Get Mystery Box with random crypto!

Юрист Хизмати | Расмий канал

Telegram kanalining logotibi yurist_xizmati — Юрист Хизмати | Расмий канал
Kanaldagi mavzular:
Биласизми
Kanal manzili: @yurist_xizmati
Toifalar: Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 112.24K
Kanalning ta’rifi

Каналимиз № 0005006503 - сонли давлат рўйхатидан ўтган гувоҳнома асосида фаолият юритади.
Саволларингизни каналимиз постларида кўрсатилган мурожаат ботларимиз орқали юборишингиз мумкин.
Реклама бўйича: t.me/Yurist_Xizmati_reklama

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 251

2021-12-27 07:04:20
14.8K viewsedited  04:04
Ochish/sharhlash
2021-12-26 20:37:29 ЎҚИТУВЧИЛАРНИ БАЙРАМ КУНЛАРИ НАВБАТЧИЛИККА ҚЎЙИШ МУМКИНМИ?

@Yurist_Xizmati 3177-савол:

Assalomu alaykum! Hurmatli yuristlar sizlarga quyidagi savol bilan murojaat qilmoqchiman. O'qituvchilarni bayram kunlari maktabga navbatchilikga qo'yish mumkinmi? Bayram kunlari kimlar navbatchilik qilish kerak?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:


Навбатчилик ўзи нимага керак?
Мени доим шу савол ўйлантиради.
Байрам кунларидаги навбатчиликлар, айниқса тунги вақтда қайсидир ходимнинг ишхонада ётиб қолишидан кимга нима наф? Айтайлик, навбатчилик МК 166-моддасига кўра, бу иш берувчи ва меҳнат жамоаси манфаатларига доир вазифаларни бажариш ҳисобланади, шунинг учун ноқонуний эмас, деб тасаввур қилайлик.

Унда савол туғилади: тунда битта ходимининг корхонада тунаб қолишидан иш берувчига нима фойда? Меҳнат жамоасигачи? Уларнинг қандай манфаатлари бор бу ерда?

«Хавфсизлик», дейсизми? Унда ўша корхонадаги қоровул ёки ички ишлар органларининг қўриқлаш хизмати ходимлари нима қилиб ўтирибди? Улар нима учун маош олишмоқда? Қўриқлаш учунми? Мактаб қоровули бўла туриб, математика ўқитувчисининг мактабда тунаши қай даражада мантиққа тўғри келади?

«Фавқулодда ҳолатлар», дейсизми? Хўш, фавқулодда вазиятларда, айтайлик, ёнғин ёки зилзила пайти математика ўқитувчиси нима қилиб бера олади? Нари борса, 101 рақамига телефон қилиши мумкин. Шу ишни ташкилот қоровули қилса бўлмайдими?

«Босқинчиликнинг олдини олади», дейсизми? Ўзингизга ҳам бу вариант кулгили эшитилмаяптими? Навбатчиликда қолган ходимлар қуролланган бўлса ҳам майли экан. Улар жанжал-тўполон пайти нима ҳам қила оларди?

Қонунчилик нима дейди?
Меҳнат кодексида навбатчилик ҳақида ҳеч қандай қоида белгиланмаган. Шу сабабли, навбатчилик тартиби фақат локал ҳужжатлар билан белгиланади. Аммо амалиётда кўп гувоҳи бўламизки, байрамлар кунларидаги навбатчиликни ташкил қилиш тартиби ва унга тўланадиган иш ҳақи бирорта ҳужжатда қайд этилмаган бўлади. Шунчаки оғзаки топшириқ ёки иш берувчининг кўрсатмаси асосида ташкил этилади.

Ходимнинг розилиги керакми?
Юқорида айтганимиздек, байрам кунларидаги навбатчиликда туриш одатда ходимларнинг меҳнат шартномасида кўрсатилмайди ва уларнинг мажбуриятлари ҳам ҳисобланмайди. Демак, бундан кўриниб турибдики, байрам кунларидаги навбатчиликда туришга фақат ходимнинг розилиги билангина йўл қўйилади. Агар ходим розилик бермаса, унда ходимни иш вақтидан ташқари (тунда, байрам ва дам олиш кунларида) навбатчиликка жалб этиш мумкин эмас.

P.S: Ўқитувчиларни тунги навбатчиликка жалб қилаётган мутасаддилар диққатига: Агар шундай ноқонуний навбатчилик ташкиллаб, натижада қўлга тушиб қолсангиз, ўқитувчиларни бу ишга жалб қилганлигингизни мардларча тан олинг. Ўринбосарим буюрганди, мен бундай топшириқ бермаганман деб иккиюзламачилик қилманг. Энг асосийси ким нима иш буюрса бажариб кетавермасдан доим мантиққа таяниб иш кўринг. ушбу пост ҳуқуқшунос Хушнуд Худойбердиевнинг маълумотлари асосида тайёрланди

Юристга савол юбориш

Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

@Yurist_Xizmati
6.6K viewsedited  17:37
Ochish/sharhlash
2021-12-26 17:11:00
Тошкентда юк машинаси (Артель заводи) ҳайдовчиси йўлда тартибсизлик қилиб, охири авария билан якунланди.

@Yurist_Xizmati
9.4K views14:11
Ochish/sharhlash
2021-12-26 07:21:52 ЎРТА МАХСУС ЎҚИТУВЧИ ЮҚОРИ СИНФЛАРДА СИНФ РАҲБАРЛИК ҚИЛИШИ МУМКИНМИ?

@Yurist_Xizmati 3176-савол:

Ассалому алейкум ман 30 йилдан бери мактабда т санъат фанидан бошлангич синфларда дарс бериб келаман лекин маълумотим урта мазсус 1991 йил Хива педагогика билим юртини тамомлаганман саводим хозирда 11 синфга синф рахбарлик килишим мумкинми буйрук асосида еки синф рахбари олий маълумотли булиши шартми? Ихтисослигим дипломимдаги 4 Чи 8 синфларда мехнат чизмачилик

ЮРИСТ ЖАВОБИ:


Халқ таълими вазирининг 2021 йил 22 февралдаги 41-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Умумий ўрта таъиим муассасасининг синф раҳбарлари фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги низом ва унга 2021 йил 1-мартаги 52-сон буйруғи билан киритилган ўзгаришга кўра синф раҳбари қуйидаги мезонларга асосан танлаб олинади:
- камида 3 йиллик педагогик иш стажига эга бўлган;
- мактабда тўлиқ ставкада асосий ишчи сифатида фаолият олиб бораётган;
- одоб-ахлоқи ва хулқи билан ўқувчиларга шахсий намуна бўла оладиган;
- руҳий жиҳатдан барқарор бўлган;
- ўқувчилар билан ишлаш жараёнига масъулият билан ёндаша оладиган.

Шунингдек,
низомнинг 12-бандига кўра бир ўқитувчига фақатгина битта синф раҳбарлиги топширилади.

Бунда директор ўринбосарлари, психологлар, ёшлар етакчиси синф раҳбари бўлиши мумкин эмас.

Бундан ташқари
низомга кўра Бошланғич синфда асосий (ўқиш, она тили, математика) фанлардан дарс берадиган ўқитувчи синф раҳбари ҳисобланади.

Ўрта ва юқори синфларда синф раҳбарининг ўзи таълим берадиган фани доирасида ҳам ўқувчилари билан яқиндан ишлашини инобатга олган ҳолда ўқувчиларни гуруҳларга бўлиб ўқитишни талаб этадиган фан (жисмоний тарбия, технология, чет тили, информатика ва ахборот технологиялари ва бошқ.) ўқитувчилари ҳамда ўриндошлик асосида фаолият олиб бораётган педагог ходимларга синф раҳбарлигини бириктириш мақсадга мувофиқ эмас.

Хулоса қиладиган бўлсак, сиз юқори синфларда синф раҳбарлик қила олмайсиз.

Юристга савол юбориш

Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

@Yurist_Xizmati
18.3K viewsedited  04:21
Ochish/sharhlash
2021-12-25 17:55:02 ​​#Расман
ОТМ ТАЛАБА ВА ЎҚУВЧИЛАРИ УЧУН ҚИШКИ ТАЪТИЛ БОШЛАНИШИ 25 ДЕКАБРГА КЎЧИРИЛДИ

Талаба ва ўқувчиларга қўшимча имконият ва қулайлик яратиш мақсадида, хусусан, талабаларни доимий яшаш жойларига бориш ва қайтиши учун ички темирйўл ва авиақатновларга чипталарни махсус 50 фоизли чегирма билан харид қилиш имтиёзи 25 декабрдан эътиборан қўлланиши белгиланди.

Шу муносабат билан, Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2021 йил 25 декабрдаги 537-сонли буйруғига асосан олий, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасалари талаба ва ўқувчилари учун қишки таътил муддатининг бошланиши ҳам 2021 йилнинг 25 декабрига кўчирилганлиги маълум қилинади.

@Yurist_Xizmati
13.6K views14:55
Ochish/sharhlash
2021-12-25 17:45:37
"15 млн ойлик оламан" – «Uzbekistan GTL» заводи оператори

Президент «Uzbekistan GTL» заводининг марказий бошқарув пультида ишлаётган ёшлар билан суҳбатлашди

@Yurist_Xizmati
8.1K views14:45
Ochish/sharhlash
2021-12-25 17:35:33
Шавкат Мирзиёев Uzbekistan GTL заводи фаолиятига старт берди. Завод 2022 йил 1 мартдан бошлаб тўлиқ режимда ишлашга ўтади.

Бу тарихий кун ва тарихда қоладиган старт бўлди.

@Yurist_Xizmati
7.8K viewsedited  14:35
Ochish/sharhlash
2021-12-25 17:22:45 БИЗ БЕКОРДАН БЕКОР ПУЛ ТЎЛАБ ҚОЛАВЕРАМИЗМИ ЁХУД ТОИФА МАШМАШАСИ

@Yurist_Xizmati 3175-савол:

Assalomu alaykum yurist xizmati xodimlari. Men bir masala bo'yicha murojaat qilmoqchiman. Bu xatni 4 ta o'qituvchi nomidan yozyapman. Biz 14 yil davomida akademik litseyda ishladik. 2017yil 2 chi malaka toifasini oldim. 2019 yil akademik litseylar faoliyati tugatilgani sababli maktabga ishga kirdim. Hozirda o'rta maktabda ishlab kelmoqdaman. Toifa olish adashmasam muddati 5yil deb berilgan edi. Bu yil ya'ni 2022 toifa olish muddatim keldi. Kecha zavuch bizga sizlar litseydan o'tganinglar tufayli 2020 yil toifa olish muddatinglar tugagan ekan, endi 2yillik pulni qaytarasizlar deyapti. Aniqrog'i zavuchimizga goronoga yangi saylangan ekonomist ya'ni iqtisodchi aytgan. Sizlardan iltimos shu vaziyatga aniqlik kiritib bersanglar. Biz bekordan pul to'lab qolaveramizmi. Iltimos bizga aniq qarorlarni jo'natsanglar. Bu qaror yangi chiqdi deyishyapti. Agar shunday bo'lsa bu yerda kim aybdor bizmi yoki zavuchmi? Bu holatda kimga murojaat qulishimiz kerak..? Oldindan rahmat.

ЮРИСТ ЖАВОБИ:


Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 7 апрелдаги 107-сон қарорида ҳам (14.05.2019 йилдан ўз кучини йўқотган) Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 392-сон қарорига илова билан тасдиқланган “Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва мактабдан ташқари давлат таълим муассасалари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низомда (бу қарор ҳам 17.09.2021 йилда ўз кучини йўқотган ўрнига қабул қилинган ВМҚ 572-сонли қарорда ҳам) ҳам таълим муассасалари педагог кадрларининг малака тоифалари ёки лавозимлари ушбу таълим муассасаларининг бир туридан бошқасига ишга ўтганда сақланиши белгиланган.

Тушунишимча бунда сизда ҳеч қандай муаммо бўлмаган. Яъни сиз коллеждан мактабга ўтганингизда малака тоифангиз сақланган. Асосий муаммо бунда муддатлар масаласида бўляпти, шундайми?

107-сонли қарорга мувофиқ аттестация 3 йилда бир маротаба ўтказилиши белгиланган эди. Яъни бунда ходимнинг малака тоифаси уч йил давомида амал қилади.

392-сонли қарорда эса аттестация 5 йилда бир маротаба ўтказилиши белгиланган. 572-сонли қарорда ҳам аттестация 5 йилда бир маротаба ўтказилиши белгиланган.

Сиз саволда 107-сонли қарор амалда бўлган вақт аттестациядан ўтганингизни ёзгансиз. Шундай экан 392-сонли қарордаги 5 йиллик муддат сизга нисбатан қўлланилмайди.

Чунки норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар орқага қайтиш кучига эга эмас ва улар амалга киритилганидан кейин юзага келган ижтимоий муносабатларга нисбатан татбиқ этилади. Бу Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисидаги қонун 41-моддасида белгиланган.

Норманинг мазмунига кўра 13.05.2019 йилда кучга кирган 392-сонли қарор шу кундан бошлаб қўлланилади. Яъни ундаги 5 йиллик муддат ушбу санадан олинган малака тоифаларига нисбатан татбиқ этилади.

Хулоса қиладиган бўлсак, сиздаги малака тоифасининг амал қилиш муддатига 107-сонли қарордаги 3 йиллик муддат қўлланилади.

Сизларга тўланган пулни қайтармасликка 100 фоиз ҳақлисиз. Бунда сизларнинг умуман айбингиз йўқ.

Юқоридаги ҳар учала қарорга кўра мактаб педагог ходимларининг малака тоифалари берилган муддатлар ва уларни аттестацияга жалб қилишга масъул. 2020 йилда сизларга аттестацияга боришингиз ҳақида мактаб раҳбарияти сизлари огоҳлантириши керак эди.

Сиз 2 йил олган иш ҳақингизни қайтармасликнинг асосини қуйидаги ҳаволада ўқишингиз мумкин.

Юристга савол юбориш

Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

@Yurist_Xizmati
8.2K viewsedited  14:22
Ochish/sharhlash
2021-12-25 17:07:23
#Кун_фотоси
Сурхондарё вилоятида бодом гуллади.

Айни қишнинг ўрталарида, янги йил байрами арафасида бодомни гуллаганини кўриш ўзгача завқ бағишлайди

@Yurist_Xizmati
11.1K views14:07
Ochish/sharhlash
2021-12-25 11:33:53
Президентимиз айтган гапидан сўнг Ўзбекистонда газ масаласи анча яхшиланади деб умид қиламиз

@Yurist_Xizmati
10.5K views08:33
Ochish/sharhlash