малол келмаса бизга жайдари,содда килиб тушунтириб утсангиз устама туланадими С1 ТРКИ сертификатига йукми? Мен директоримга мурожаат килганимжа АСОС деган жавоб олдим.Туланса нима учун туланадию, туланса нима учун туланмайди? Илтимос шуни аник, лунда тушунтириб берсангиз. Яна шу мавзуда савол-аттестацияда 80 балл С1 олганларга бериладими еки йукми?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:


Бу Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 19 майдаги ПҚ – 5117-сонли “Ўзбекистон Республикасида хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида қайд этилган.

Унга мувофиқ 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб:

• таълим муассасаларининг камида С1 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро тан олинган сертификатга эга хорижий тиллар ўқитувчиларига уларнинг базавий тариф ставкасига нисбатан ҳар ойлик 50 фоиз миқдорида қўшимча устама ҳақи тўлаб борилиши белгиланган.

Сиз Тест по русскому языку как иностранному (ТРКИ) сертификатини ёки Test of Russian as a Foreign Language (TORFL) сертификатини олган бўлсангиз унда сизга устама тўланади.

Чунки ушбу сертификатлар Хорижий тилларни билиш даражасини баҳоловчи халқаро тан олинган сертификатлар Рўйхатида (Адлия вазирлиги томонидан 2021 йил 7 сентябрда 3318 рўйхат рақами билан рўйхатдан ўтказилган) мавжуд.

Саволда ТРКИ сертификатини олганлигингиз ёзилган. Шундай экан сизга устама тўланади.

Юристга савол юбориш

Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

@Yurist_Xizmati
21.9K viewsedited  14:52
Ochish/sharhlash
2021-12-11 16:34:21
Ҳатто болалар ҳам тушуниб қолишибди

@Yurist_Xizmati
16.2K views13:34
Ochish/sharhlash
2021-12-11 09:46:14 ЧОРРАҲАДА 3 МАШИНА АВАРИЯГА УЧРАДИ, АЙБДОР МЕНМИ?

@Yurist_Xizmati 3151-савол:

Assalomu aleykum.26 noyabrda dp bòldi maxallamda. Maxallaga arkadan kiraman xar doim 4 5 maxal shu yòl bn yuraman 5 6 yildan beri. Maxallaga arkadan kirib boraman asosiy yòl xisoblangan xar doim òng chap tomondan keganla xar doim tòxtab yòl berishgan. 4tali chorraga kirgandayam òng chp tomondagila kutib turishadi chorraga kirganimda nexi 3 keb 50 tezli didi ( lekin 50 tezlida bu darajaga chochvormasdi moshinani) keb urdi mani man aru chetidi turgan arlandoga borib uruldim. Man axvolim juda yomonidi shok sastayanna basharala udar yegan. Banisaga ketdim uyodan 102 qivorishgan banisan kesam 102 sizzi aybiz òng qòl qoidasi didi. 3 kundan keyin chaqirishdi ayb mandekan nexia 3 16mln, arlondo 19million atsenka qildirib kelishibdi. Manga shartmas diyishdi znak bòganda uni aybi bòlardi diyishdi. Savolim uni tezli òng qòl qoydasi bòsa uyam chorraxaga kirganda sekinlashib moshina bor yòligiga ishonch xosil qib keyin tezligini oshirishi keregidiyu. Keb urgan u ayibdor man bob qovoman moxallani boshida maxalla znakli plakat qib qòygan xamma xar doim shu chorradayam tòri òtib ketvurgan 20yildan beri yashimiz shu maxallada. Znak bòmasa man aybdor bob qovuramanmi advakat olibdi nexi 3 manam advakat olib sudlashsam yutib chiqamanmi xokimyatga borib znak qòyish haqida ariza yozib znak qòydirsam nimadir òzgaradimi? Bu maxalladan kirib chiqib ketvotkandi qòyilgan znak shu arkadan kirib keganman rasmda chiqib ketvotganda olingan. (Фуқаро юборган расм пастда)

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Йўл белгиси бўлмаса, бу кимдир шу сабабли айбдор бўлади дегани эмас. Сизнинг ҳолатингизда йўл белгиси бўлмаса ҳам тартиб қоидалар мавжуд-ку. Бундай чорраҳалар тартибга солинмаган чорраҳалар ҳисобланади ҳамда белгиланган қоидалари бор.

Вазирлар Маҳкамасининг 2015-йил 24-декабрдаги 370-сон қарорига 1-ИЛОВА "Йўл ҳаракати ҚОИДАЛАРИ"нинг 105-бандига мувофиқ тенг аҳамиятга эга бўлган йўллар кесишган чорраҳада релссиз транспорт воситасининг ҳайдовчиси ўнгдан келаётган транспорт воситаларига йўл бериши шарт.

Бунда у тез келадими ёки секин келадими буни аҳамияти йўқ. Унга йўл беришга мажбурсиз.

Кейин сиз расмда юборган белгингиз бу расмий юридик кучга эга бўлган белги эмас. У шунчаки фуқаролар томонидан ўрнатилган плакат. Кейин сиз ҳокимиятга бориб белги ўрнаттирганингиз билан сизнинг ҳолатингизга тасир қилмайди. Чунки воққеа содир бўлган пайтда у белги бўлмаганку.

Демак, Чорраҳаларда белги бўлмаса, бу чорраҳалар тартибга солинмаган чорраҳалар ҳисобланади ва улар учун алоҳида белгиланган қоидалар амал қилади. Қисқача қилиб айтганда, адвокат ёллашингиз сиз учун фойдасиз.

Юристга савол юбориш

Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

@Yurist_Xizmati
14.0K viewsedited  06:46
Ochish/sharhlash
2021-12-11 09:17:45
Она ҳақида! Диққат қилинг

Бугун ота-оналаримизни аҳволидан хабар оляпмизми? Улар биздан рози бўляптими?

@Yurist_Xizmati
16.8K viewsedited  06:17
Ochish/sharhlash
2021-12-10 19:00:30 ФЕРМЕРДАН ЕР СОТИБ ОЛИБ УЙ ҚУРГАНДИК, ЭНДИ УЙНИ БУЗИШМОҚЧИ. БУ ҚОНУНИЙМИ?

@Yurist_Xizmati 3150-савол:

Саволим биз 2017 йил уй жой учун учаска олган эдик бизга фермер қарор берган лекин қарор сохта дейишаяпди биз бетон ташланган биз 6та қўшнимиз қўшниларимиз кўчиб чиққан Энди келиб бузамиз дейишаяпди биз пулларимизга куйиб қолаверамизми бирор чораси бўлиши кераккў бизга ёрдамларингиз керак бизга ер сотган фермер ўлиб кетди

ЮРИСТ ЖАВОБИ:


Сизлар ерни сотиб олишда нотўғри йўлдан кетгансиз.

Фермер хўжалиги тўғрисидаги қонуннинг 13-моддаси иккинчи қисмига кўра фермер хўжалигига берилган ер участкаларидан қатъий белгиланган мақсадда фойдаланилади.

Улар хусусийлаштирилиши, шунингдек олди-сотди, гаров, ҳадя, айирбошлаш обекти бўлиши мумкин эмас.

Соддароқ айтганда, фермернинг ўзига берилган ерни сотиши мумкин эмас. У ерни сотганлиги эса жиноий жавобгарликкача олиб келади.

Энди сиздаги вазиятга келсак, 2017 йилдаги қонунчиликка яъни Ер кодексининг 6-моддасига биноан жисмоний шахсларга мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини ким ошди савдоси асосида фуқароларга реализация қилиш туман ҳокимининг ваколатига тааллуқли саналган. Яъни ер фуқароларга фақат ҳоким қарори асосидагина берилган. Фермернинг қарори эса ноқонуний бўлган.

Энди қаранг! Фуқаролик кодексининг 212-моддаси учинчи қисмига биноан ўзбошимчалик билан иморат қуриш натижасида ҳуқуқлари бузилган шахснинг ёки тегишли давлат органининг даъвоси билан бундай иморат суднинг қарорига биноан иморатни қурган шахс томонидан ёки унинг ҳисобидан бузиб ташланиши лозим.

Бошқача айтганда, сиздаги ҳолатда иморатни бузиш ҳақидаги ҳаракатлар тўғри. Фақат бунинг учун суднинг бузишга рухсат бериш ҳақидаги қарори бўлиши талаб этилади.

Шунинг учун сиздаги вазиятда улар суд қарорини сизга беришмагунча иморатни бузишга уларнинг ҳаққи йўқ.

Сарфланган пуллар масаласида эса фермер хўжалигини судга беришингиз мумкин. Фермер вафот этди дегани фермер йўқ бўлди дегани эмас. Фермер хўжалиги юридик шахс саналади.

Фуқаролик кодекси ҳамда Фермер хўжалиги тўғрисидаги қонуннинг 13-моддаси еттинчи қисмида фермер хўжалиги бошлиғи вафот этган тақдирда, ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқи қонунчиликка мувофиқ ижарага олиш шартномасининг амал қилиш муддатига мерос бўйича ўтиши қайд этилган.

Шундай экан сиз фуқаролик судига ўзингизга етказилган зарарни ф/хдан ундиришни сўраб даъво киритишингиз керак.

Юристга савол юбориш

Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

@Yurist_Xizmati
14.8K viewsedited  16:00
Ochish/sharhlash
2021-12-10 07:41:03 ЎРИНДОШГА СИНФ РАҲБАРЛИКНИ БЕРИШ МУМКИНМИ?

@Yurist_Xizmati 3149-Савол:

Ассалому алейкум! Саволим: 3-4-курс талабалари мактабда совместитель асосида укитувчи булиб ишлайди. Уларга синф рахбарлигини юклатиш мумкинми?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:


Халқ таълими вазирининг 2021 йил 22 февралдаги 41-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Умумий ўрта таЪИим муассасасининг синф раҳбарлари фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги низом ва унга 2021 йил 1-мартаги 52-сон буйруғи билан киритилган ўзгаришга кўра синф раҳбари қуйидаги мезонларга асосан танлаб олинади:
- камида 3 йиллик педагогик иш стажига эга бўлган;
- мактабда тўлиқ ставкада асосий ишчи сифатида фаолият олиб бораётган;
- одоб-ахлоқи ва хулқи билан ўқувчиларга шахсий намуна бўла оладиган;
- руҳий жиҳатдан барқарор бўлган;
- ўқувчилар билан ишлаш жараёнига масъулият билан ёндаша оладиган.


Шунингдек, ўриндошлик асосида ишлайдиган ўқитувчига синф раҳбарликни бериш мумкин эмаслиги белгиланган.

Сиздаги вазиятда аслида 3-ёки 4-курс талабасини ўриндошлик асосида ишга қабул қилиш нотўғри бўлган, уларни асосий ходим сифатида ишга қабул қилиш керак (асос ВМҚ 646-сон).

Лекин уларга 3 йиллик педагогик иш стажи бўлмаса, синф раҳбарликни бериш нотўғри.

Юристга савол юбориш

Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

@Yurist_Xizmati
16.3K viewsedited  04:41
Ochish/sharhlash
2021-12-10 06:36:55
Ассалому алайкум! Жума айёми муборак бўлсин ЯҚИНЛАРИМ!

Жаннат боғларидан бир ҳаво келди,
Жоме масжидидан ҳуш наво келди.
Одамлар юзида кулгу жонсарак,
Мусулмон дўстларим ЖУМА МУБОРАК.


@Yurist_Xizmati
15.3K views03:36
Ochish/sharhlash
2021-12-09 20:34:14 БОШҚА ПУДРАТЧИ ТАШКИЛОТ БИЛАН ШАРТНОМА ТУЗА ОЛАМИЗМИ?

@Yurist_Xizmati 3148-савол:

Ассалому алайкум,бизнинг ташкилот давлат унитар компанияси хисобланиб, Давлат инвестиция дастурлари асосида курилиш-монтаж ишлари буйича буюртмачи хисобланамиз. Хозирда шартномада курсатилган ишларни 90 фоизини бажарган пудрат ташкилоти,бизга мурожаат килиб, пудрат ташкилоти уз фаолиятини тугатганлиги сабабли уртадаги пудрат шартномасини бекор килишни сураган. Биз ушбу мурожаатга асосан шартномани бекор килиб,колган 10 фоиз пудрат ишларини нихоясига етказиш учун бошка бир пудрат ташкилоти билан пудрат шартномасини туза оламизми?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:


Ҳа албатта туза оласиз. Фақат янги пудратчини биржа орқали топишингиз лозим.

Қаранг!
Фуқаролик кодексининг 234-моддаси биринчи қисмига кўра мажбурият — фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса — қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади.

Энди қаранг! Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.

Юқоридаги қоидаларнинг мазмунидан пудратчи ва сизнинг ўртангизда пудрат шартномаси имзоланган ва пудратчида мажбурият шу шартнома асосида келиб чиққан. Яъни бинони таъмирлаш, монтаж ишлари бажариш ва бошқалар.

Эътибор беринг! Фуқаролик кодексининг 352-моддасига биноан юридик шахс (қарздор ёки кредитор) тугатилиши билан мажбурият бекор бўлади.

Ушбу қоидага кўра пудратчи юридик шахс тугатилса, сиз билан тузилган шартнома ҳам бекор бўлади.

Давлат харидлари тўғрисидаги қонун 2-моддасига мувофиқ давлат буюртмачиларининг хўжалик фаолиятини юритиш чоғида амалга ошириладиган давлат харидларига ушбу қонун амал қилади.

Мазкур қонунга кўра давлат органлари ва ташкилотлари, шунингдек давлатга қарашли корхоналар товарлар, ишлар ёки хизматларга биржа орқали буйрутма бериши талаб этилади.

Шунга кўра сиз ҳам шу қонунга амал қилган ҳолда бошқа пудратчи билан шартнома тузишга ҳақлисиз.

Юристга савол юбориш

Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

@Yurist_Xizmati
14.3K viewsedited  17:34
Ochish/sharhlash
2021-12-09 18:02:58
Деновдаги портлаш бўйича аниқ расмий маълумотни Вилоят ҳокими Тўра Боболов очиқлаб берди

Портлашда:
- 65та тадбиркорлик субъекти биноси ва хонадонга енгил зарар етган. Деразалар ойналари синган. Олтита хонадон деворларида ёриқлар пайдо бўлган.
- бир нечта ижтимоий соҳа объектлари зарарланган.


Шароф Рашидов номли кўчада бузилишга тушган иморатлар учун 27,5 миллиард сўм маблағ тўлаб берилган

Уй-жойи яроқсиз ҳолга келган фуқаролар учун 24та янги хонадон вақтинча ижарага олинган ва улар ўша ерга кўчирилган.

Чақнаш оқибатида бинонинг деворлари қулаб тушган. 2 киши қурбон бўлиб, 9 киши жароҳатланган.

@Yurist_Xizmati
14.3K viewsedited  15:02
Ochish/sharhlash
2021-12-09 09:08:37 ​​​​"ЁШЛАР ЕТАКЧИСИ" ЛАВОЗИМИ РАСМАН ТУГАТИЛДИМИ?

Ҳамкоримиз Улуғбек Пўлатов ёзишича, Яқинда таълим муассасаларида фаолият юритиб келаётган ёшлар етакчиси ва психолог лавозими тугатилиши мумкинлиги ҳақида тасдиқланмаган маълумотлар тарқалганлиги, расмий манбаларда эса бу ҳақда ҳеч қандай маълумотлар берилмаётганлиги ҳақида хабар берилганди.

Келаётган маълумотларга кўра, айрим мактаб директорлари ёшлар етакчиларини 2022 йил 1 январдан бошлаб лавозимидан озод қилиб, уларни бошқа ишга ўтказиш бўйича буйруқ расмийлаштирган.

Меҳнат қонунчилигига кўра, иш берувчи (мактаб диретори) меҳнат шартларидаги бўлажак ўзгаришлар ҳақида ёшлар етакчиларини камида 2 ой олдин ёзма равишда огоҳлантириб тилхат олиши керак эди.

Қизиғи шундаки, мактаб директорлари томонидан имзоланган буйруқларга ҳеч қандай норматив ҳужжат асос қилинмаган. Ундан ҳам ажабланарли тарафи шундаки, 10 минга яқин етакчи штат бирлиги қисқариш арафасида турибди лекин, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши ҳам Ёшлар ишлари агентлиги ҳам бу ҳақда ҳеч қандай расмий маълумотларни ошкор қилмаяпти.

Аввалроқ, мактаблардаги ёшлар етакчиси штат бирлигини мақбуллаштириш ҳисобидан ҳудудий Ёшлар ишлари агентлиги бўлимларига ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинларига қўшимча штат бирлигини ажратиш таклифи берилганди.

Режа бўйича етакчилар ишсиз қолишини олдини олиш мақсадида улар ҳудудий ёшлар ишлари агентлигига ёки маҳалла фуқаролар йиғинларига ишга жалб қилиниши керак эди. Лекин, бундай бўлмади. Дастлаб ушбу штат тугатилмаслигига етакчилар ишонтирилиб, энди эса уларни секин аста ишдан олишмоқчи. Етакчиларни иш билан таъминлашни ҳам мактаб директорлари зиммасига юклаб қўйишмоқчига ўхшайди.

Юқоридаги ҳолатлар юзасидан Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши, Ёшлар ишлари агентлиги ва Халқ таълими вазирлигидан расмий муносабат билдиришларини кутиб қоламиз...

@Yurist_Xizmati
17.2K viewsedited  06:08
Ochish/sharhlash