Get Mystery Box with random crypto!

Педагог ходимларга 56 календарь кун таътил берилади Таътил ол | Юрист Хизмати | Расмий канал

Педагог ходимларга 56 календарь кун таътил берилади

Таътил олиш ходимнинг ҳуқуқи ва иш берувчининг мажбурияти. Бироқ ходим таътил муддати келганда уни олиши шарт.

Меҳнат кодекси 216-моддасига асосан барча ходимлар, шу жумладан ўриндошлик асосида ишлайдиган ходимлар ҳар йилги меҳнат таътилига чиқиш ҳуқуқига эга. Айнан мана шу қоидага кўра ходимлар таътил олиш ҳуқуқига эга.

Ушбу кодекс 218 ҳамда 501-моддаларига мувофиқ педагогларга узайтирилган меҳнат таътили берилади.

Эътиборли жиҳати шундаки, ҳар йилги меҳнат таътили ўқувчиларнинг ёзги таътили даврида бериладиган таълим ташкилотларининг ўқитувчилар таркибига биринчи иш йилидаги ҳар йилги меҳнат таътили ўқувчиларнинг ёзги таътили даврида тўлиқ давомийликда, улар ушбу таълим ташкилотига ишга кирган вақтидан қатъи назар, ишлаб берган вақтига мутаносиб равишда ҳақ тўланган ҳолда берилади (МК 227-м).

Демак, ўқитувчи ишга қачон қабул қилинганидан қатъий назар у таътилни тўлиқ олади. Айтайлик А исмли ўқитувчи оилавий шароит тақазоси билан март ойида Тошкент вилоятидан Самарқанд вилоятига кўчиб ўтиди. Бунда эса табиийки, ўқитувчи Тошкентдаги мактабдан ўз ташаббуси билан ишдан бўшади ва Самарқандаги мактабга ишга кирди. Гарчи ёзги таътилга қадар ўқитувчи 3 ой ишлаган бўлса-да, унга йиллик меҳнат таътиллари тўлиқ яъни 56 календарь кун берилади.

Чунки Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 26 июндаги 263-сон қарорига асосан ўқитувчи, ўқитувчи-логопед, ўқитувчи-дефектологи учун 56 календарь кунидан иборат узайтирилган меҳнат таътили берилади.

Лекин бунда таътил пули ишланган даврга мутаносиб равишда тўланади.

Меҳнат кодексининг 233-моддасида ҳар йилги меҳнат таътилида бўлган вақти учун ходимга ушбу Кодекснинг 257-моддасига мувофиқ ҳисоблаб чиқариладиган ўртача иш ҳақининг сақланиши кафолатланиши белгиланган.

Бунда ўртача иш ҳақи у ҳисобланадиган ойдан олдинги ўн икки ойни ташкил этувчи ҳисоб-китоб даври ёхуд агар ходим ўн икки ойдан кам ишлаган бўлса, амалда ишланган давр учун ходимга ҳисобланган иш ҳақидан келиб чиққан ҳолда белгиланади (МК 257-м 1-қисм).

Шу қоидага кўра ходимнинг ўртача ойлик иш ҳақини ҳисоблашда у 12 ойдан ортиқ ишлаган бўлса, унинг таътилга чиқишдан олдинги 12 ойлик даврда корхонадан олган барча тўловлари (иш ҳақи, моддий ёрдам, мукофот пули ва бошқалар) қўшилган ҳолда 12га бўлинади.

Демак, ўқитувчи 12 ойдан кам ишлаган бўлса, ишган давридаги иш ҳақлари юқоридаги тартибда қўшилади ва шу ишланган даврга бўлинади. Юқоридаги мисолга қайтадиган бўлсак, ўқитувчи ишга кирганига 3 ой бўлган ҳолатда, унга таътил пули шу даврга мутаносиб равишда ҳисоблаб чиқарилади.

Шундай фойдали мақолаларни Yuristpro.uz лойиҳамиздан ҳам топишинингиз мумкин.

Юристга савол юбориш

Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

Каналимизга уланинг
               
@Yurist_Xizmati‌‌