Get Mystery Box with random crypto!

Юрист блогер /расмий канал

Kanal manzili: @yurist_blogerr
Toifalar: Bloglar , Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 98.79K
Kanalning ta’rifi

Ҳуқуқий ва бошқа долзарб мавзуларда гаплашамиз.
Реклама учун 👉 @reklama_yu_b_uz
БЕПУЛ МАСЛАҲАТ 👉 @yuristdan_javob_bot
Ариза ва шикоят ёзиб бериш хизмати 👉 @Yurist_ariza_xizmati
Телефон орқали бепул маслаҳат 👉 https://t.me/ BKAAyc75ZvoxZGRi

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 365

2022-01-09 20:13:55 Судга ариза бермасдан ажрашиш.

САВОЛ:

Қайси ҳолларда судга мурожаат қилмасдан ФҲДЁ органларида никоҳдан ажрашиш мумкин?

ЖАВОБ:
"Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш Қоидалари"га кўра, ФҲДЁ бўлимлари томонидан никоҳдан ажратиш қуйидаги ҳолларда амалга оширилади:

Вояга етмаган болалари бўлмаган эр-хотиннинг ўзаро розилиги бўлган тақдирда;

Эр-хотиндан бирининг аризаси бўйича, улар ўртасида вояга етмаган болалар борлигидан қатъи назар, эр-хотиндан бири суд томонидан бедарак йўқолган деб топилган бўлса;

Руҳияти бузилиши (руҳий касаллиги ёки ақли заифлиги) сабабли муомалага лаёқатсиз деб топилган бўлса;

Содир қилган жинояти учун 3 йилдан кам бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилинган бўлса.

Савол юбориш

@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш

https://t.me/Yurist_Blogerr
15.5K views17:13
Ochish/sharhlash
2022-01-09 14:38:49 БИР АЙЛАНИБ КЕЛОРАРКАНДА БУ ВИРУС ЎЛГУР..

Ўзбекистонда Omicron штамми аниқланди.

Маълум бўлишича, мамлакатимизга келган хорижий давлат фуқаросидан COVID-19нинг янги Omicron штамми жорий йилнинг 7 январь куни аниқланган.

Республика махсус комиссиясининг қарори билан жамоат жойларида ниқоб тақиш, ижтимоий масофани сақлаш, шахсий гигиена қоидаларига қатъий риоя этиш устидан назорат кучайтирилмоқда.

Ташкилот ҳодимлари вирусга қарши эмланганидан кейин иш жойига қўйилади

Қолаверса, талабалар таътил даврида тўлиқ эмланиши хам назарда тутилмоқда.

Талабаларга қишки таътил яна узайтириладими дейманда.

Каналга уланиш

https://t.me/Yurist_Blogerr
36.2K views11:38
Ochish/sharhlash
2022-01-09 13:20:38
Дам олиш кунлари будилник чалинса бюджет ташкилотлари ходимлари..

Каналга уланиш

https://t.me/Yurist_Blogerr
30.2K views10:20
Ochish/sharhlash
2022-01-09 08:55:10
Расмий хабар !

Мактабларда қишги таътил узайтирилди.

Ўқувчи ёшлар ўртасида мавсумий грипп касаллигининг кескин кўпайишининг олдини олиш мақсадида Ҳалқ таълими вазирлиги томонидан қишки таътил кунлари 2022 йил 24 январга қадар узайтирилди.

Каналга уланиш

https://t.me/Yurist_Blogerr
42.2K views05:55
Ochish/sharhlash
2022-01-09 08:25:07
Телеграмдаги креатив ва замонавий ҳуқуқшунос РАҲМОНОВ блогига
хуш келибсиз

(1) ЭНГ актуал масалаларнинг ноодатий-тезкор ҳуқуқий ечими;

(2) ЭНГ долзарб-тренддаги мавзуларга сиёсий нигоҳ;

(3) қонунчилик КОНКРЕТ тилда.

Қолганини кирсангиз ичкарида гаплашамиз @rakhmonov_blogi
28.7K views05:25
Ochish/sharhlash
2022-01-09 08:24:22
Ер танқислиги муаммосига хам чора топганлар боракан

Каналга уланиш

https://t.me/Yurist_Blogerr
27.0K views05:24
Ochish/sharhlash
2022-01-08 17:42:21 МУДДАТИДАН ОЛДИН ПЕНСИЯГА ЧИҚИШ.

САВОЛ;
Мен 53 ёшдаман. Пенсияга чиқишимга икки йил қолганда хозиргача ишлаб келаётган жойимдан мени штатимга қисқартириш келганлиги сабабли ишсиз қолдим. 23 йиллик стажга эгаман. Мен шу ҳолатда муддатдан олдин пенсияга чиқишим мумкинми ?

ЖАВОБ;
Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисидаги қонуннинг 14-моддасига кўра Технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони (штати) ёки иш хусусиятининг ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг қисқарганлиги ёхуд корхонанинг тугатилганлиги муносабати билан ишдан озод этилган ва ишсиз деб эътироф этилган шахслар:
эркаклар — 58 ёшга тўлганда ва иш стажи камида 25 йил бўлган тақдирда;
аёллар — 53 ёшга тўлганда ва иш стажи камида 20 йил бўлган тақдирда пенсия олиш ҳуқуқига эга бўладилар деб белгиланган.

Демак сиз хозирда пенсияга чиқишингиз учун меҳнат биржасига мурожаат қиласиз ва у ерда ишсиз деб рўйхатга олинганингиздан кейин пенсия ёшига етмасдан хам пенсияга чиқишингиз мумкин бўлади. Агар меҳнат биржаси сизга мақбул келадиган иш топиб берса яна икки йил ишлаб кейин чиқишингиз хам мумкин.

Савол юбориш

@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш

https://t.me/Yurist_Blogerr
22.1K views14:42
Ochish/sharhlash
2022-01-08 17:41:03
IQ даражаси 130дан юқори бўлган одамлар учун расмли жумбоқ. Одамларнинг 87% жавобини топа олмади. РАСМДА НЕЧТА УЧБУРЧАК БОР?
19.3K views14:41
Ochish/sharhlash
2022-01-08 17:04:30
Расман 2022 йил 1 январдан бошлаб автотранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ва қайта рўйхатдан ўтказишда йиғим ундирилмаслиги маълум қилинди.

Албатта бу ижобий натижа. Автомобил олди-сотдиси сезиларли даражада арзонлади дегани бу.

Каналга уланиш

https://t.me/Yurist_Blogerr
25.0K views14:04
Ochish/sharhlash
2022-01-07 19:34:59 Бола пули қандай оилаларга тайинланади.

САВОЛ;
Болалар нафақаси асосан қандай оилаларга берилади ?

ЖАВОБ;
Ҳукуматнинг 654-сон қарори билан тасдиқланган низомга асосан, болалар нафақаси ва моддий ёрдам ушбу низомда белгиланган тартибда оила аъзоларининг тақдим этган аризаларига асосан «Ягона реестр» АТ орқали кам таъминланган оила деб эътироф этилгандан сўнг тайинланади.

Савол юбориш

@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш

https://t.me/Yurist_Blogerr
17.8K views16:34
Ochish/sharhlash