Get Mystery Box with random crypto!

ЎРТА МАХСУС ЎҚИТУВЧИ ЮҚОРИ СИНФЛАРДА СИНФ РАҲБАРЛИК ҚИЛИШИ МУМ | Юрист Хизмати | Расмий канал

ЎРТА МАХСУС ЎҚИТУВЧИ ЮҚОРИ СИНФЛАРДА СИНФ РАҲБАРЛИК ҚИЛИШИ МУМКИНМИ?

@Yurist_Xizmati 3176-савол:

Ассалому алейкум ман 30 йилдан бери мактабда т санъат фанидан бошлангич синфларда дарс бериб келаман лекин маълумотим урта мазсус 1991 йил Хива педагогика билим юртини тамомлаганман саводим хозирда 11 синфга синф рахбарлик килишим мумкинми буйрук асосида еки синф рахбари олий маълумотли булиши шартми? Ихтисослигим дипломимдаги 4 Чи 8 синфларда мехнат чизмачилик

ЮРИСТ ЖАВОБИ:


Халқ таълими вазирининг 2021 йил 22 февралдаги 41-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Умумий ўрта таъиим муассасасининг синф раҳбарлари фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги низом ва унга 2021 йил 1-мартаги 52-сон буйруғи билан киритилган ўзгаришга кўра синф раҳбари қуйидаги мезонларга асосан танлаб олинади:
- камида 3 йиллик педагогик иш стажига эга бўлган;
- мактабда тўлиқ ставкада асосий ишчи сифатида фаолият олиб бораётган;
- одоб-ахлоқи ва хулқи билан ўқувчиларга шахсий намуна бўла оладиган;
- руҳий жиҳатдан барқарор бўлган;
- ўқувчилар билан ишлаш жараёнига масъулият билан ёндаша оладиган.

Шунингдек,
низомнинг 12-бандига кўра бир ўқитувчига фақатгина битта синф раҳбарлиги топширилади.

Бунда директор ўринбосарлари, психологлар, ёшлар етакчиси синф раҳбари бўлиши мумкин эмас.

Бундан ташқари
низомга кўра Бошланғич синфда асосий (ўқиш, она тили, математика) фанлардан дарс берадиган ўқитувчи синф раҳбари ҳисобланади.

Ўрта ва юқори синфларда синф раҳбарининг ўзи таълим берадиган фани доирасида ҳам ўқувчилари билан яқиндан ишлашини инобатга олган ҳолда ўқувчиларни гуруҳларга бўлиб ўқитишни талаб этадиган фан (жисмоний тарбия, технология, чет тили, информатика ва ахборот технологиялари ва бошқ.) ўқитувчилари ҳамда ўриндошлик асосида фаолият олиб бораётган педагог ходимларга синф раҳбарлигини бириктириш мақсадга мувофиқ эмас.

Хулоса қиладиган бўлсак, сиз юқори синфларда синф раҳбарлик қила олмайсиз.

Юристга савол юбориш

Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

@Yurist_Xizmati