Get Mystery Box with random crypto!

ЎҚИШДАН ЧЕТЛАТИЛГАНИМГА 20 ЙИЛ БЎЛДИ, ЎҚИШНИ ҚАЙТА ТИКЛАСАМ БЎ | Юрист Хизмати | Расмий канал

ЎҚИШДАН ЧЕТЛАТИЛГАНИМГА 20 ЙИЛ БЎЛДИ, ЎҚИШНИ ҚАЙТА ТИКЛАСАМ БЎЛАДИМИ?

@Yurist_Xizmati 3192-савол:

Ассалому алайкум. Мен 2001 йилда Низомий номидаги Тошкент Давлат Педагогика Университетининг табииёт фанлари факултети гелграфия ва иктисод йуналиши сиртки булимига тулов контракт асосида укишга кабул килиндим. 1 семестрни тулик укидим контракт пулини 50 фоизини тулагандим. 2 семестрга борсам мени укишдан четлатишга буйрук чикаришган экан. Контракт пулини тулик туламаганлигим учун. Кейинчалик сиртки булимлар ёпилиб кетди. Якинда университетда ишлайдиган бир танишим укишимни кайта тиклашим мумкинлигини айтиб колди. Сизларнинг телеграм каналларингиздан кайта тиклаш 15 январдан аризалар кабул килинаётганлигини укиб менда хам умид уйгонди. Саволим Менинг хам укишимни кайта тиклаш имкони борми Кайта тиклаш учун каерга ёки кимларга мурожаат килишим керак, Жавоб учун олдиндан рахмат

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги 393-сон қарори 3-иловаси билан тасдиқланган “Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисида”ги низом 27-бандига кўра олий таълим муассасалари талабаларининг ўқишини қайта тиклаш бўйича аризаларни топшириш ва кўриб чиқиш бир йилда икки марта амалга оширилади:

ўқишини кузги семестрга қайта тиклаш бўйича ариза топшириш — ҳар йили 15-июлдан 5-августга қадар;

ўқишини баҳорги семестрга қайта тиклаш бўйича ариза топшириш — ҳар йили 15-январдан 25-январга қадар давом этади.

Бироқ ушбу низомнинг 35-бандида келтирилишича, Ўқишдан четлатилганлигига 5 йилдан 10 йилгача муддат (ҳарбий хизматда бўлганлик, уч ёшгача бўлган болаларни парвариш қилиш билан боғлиқ меҳнат таътили ҳамда соғлиқни қайта тиклаш вақтлари ушбу муддатга кирмайди) бўлган ҳолларда талабалар ўқишини қайта тиклаш олий таълим муассасаси бўйсунувидаги вазирлик ва идоралар рухсати билан амалга оширилади.

Юридик техника жиҳатдан ушбу қоидада ўқишга тиклашнинг максимал муддати келтирилган деб ҳисоблаймиз.

Соддароқ айтганда, талаба ўқишдан четлатилган пайтдан бошлаб 10 йилгача ўқишини қайта тиклай олади.

Ундан кейин эса ўқишни тиклаш мумкин эмас.

Ушбу пост юзасидан соҳа мутахассисларидан ўз фикрларини билдиришларини сўраб қоламиз.

Юристга савол юбориш

Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

@Yurist_Xizmati