Get Mystery Box with random crypto!

Юрист блогер /расмий канал

Kanal manzili: @yurist_blogerr
Toifalar: Bloglar , Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 107.25K
Kanalning ta’rifi

Ҳуқуқий ва бошқа долзарб мавзуларда гаплашамиз.
Реклама учун 👉 @reklama_yu_b_uz
Ариза ва шикоят ёзиб бериш хизмати 👉 @Yurist_ariza_xizmati
Телефон орқали бепул маслаҳат 👉 https://t.me/advokatlar_jamoasi

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 14

2024-04-15 06:32:30
АВТОМАШИНА УЧУН ЁПИНЧИҚ

Эндиликда Сиз ўша машҳур полиестер материалларидан ишлаб чиқилган ТЕНТ
ПРОТЕCТ маҳсулоти орқали, ўз автомобилингизни ёмғир, қор, шамол, чанг ва тўзондан хамда қуёш нуридан
самарли ҳимоя қилишингиз мумкин.

Материал совуқ ҳавода ҳам автомашинангизни ҳеч қандай гараж ва бошпаналарсиз сифатли сақлай олади. 

Тент протест мосламаси кучли жала ва ёмғир ҳодисалари учун махсус ишлаб чиқилган бўлиб, ҳеч қандай сув ва ҳар қандай зарарли воситаларни ўтказмайди.

Нархи : 169.000 сўм

Ўзбекистон бўйлаб етказиб
бериш хизмати мавжуд

БУЮРТМА БЕРИШ

  
https://100k.uz/oqim/287333
https://100k.uz/oqim/287333
https://100k.uz/oqim/287333
23.8K viewsedited  03:32
Ochish/sharhlash
2024-04-14 19:38:28 ФУҚАРОЛАРГА ЕР БЕРИЛИШИГА ҚАРШИЛИК ҚИЛГАН МАНСАБДОРЛАРГА ЖАВОБГАРЛИК БОР!

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 66-моддасига асосан,

ер бериш тартибини бузиш, худди шунингдек фермер ёки деҳқон хўжалиги юритиш учун, якка тартибда уй-жой қуриш ва турар-жой биносига хизмат кўрсатиш, жамоа боғдорчилиги ва полизчилиги учун фуқароларга ер берилишига тўсқинлик қилиш, — мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

@Yurist_Blogerr
25.5K views16:38
Ochish/sharhlash
2024-04-14 18:32:49 Пахта майдонларининг ҳар гектарига 1 млн сўмдан субсидия берилади

Президентнинг 13.02.2024 йил кунги ПҚ-71-сон “Қишлоқ хўжалиги ерлари деградациясига қарши курашиш, тупроқнинг гумус миқдори ва унумдорлигини оширишни қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори қабул қилинган

Қарорга мувофиқ 2024–2025 йилларда тажриба тариқасида пахта майдонларида тупроқ унумдорлиги ва ҳосилдорликни, шу жумладан тупроқнинг гумус миқдорини ошириш бўйича агротехник тадбирлар учун ердан фойдаланувчиларга (жумладан, кластерларга) ҳар бир гектар майдонга бир миллион сўмдан субсидия ажратилади.

Бунда:

субсидия ажратиш Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан “Агросубсидия ахборот тизими” орқали амалга оширилади;

пахта майдонларида тупроқ унумдорлиги ва ҳосилдорликни ошириш бўйича тадбирларни бажариш учун дастлаб ҳисобланган субсидиянинг 70 фоизи 2024 йилда ажратилади;

субсидиянинг қолган 30 фоизи Пахтачилик кенгашининг ҳосилдорлик олдинги мавсумга нисбатан ўртача 10 фоизга ошганлиги тўғрисидаги хулосасига асосан 2025 йилда ажратилади.


@Yurist_Blogerr
20.8K views15:32
Ochish/sharhlash
2024-04-14 18:32:44
Барча чарчоқлардан ҳалос бўлиб, тунда мириқиб ором олишни ҳоҳлайсизми ?

EMS оёқ массажёри — қон айланишини яхшилаш учун паст частотали инновацион импулсдан фойдаланади.

6 та режимда ишлайди;
9 хил даражага эга;
тугулган лимфа томирларни кенгайтиради;
барча оёқлар учун мос келади.

Аксия нархи: 49 000 сўм

Манзилингизга етказиб бериш хизмати мажуд

Тўловни маҳсулотни қабул қилиб олганда қиласиз.

БУЮРТМА БЕРИШ


https://100k.uz/oqim/270876
https://100k.uz/oqim/270876
https://100k.uz/oqim/270876
14.6K views15:32
Ochish/sharhlash
2024-04-14 17:13:25 МАЪЛУМОТ УЧУН:

Оила кодексининг 4 прим биринчи моддасига асосан,

тўрт нафар ва ундан ортиқ ўн саккиз ёшга тўлмаган боласи бўлган оилалар кўп болали оилалар хисобланади.

Агар тўрт нафар ва ундан ортиқ болалардан бир нафари ёки ундан кўпроғи ўқувчи ёки талаба бўлса ва 22 ёшдан ошмаган бўлса ундай оилалар хам кўп болали оила хисобланади.

@Yurist_Blogerr
17.5K views14:13
Ochish/sharhlash
2024-04-14 06:30:30 ФУҚАРОЛАР ЎЗ ҲУҚУҚЛАРИНИ БУЗАЁТГАН МАНСАБДОР ШАХСЛАРНИНГ ҚАРОРЛАРИ УСТИДАН МАЪМУРИЙ СУДЛАРГА МУРОЖААТ ҚИЛГАНДА ДАВЛАТ БОЖИ ТЎЛАМАЙДИ

16.01.2024 йил кунги ЎРҚ-897-сон Қонун билан “Давлат божи тўғрисида”ги қонунга киритилган ўзгартиришга кўра,

жисмоний шахслар ўз ҳуқуқларини ва қонуний манфаатларини бузаётган маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг, республика ижро этувчи ҳокимият органларининг, маъмурий-ҳуқуқий фаолиятни амалга оширишга ваколатли бўлган бошқа органларнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, улар мансабдор шахсларининг қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан судга мурожаат қилганда давлат божини тўлашдан озод қилинади.

Мазкур шахсларнинг талабларини қаноатлантириш тўлиқ ёки қисман рад этилган тақдирда, давлат божи шу шахслардан талабларнинг қаноатлантирилиши рад этилган миқдорига мутаносиб равишда ундирилади.

@Yurist_Blogerr
18.1K views03:30
Ochish/sharhlash
2024-04-14 06:30:25
AKSIYA

KOMPYUTЕR VA TELEFON NURIDAN 100 % XIMOYALOVCHI OCHKI

KOMPYUTЕR

TELЕFON

   Nuridan 100 foiz himoya qiluvchi ochki

Yuqori sifatli plastikdan ishlab chiqаrilgan

Eski narxi 157 000 so‘m
Aksiya narxi: 57 000 so‘m

O'zbekiston bo‘ylab yetkazib berish xizmati mavjud

BUYURTMA BERISH

  
https://100k.uz/oqim/174204
https://100k.uz/oqim/174204
14.3K views03:30
Ochish/sharhlash
2024-04-13 19:56:06 ЁШЛАР ДАФТАРИГА ҚАНДАЙ ТОИФАДАГИ ЁШЛАР КИРИТИЛАДИ ?

Ҳукуматнинг 312-сон қарори билан тасдиқланган низомга кўра, «Ёшлар дафтари»га 30 ёшдан ошмаган қуйидаги тоифадаги:

оила аъзоси «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ёки «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»га киритилган;

ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган;

боқувчисини йўқотган, етим ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган;

ўзига нисбатан васийлик ёки ҳомийлик белгиланган;

ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ишга лаёқатсиз;

I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган;

фарзандида I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган;

жисмоний ёки руҳий ривожланишида нуқсонлари бўлган;

ота-онасидан бирида I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган, иккинчиси эса иш фаолиятини тўхтатган ҳолда беморга қарашга мажбур бўлган ёхуд ота-онасининг ҳар иккисида I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган;

юзага келган ҳолатлар сабабли оғир турмуш шароитида қолган;

зўравонлик ва эксплуатация, табиий офатлар, ҳалокатлар, ёнғинлар ва бошқа фавқулодда вазиятлар оқибатида ҳаётига, соғлиғига, мулкига зарар етган;

«Меҳрибонлик» уйи, Болалар шаҳарчаси ёки оилавий болалар уйида тарбияланган;

ҳақ тўланадиган ишга ёки иш ҳақи (меҳнат даромади) келтирадиган машғулотга эга бўлмаган;

даволанишга муҳтож бўлган бемор ёшлар;

жазони ижро этиш муассасаларидан қайтган;

муайян яшаш жойига эга бўлмаган;

психологик маслаҳатга муҳтож;

никоҳи қайд этилганига уч йилдан ошмаган ёш оила;

деҳқончилик ёки томорқа хўжалигини юритаётган;

ёш тадбиркор ёки ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида солиқ хизмати органларида рўйхатдан ўтган ёшлар киритилади.

@Yurist_Blogerr
23.6K views16:56
Ochish/sharhlash
2024-04-13 18:10:01 ЯНГИ ТУҒИЛГАН БОЛАГА СУЮНЧИ ПУЛИНИ ҚАНЧА МУДДАТДА ОЛИШ МУМКИН ?

САВОЛ;
Мен бундан уч ой олдин фарзандли бўлдим, лекин хеч қандай суюнчи пули олганим йўқ. Хозир хам мурожаат қилсам ўша пулни олишим мумкинми ёки муддат ўтиб кетиб бўлдими ?

ЖАВОБ;
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 майдаги 327-сон қарорига биринчи илова қилиб келтирилган "Маъмурий регламент"га кўра,

суюнчи пули Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали бола туғилган кундан бошлаб 6 ой муддат ичида мурожаат қилинган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан кўрсатилади ва нафақа пули нафақа етказиб бериш (топшириш) юкланган ташкилот томонидан тўланади деб кўрсатилган.

Демак ,Сиз 6 ойлик муддат ўтиб кетмаганлиги сабабли ҳозир хам мурожаат қилиб ушбу маблағни олишингиз мумкин.

@Yurist_Blogerr
18.0K views15:10
Ochish/sharhlash
2024-04-13 06:37:01 УЙ-ЖОЙ УЧУН СУБСИДИЯ БЕРИЛИШИ ҚАНДАЙ ҲОЛЛАРДА РАД ҚИЛИНАДИ ?

Вазирлар Маҳкамасининг 182-сон қарори билан тасдиқланган Низомга асосан,

қуйидаги ҳолларда ариза берувчига субсидия ажратиш рад этилади:

тақдим этилган аризада кўрсатилган маълумотлар ижтимоий мезонларга мос келмаганда;

тақдим этилган маълумотлар нотўғри ёки сохта бўлганда;

илгари шаҳар ва қишлоқ жойларда арзон уй-жой қуриш дастурлари доирасида имтиёзли ипотека кредитларидан фойдаланган ҳолда квартира ёки якка тартибдаги уй-жой ҳамда субсидия олган оила аъзолари такрорий мурожаат этганда;

жорий йилда ҳудуд учун ажратиладиган субсидия сони тугаганда;

ариза берувчи ва оиланинг ўртача ойлик даромади белгиланган нормадан кам ёки кўп бўлганида.

Юқорида кўрсатилмаган бошқа асослар бўйича субсидия ажратиш рад этилишига йўл қўйилмайди.

@Yurist_Blogerr
15.1K views03:37
Ochish/sharhlash