Get Mystery Box with random crypto!

ҚИШЛОҚ ЖОЙЛАРДАН СУБСИДИЯ АСОСИДА УЙ-ЖОЙ ОЛИШ УЧУН ОИЛАНИНГ ДА | Юрист блогер /расмий канал

ҚИШЛОҚ ЖОЙЛАРДАН СУБСИДИЯ АСОСИДА УЙ-ЖОЙ ОЛИШ УЧУН ОИЛАНИНГ ДАРОМАДИ ҚАНЧА БЎЛИШИ КЕРАК.

САВОЛ;
Мен қишлоқ жойда истиқомат қиламан. Ўзим яшаб келаётган жойдан субсидия асосида уй-жой олмоқчи бўлсам мени оиламни ойлик жами даромади қанча бўлиши керак ?

ЖАВОБ;
Вазирлар Маҳкамасининг 25.03.2020 йил кунги 182-сон қарори билан тасдиқланган низомга кўра, фуқаролар томонидан уй-жой сотиб олишда давлат бюджетидан субсидия ажратилиши учун оиланинг ўртача ойлик даромади:

Қишлоқ жойларда — Энг кам иш ҳақи (822 000) нинг 3,0 баравари (2 466 000) дан кам ва 6,9 баравари (5 671 800)дан юқори бўлмаслиги кераклиги белгиланган.

Демак сиз ўзингиз яшаб келаётган жойдан субсидия асосида уй-жой олишингиз учун оилангизни ойлик жами даромади 2 466 000 сўм билан 5 671 800 сўмни оралиғида бўлиши керак.

Савол юбориш

@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш

https://t.me/Yurist_Blogerr