Get Mystery Box with random crypto!

Юрист Хизмати | Расмий канал

Telegram kanalining logotibi yurist_xizmati — Юрист Хизмати | Расмий канал
Kanaldagi mavzular:
Биласизми
Kanal manzili: @yurist_xizmati
Toifalar: Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 112.24K
Kanalning ta’rifi

Каналимиз № 0005006503 - сонли давлат рўйхатидан ўтган гувоҳнома асосида фаолият юритади.
Саволларингизни каналимиз постларида кўрсатилган мурожаат ботларимиз орқали юборишингиз мумкин.
Реклама бўйича: t.me/Yurist_Xizmati_reklama

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 259

2021-12-09 07:33:21 ХОДИМЛАРНИ ИШДАН ТАШҚАРИ МАЖЛИСЛАРГА ВА ВИДЕОСЕЛЕКТОРЛАРГА ЖАЛБ ҚИЛИШ МУМКИНМИ?

САВОЛ.
Сиздан бир илтимос, каналингизда, иш вақтидан ташқари вақтларда ўткизиладиган мажлислар ҳамда зум орқали бўладиган ведиоселекторлар бўйича ёритсангиз яхши бўларди. Асосан 19.00 да 21.00-22.00 гача чўзиладиган мажлислар бўйича.

ЖАВОБ.

Ушбу саволга қадрли ҳамкоримиз @Yuristkadr канали муаллифи Саидали Мухторалиев жавоб берди: Бизда иш вақтига кирмайдиган ва ходимларнинг ўзигагига тегишли бўлган ва иш берувчига алоқаси бўлмаган вақтлар деганда, асосан, иш вақтидан ташқари вақт, тунги вақт, дам олиш кунлари ва байрам кунларини тушунамиз. Қонунчиликда буларнинг ҳар бирига алоҳида тавсиф берилган.

Сиз айтган, иш вақтидан ташқари вақтда ходимларни турли йиғилиш ва видеоселекторларга жалб қилиш масаласига тўхталсак.

Меҳнат кодексининг 124-моддасига асосан, “ходим учун белгиланган кундалик иш (смена) муддатидан ташқари ишлаш иш вақтидан ташқари иш деб ҳисобланади”.

Яъни, кундалик иш вақтингиз соат 9.00 дан 18.00 гача ва кунлик танаффус вақти 13.00 дан 14.00 гача бўлса, демак кун давомида ана шу белгиланган вақтлардан ташқари вақтда ишлаш иш вақтидан ташқари иш ҳисобланади. Масалан, соат 13.30 дан 14.00 гача ҳам ишлашни талаб қилиш ёки 18.00 дан кейин соат 20.00 гача ишда ўтиришингиз, мажлисларда қатнашишингиз – булар иш вақтидан ташқари ишлатишдир.

Меҳнат кодексининг 124-моддаси 2-қисмига кўра “иш вақтидан ташқари ишлар ходимнинг розилиги билан қўлланиши мумкин”.

Кодекснинг 125-моддасида “иш вақтидан ташқари ишнинг муддати ҳар бир ходим учун сурункасига икки кун давомида тўрт соатдан (меҳнат шароити оғир ва зарарли ишларда — бир кунда икки соатдан) ва йилига бир юз йигирма соатдан ортиқ бўлмаслиги лозим”лиги белгиланган.

Кодекснинг 157-моддасига биноан “иш вақтидан ташқари ишлар, дам олиш кунлари ва байрам кунларидаги ишлар учун камида икки ҳисса миқдорида ҳақ тўланади”.

Демак, ходимларни иш вақтидан ташқари вақтда бўладиган йиғилишларга, шунингдек, видеоселекторларга жалб қилиш фақатгина уларнинг расмий розилиги билангина йўл қўйилади. Ва бунда 125-моддадаги чекловларга риоя қилиниши шарт. Ходимларнинг розилиги олинмаганми, демак, иш берувчи қонунни бузаётган бўлади.

Иш вақтидан ташқари вақтда бўладиган йиғилиш ва видеоселекторда иштирок этиш ходимнинг иш ҳақи тўланадиган меҳнат фаолиятига киради, шунинг учун умумий ҳолатда ходимларга бу давр учун 2 хисса миқдорида иш ҳақи тўланиши шарт.

Юқоридаги талабларга риоя қилмаслик, иш берувчи учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 49-моддаси (БҲМнинг 5-20 бараваригача жарима) ёки 51-моддаси (БҲМнинг 50-100 бараваригача жарима)да назарда тутилган маъмурий жавобгарликка сабаб бўлиши мумкин.

Юристга савол юбориш

Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

@Yurist_Xizmati

@Yurist_Xizmati
16.5K viewsedited  04:33
Ochish/sharhlash