Get Mystery Box with random crypto!

БОШҚА ПУДРАТЧИ ТАШКИЛОТ БИЛАН ШАРТНОМА ТУЗА ОЛАМИЗМИ? @Yurist | Юрист Хизмати | Расмий канал

БОШҚА ПУДРАТЧИ ТАШКИЛОТ БИЛАН ШАРТНОМА ТУЗА ОЛАМИЗМИ?

@Yurist_Xizmati 3148-савол:

Ассалому алайкум,бизнинг ташкилот давлат унитар компанияси хисобланиб, Давлат инвестиция дастурлари асосида курилиш-монтаж ишлари буйича буюртмачи хисобланамиз. Хозирда шартномада курсатилган ишларни 90 фоизини бажарган пудрат ташкилоти,бизга мурожаат килиб, пудрат ташкилоти уз фаолиятини тугатганлиги сабабли уртадаги пудрат шартномасини бекор килишни сураган. Биз ушбу мурожаатга асосан шартномани бекор килиб,колган 10 фоиз пудрат ишларини нихоясига етказиш учун бошка бир пудрат ташкилоти билан пудрат шартномасини туза оламизми?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:


Ҳа албатта туза оласиз. Фақат янги пудратчини биржа орқали топишингиз лозим.

Қаранг!
Фуқаролик кодексининг 234-моддаси биринчи қисмига кўра мажбурият — фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса — қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади.

Энди қаранг! Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.

Юқоридаги қоидаларнинг мазмунидан пудратчи ва сизнинг ўртангизда пудрат шартномаси имзоланган ва пудратчида мажбурият шу шартнома асосида келиб чиққан. Яъни бинони таъмирлаш, монтаж ишлари бажариш ва бошқалар.

Эътибор беринг! Фуқаролик кодексининг 352-моддасига биноан юридик шахс (қарздор ёки кредитор) тугатилиши билан мажбурият бекор бўлади.

Ушбу қоидага кўра пудратчи юридик шахс тугатилса, сиз билан тузилган шартнома ҳам бекор бўлади.

Давлат харидлари тўғрисидаги қонун 2-моддасига мувофиқ давлат буюртмачиларининг хўжалик фаолиятини юритиш чоғида амалга ошириладиган давлат харидларига ушбу қонун амал қилади.

Мазкур қонунга кўра давлат органлари ва ташкилотлари, шунингдек давлатга қарашли корхоналар товарлар, ишлар ёки хизматларга биржа орқали буйрутма бериши талаб этилади.

Шунга кўра сиз ҳам шу қонунга амал қилган ҳолда бошқа пудратчи билан шартнома тузишга ҳақлисиз.

Юристга савол юбориш

Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

@Yurist_Xizmati