Get Mystery Box with random crypto!

Юрист Хизмати | Расмий канал

Kanal manzili: @yurist_xizmati
Toifalar: Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 115.82K
Kanalning ta’rifi

Каналимиз № 0005006503 - сонли давлат рўйхатидан ўтган гувоҳнома асосида фаолият юритади.
Саволларингизни каналимиз постларида кўрсатилган мурожаат ботларимиз орқали юборишингиз мумкин.
Реклама бўйича: t.me/Yurist_Xizmati_reklama

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 249

2021-12-22 19:44:54 НЕВАРАМ АЛИМЕНТ ТЎЛАМАСА ҚАМАЛАДИМИ?

@Yurist_Xizmati 3171-савол:

Менинг неварамнинг хотини 1-ярим йил олдин оиласини ташлаб кетиб колган.Бир нафар фарзанди бор.Уни олиб кетган.Суд ажрим килгани йук.Мажбурий ижродан вакиллар келиб 1 йилга 8 миллион 200 минг ундиришни талаб килиб келди. Хеч каерда ишламайди. Ишсиз. Агар шу суммани туламаса камок жазосини куллашни айтишмокда. Канчалик улар хак?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:


Улар тўғри айтишган.

Қаранг!
Оила кодекси 140-моддасига мувофиқ алимент қарзи алимент тўлаши шарт бўлган шахснинг иш ҳақи ва (ёки) бошқа даромадидан ундирилади. Агар алимент тўловчи ҳеч қаерда ишлама алимент қарзи Ўзбекистон Республикасидаги ўртача ойлик иш ҳақидан келиб чиқиб ҳисобланади. Ҳозирда ўртача иш ҳақи 2.6 млн сўм.

Шунинг учун неварангиз ҳеч қаерда ишламаса унга алимент юқоридаги суммадан келиб чиқиб белгиланади.

Энди қаранг! Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 474-моддасига мувофиқ моддий ёрдамга муҳтож бўлган вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсни моддий таъминлашдан бўйин товлаш, яъни уларни моддий жиҳатдан таъминлаш учун суднинг ҳал қилув қарорига ёки суд буйруғига биноан ундирилиши лозим бўлган маблағни жами бўлиб икки ойдан ортиқ муддат мобайнида тўламаслик:
ўн беш сутка муддатга маъмурий қамоққа олишга;
• ушбу Кодексга мувофиқ маъмурий қамоқ қўлланилиши мумкин бўлмаган шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Агар шахс ушбу жазо қўлланилгандан кейин ҳам алимент тўламаса, унда ўша шахсга нисбатан Жиноят кодекси 122-моддасига мувофиқ икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилгача озодликдан маҳрум қилиш (халқ тилида айтганда 1 йилгача қамалади) билан жазоланади.

Юристга савол юбориш

Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

@Yurist_Xizmati
6.0K viewsedited  16:44
Ochish/sharhlash
2021-12-22 18:46:05 Свет, газ масаласи бўйича ўта муҳим маълумот. Тарқатинг

Ушбу овозли хабар ижтимоий тармоқларда кенг тарқалди. Сиз ҳам барчага ушбу хабарни улашинг, фойдаси тегиб қолади

@Yurist_Xizmati
17.3K views15:46
Ochish/sharhlash
2021-12-22 18:32:38 ​​ ЎҚИШНИ КЎЧИРИШ УЧУН АРИЗАЛАР 20-ДЕКАБРДАН БЕРИЛИШИ МУМКИН

Талабалар ўқишини кўчириш қуйидаги узрли сабабларга кўра баҳорги семестрдадан олдин ҳам амалга оширилиши мумкин:

республиканинг бир ҳудудидан иккинчи ҳудудига доимий яшаш кўчганда;
турмушга чиқиш муносабати билан турмуш ўртоғи доимий яшайдиган ҳудудга кўчиб ўтганда;
турмуш ўртоғи ёки ота-онаси ҳарбий хизмат ўташ жойини ўзгартирганда;
ота-онаси (турмуш ўртоғи) хориждаги давлат хизматидан қайтганда.


Бунда:
ўқишини кўчириш бўйича ариза топшириш – ҳар йили 20 декабрдан кейинги йилнинг 20 январигача;
ўқишини кўчириш бўйича аризани кўриб чиқиб, қарор қабул қилиш – ҳар йили 25 январдан 15 февралгача амалга оширилади.

Аризалар:
• ўқишни кўчириш бир ОТМ доирасида бўлганда ОТМнинг қабул комиссиясига топширилади;
• бошқа ҳолатларда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан ташкил этиладиган Ҳудудий ишчи гуруҳларга топширилади.

Ўқишни кўчирмоқчи бўлган талаба яқинларга юборинг
@Yurist_Xizmati
8.8K viewsedited  15:32
Ochish/sharhlash
2021-12-22 18:25:14
#Эксклюзив
Олмалиқдаги мактабда ўқувчилар билан мулоқот қилган Шавкат Мирзиёев болалардан келажакда ким бўлиши ҳақида иншо ёзиб, президентга йўллашни сўради

@Yurist_Xizmati
8.6K views15:25
Ochish/sharhlash
2021-12-22 11:30:56 МАКТАБ ДИРЕКТОРИ ЎҚИТУВЧИНИНГ РОЗИЛИГИСИЗ УНИ БОШҚА МАКТАБГА ЎТКАЗИБ ЮБОРИШГА ҲАҚҚИ БОРМИ?

@Yurist_Xizmati 3170-савол:

Assalomu alaykum xurmatli yuristlar. Savolim bor edi men 4 yildan beri maktabda ishlayman dars beraman direktor sizga boshqa maktabdan dars gapashtim shu yerga o'tasiz dip ayti men xayron bo'ldim aytinchi direktorni shunday diyishi va bu ish qonuniymi ya'ni direktor o'qtuvchini xoxishisiz boshqa maktabga o'z xoxishiga ko'ra o'tkazvorishga xaqqi bormi iltimos to'liqroq javob bersangiz.

ЮРИСТ ЖАВОБИ:


Бундай қилиш мутлақо мумкин эмас. Директор бир мактабда иш берувчи ҳисобланади. Бошқа мактабдаги директор эса бошқа иш берувчи.

Иккинчидан, ходимни бундай кўринишда ишдан бўшатиш асоссиз. Амалдаги меҳнат қонунчилигида иш берувчининг ходим билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилишнинг 7 асоси мавжуд. Бу Меҳнат кодекси 100-моддасида белгилаб берилган.

Иш берувчи 7 асосдан бир бўлган ҳолдагина ходимни ўз ташаббуси билан ишдан бўшатиши мумкин. Лекин бунда бир қатор талабларга риоя қилиши шарт.

Жумладан:
1. Ходим унинг меҳнат шартномаси бекор қилинаётгани ҳақида МК 102-моддасига мувофиқ ёзма равишда огоҳлантирилиши керак. Бунда 100-моддадаги асослар бўйича огоҳлантиририш муддатлари ҳам фарқланади.

2. Огоҳлантириш муддати тугагач ходимни ишдан бўшатиш ҳақида касаба уюшмасининг розилигини олиш талаб этилади (МК 101-м). Мактабларда касаба уюшмасининг розилигини олиш кераклиги уларнинг жамоа шартномасида белгилаб берилган. (Пед кенгашнинг розилиги эмас)

3. Касаба уюшмасининг ижобий хулосаси олинган тақдирда, директор МК 107-моддага мувофиқ буйруқ чиқариши шарт. Бу буйруқнинг бир нусхаси ходимга тилхат олган ҳолда топширилади.

4. Буйруқнинг бир нусхаси ва МК 108-моддасига мувофиқ унга меҳнат дафтарчаси ходимга ишдан бўшатилган куннинг ўзида топширилади ёки топшириш чораси кўрилади.

5. Ходимга унинг ўртача ойлик иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда ишдан бўшатиш нафақаси тўланади, ходим ўзининг меҳнат вазифаларини бажармаганлиги сабабли шартноманинг бекор қилиниши бундан мустасно (МК 109-м).

6. Юқоридаги кодекс 110-моддасига мувофиқ меҳнат шартномаси иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилинганда ходимга тегишли иш ҳақи, унинг миқдори хусусида низо бўлмаса:

1) меҳнат шартномаси бекор қилинган кунга қадар ишлаётган ходимга, — меҳнат шартномаси бекор қилинган куни;

2) меҳнат шартномаси бекор қилинган куни ишламаётган ходимга, — у ҳисоб-китоб қилишни талаб этган куни тўланиши керак.


Агар юқоридаги талаблардан бирортаси бузилган ҳолда ходим ишдан бўшатилган бўлса, унда ходим ғайриқонуний равишда ишдан бўшатилган деб топилади ва фуқаролик суди орқали ишга тикланади.

Юристга савол юбориш

Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

@Yurist_Xizmati
12.3K viewsedited  08:30
Ochish/sharhlash
2021-12-21 19:25:07 МАГИСТРАТУРА ТАЛАБАСИ 1 СТАВКА ИШЛАШИ МУМКИНМИ?

@Yurist_Xizmati 3169-савол:

Assalomalaykum savolim bor edi. Men maktabda 1 stavka darsga ishlayman yaqinda magistraturaga qòshimcha kantrakka chaqirishdi magistraturadagi darslarim maktabdagi darslarimga xalaqit bermaydi maktabdagu darsdan kn magistraturada òqishim boshlanadi ln maktab direktori to'liq stavkada ishlashingiz mumkin emas darsizni yarmini topshiring deb majburlayapti. Savolim shuki men hozirgu holatda 1 stavka darsda ishlay olamanmi? Òqishim va ishim bir biriga xalaqit bermaydi maktabda 1chu smenada ishlayman magistraturada o'qishim abeddan kn. 1 stavka darsda tòliq ishlay olishim mumkinmi? Bu haqda qonuniy asos bormi? Direktorga qonuniy yòl bilan darsimni saqlab qolomamanmi?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:


Магистратура талабасининг ишлашини тақиқловчи қоида йўқ. У бемалол асосий ходим сифатида ишлаши мумкин.

Меҳнат кодекси 81-моддасига биноан иш берувчи корхонада беш кундан ортиқ ишлаган барча ходимларга меҳнат дафтарчасини тутиши шарт, ўриндошлик асосида ишловчилар бундан мустасно.

Шунингдек, Меҳнат дафтарчаларини юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома (рўйхат № 402, 29.01.1998 й.)га мувофиқ меҳнат дафтарчаси ходим иш ҳақи оладиган корхонанинг ходимлар бўлимида ёки шунга масъул этилган шахсда сақланади. Ўриндошлик асосида ишлаётганларники эса асосий иш жойларида сақланади.

Агар магистрант бошқа жойда ишламаса корхона уни асосий ходим сифатида ишга қабул қилиши ва унинг меҳнат дафтарчасини юритиши керак. Меҳнат кодекси 115-моддасига мувофиқ ходим учун иш вақтининг нормал муддати ҳафтасига қирқ соатдан ортиқ бўлиши мумкин эмас.

Шунингдек норманинг иккинчи қисмига асосан олти кунлик иш ҳафтасида ҳар кунги ишнинг муддати етти соатдан, беш кунлик иш ҳафтасида эса саккиз соатдан ортиб кетмаслиги лозим.
Энди қаранг! Магистрантнинг асосий вазифаси таълим олиш ҳисобланади.

Шу туфайли магистрант фақат дарсдан бўш вақтларидагина ишлашга ҳақли. Анъанавий ёки масофавий шаклда ўқишнинг ўқишнинг аҳамияти йўқ. Ҳар икки ҳолатда ҳам асосий вазифа ўқиш.

Меҳнат кодекси 118-моддасига кўра юқори даражадаги ҳис-ҳаяжон, ақлий зўриқиш, асаб танглиги билан боғлиқ, яъни алоҳида тусга эга бўлган ишлардаги айрим тоифадаги ходимлар учун (тиббиёт ходимлари, педагоглар ва бошқалар) иш вақтининг муддати ҳафтасига ўттиз олти соатдан ошмайдиган қилиб белгиланади.

Бундан кўриниб турибдики, ўқитувчилар ҳафтасига 36 соатдан ортиқ ишлаши мумкин эмас. Бунда қонун чиқарувчи фақат меҳнат фаолияти билан шуғулланувчи ўқитувчиларни назарда тутган.

Шунга кўра магистрант ОТМдаги дарслари қўйилган соатларга қараб 0.50дан 0.75 ставкагача ишлаши мумкин.

Бироқ ўқиш соатлари ва иш юкламаси бир бирига ҳалал бермаса, 1 ставкада ишлаш мумкин. Бунга МК 118-моддаси асос бўлади.

Юристга савол юбориш

Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

@Yurist_Xizmati
7.6K viewsedited  16:25
Ochish/sharhlash
2021-12-21 17:52:20
#Тезкор
Растаможка қайта кўриб чиқилади!

«Ўзбекистонда хориждан автомобиллар олиб кириш учун ўрнатилган божлар масаласи қайта кўриб чиқилмоқда. Ўзбекистонда монополия бўлмаслиги керак бу сохада ҳам»

UzAuto Motors машина сотиш бўйича мижозлар билан шартнома тузишни 43 кунга тўхтатди. Сардор Умрзоқов шундай шароитда автомобил импорти учун божни пасайтириш ҳақидаги саволга жавоб берди.

@Yurist_Xizmati
9.7K viewsedited  14:52
Ochish/sharhlash
2021-12-21 11:08:40 МАКТАБЛАРДА КАТТА ИНСПЕКТОР ЛАВОЗИМИ ЖОРИЙ ЭТИЛАДИ

Вазирлар Маҳкамасининг “Таълим муассасаларида йўл ҳаракати қоидалари тарғиботини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Тегишли қонун лойиҳасига кўра, Мактабларда йўл ҳаракати қоидалари билан шуғулланувчи катта инспектор лавозими жорий қилинади. Катта инспектор лавозими амалдаги штат бирлиги доирасида жорий этилади.

Катта инспекторлар тарғибот олиб бориш, тадбирлар ташкиллаштириш, уларни ОАВда ёритиш, йўл ҳаракати қоидаларининг ўқитилишини мониторинг қилиб бориш билан шуғулланади.

Шунингдек:
Халқ таълими вазирлиги икки ой муддатда ҳар бир умум таълим мактаб 9–11 синф ўқувчилари орасидан йўл ҳаракати қоидаларини тарғиб қилувчи 1 нафар “Йўл ҳаракати қоидалари ёш тарғиботчиси”ни танлаб олиш чораларини кўрилиши;

Ички ишлар вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги билан биргаликда уч ой муддатда таълим муассасаларида кўнгилли ёшлар иштирокида йўл ҳаракати қоидаларини фаол тарғиб қилувчи “Йўл ҳаракати қоидалари ёш тарғиботчиси” клубини ташкил этилиши белгилаб қўйилди.

Лойиҳа билан тўлиқ танишиш: https://regulation.gov.uz/uz/d/54482

@Yurist_Xizmati
17.9K viewsedited  08:08
Ochish/sharhlash
2021-12-21 10:51:09
Давлатларнинг Хитойдан қарзлари

@Yurist_Xizmati
15.5K viewsedited  07:51
Ochish/sharhlash
2021-12-21 09:27:55 ЮРИСТ ЖАВОБИ БИЛАН ХТВ БУЙРУҒИ ВА МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ЖАВОБ ХАТИ БИР БИРИГА ЗИД КЕЛМОҚДА. ҚАЙСИ БИРИ ТЎҒРИ?

Ўртада ўқитувчи сарсон бўлмоқда

@Yurist_Xizmati 3168-савол:

Assalomu aleykum men ishlaringizga muvaffaqiyat tilagan holda. Sizlardan bir necha savollarimga javob topib berishingizni so'rayman. Men ham ingliz tili o'qituvchisiman sherigim 2021-yil 23-noyabrdan o'z faoliyatini maktabimizda nihoyasiga yetkazdi va uning men bilan hamkorlilda bo'linib o'tadigan sinflarini menga berishdi. Va men darslarni 6-dekabrgcha bo'lmasdan bitta guruh bo'lib o'tdim. Bo'lmasdan o'tganim uchun menga oylik ish haqi berilmasligini maktab mamuriyati mènga malum qilishdi. Men sizlar guruhda yozib 3098 savolga qoldirgan javobingizni ko'rsatsam ular quydagicha javob berishdi. (ХТВ буруғи ва Молия вазирлиги жавоб хати пастда иловада келтирилди)

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Биринчидан, Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисидаги қонуннинг 18-моддасига мувофиқ Халқ таълими вазирининг 297-сонли буйруғи ва Молия вазирининг жавоб хати Вазирлар Маҳкамасининг қарори зид келиши мумкин эмас.

Иккинчидан, Вазирлар Маҳкамасининг қарори ўриндошлик ва бир неча касбда ишлаш бўйича умумий қоидаларни ўзида акс эттирган. Шунинг учун унда “айнан иккига бўлиб ўтиладиган синфларда бир ходим малака оширишга кетса, унинг ўрнига ишлаган ходимга иш ҳақи тўланмайди” деган қоида киритиш юридик жиҳатдан ҳам, мантиқий жиҳатдан ҳам тўғри келмайди.

Учинчидан, Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 18 октябрдаги 297-сон қарори билан тасдиқланган “Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисида”ги низомнинг 20-банди биринчи хатбошисига эътибор беринг.

Қаранг! Ходим томонидан меҳнат шартномасида кўрсатилган ўзининг асосий иши билан бир қаторда айни шу ташкилотда асосий касб ва лавозим бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган иш вақти давомида бошқа касб ва лавозимдаги қўшимча ишни бажариш бир неча касбда ва лавозимда ишлаш ҳисобланади.

Қоиданинг мазмунига кўра ходим корхонада асосий лавозимда ишлайди ва шу даврда шу корхонадаги бошқа лавозимда ҳам вақтинча ишлаши бу бир неча касбда ишлаш сифатида эътироф этилади.

Ушбу банднинг иккинчи хатбошига мувофиқ ходим томонидан меҳнат шартномасида кўрсатилган ўзининг асосий иши билан бир қаторда айни шу ташкилотда асосий касб ва лавозим бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган иш вақти давомида ўша касб ва лавозимдаги қўшимча ишларни бажариш хизмат кўрсатиш зонасини кенгайтириш, ишлар ҳажмини кўпайтириш ҳисобланади.

Тўртинчидан, “Умумтаълим муассасаларида синфларни комплектлаш ҳамда тарификация рўйхатларини шакллантириш тартиби тўғрисида”ги низом (рўйхат рақами № 3271) 15-ва 16-бандларига мувофиқ ўқитувчига синфлар эмас, балки соатлар тариф асосида бириктирилади. Яъни унинг меҳнат шартномасида кўрсатилган ва тарификация асосида берилган дарс соатлари, шу ўқитувчининг асосий иши ҳисобланади. Ўқитувчига шу соатлардан келиб чиқиб ҳақ тўланади.

Шундай экан, ўқитувчига қўшимча 1 соат дарс юклаш ҳам бу иш ҳажмининг кўпайиши ҳисобланади.

Бешинчидан,
Меҳнат кодексининг 154-моддасига кўра иш берувчи ўзининг молиявий ҳолатидан қатъий назар, ходимга бажарган иши учун ҳақни белгиланган меҳнат ҳақи шартларига мувофиқ ушбу Кодекснинг 161-моддасида кўрсатилган муддатларда яъни ҳар ярим ойда камида бир марта тўлаши шарт.

Ушбу модданинг мазмунига кўра ходим ўзининг бажарган иши учун иш берувчининг молиявий ҳолатидан қатъий назар ҳақ олиши лозим. Бунда қонун чиқарувчи “бажарган иши” тушунчаси қўллаш орқали ходимнинг меҳнат шартномасида ёки лавозим йўриқномасида белгиланган ишни назарда тутган деб ҳисоблашимиз мумкин.

Бу қоида эса ўқитувчига қанча меҳнат қилган бўлса, шунга мутаносиб равишда ҳақ тўланиши кераклигидан далолат беради.

Юристга савол юбориш

Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

@Yurist_Xizmati
13.3K viewsedited  06:27
Ochish/sharhlash