Get Mystery Box with random crypto!

​​​​'ЁШЛАР ЕТАКЧИСИ' ЛАВОЗИМИ РАСМАН ТУГАТИЛДИМИ? Ҳамкоримиз | Юрист Хизмати | Расмий канал

​​​​"ЁШЛАР ЕТАКЧИСИ" ЛАВОЗИМИ РАСМАН ТУГАТИЛДИМИ?

Ҳамкоримиз Улуғбек Пўлатов ёзишича, Яқинда таълим муассасаларида фаолият юритиб келаётган ёшлар етакчиси ва психолог лавозими тугатилиши мумкинлиги ҳақида тасдиқланмаган маълумотлар тарқалганлиги, расмий манбаларда эса бу ҳақда ҳеч қандай маълумотлар берилмаётганлиги ҳақида хабар берилганди.

Келаётган маълумотларга кўра, айрим мактаб директорлари ёшлар етакчиларини 2022 йил 1 январдан бошлаб лавозимидан озод қилиб, уларни бошқа ишга ўтказиш бўйича буйруқ расмийлаштирган.

Меҳнат қонунчилигига кўра, иш берувчи (мактаб диретори) меҳнат шартларидаги бўлажак ўзгаришлар ҳақида ёшлар етакчиларини камида 2 ой олдин ёзма равишда огоҳлантириб тилхат олиши керак эди.

Қизиғи шундаки, мактаб директорлари томонидан имзоланган буйруқларга ҳеч қандай норматив ҳужжат асос қилинмаган. Ундан ҳам ажабланарли тарафи шундаки, 10 минга яқин етакчи штат бирлиги қисқариш арафасида турибди лекин, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши ҳам Ёшлар ишлари агентлиги ҳам бу ҳақда ҳеч қандай расмий маълумотларни ошкор қилмаяпти.

Аввалроқ, мактаблардаги ёшлар етакчиси штат бирлигини мақбуллаштириш ҳисобидан ҳудудий Ёшлар ишлари агентлиги бўлимларига ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинларига қўшимча штат бирлигини ажратиш таклифи берилганди.

Режа бўйича етакчилар ишсиз қолишини олдини олиш мақсадида улар ҳудудий ёшлар ишлари агентлигига ёки маҳалла фуқаролар йиғинларига ишга жалб қилиниши керак эди. Лекин, бундай бўлмади. Дастлаб ушбу штат тугатилмаслигига етакчилар ишонтирилиб, энди эса уларни секин аста ишдан олишмоқчи. Етакчиларни иш билан таъминлашни ҳам мактаб директорлари зиммасига юклаб қўйишмоқчига ўхшайди.

Юқоридаги ҳолатлар юзасидан Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши, Ёшлар ишлари агентлиги ва Халқ таълими вазирлигидан расмий муносабат билдиришларини кутиб қоламиз...

@Yurist_Xizmati